Қизилқум-Навбаҳор жамоалари учрашувида Носир Отақўзиев қизил карточкаолиб майдондан четлатилди. У энди навбатдаги 2 та ўйинда лочинларга ёрдам бера олмайди. Кўпчилик орасида бу атайлаб, Нефтчига қарши ўйнамаслик учун қилинган иш деган фикр юрмоқда.
Шунинг учун талабаларга биноан НОСИР ОТАҚЎЗИЕВ.
Ассалому алайкум Носир ака. Авваламбор қимматбахо вақтингизни аямай биз билан субат қуришга рози бўлганингиз учун катта рахмат.
Таклиф қилганингиз учун сизга ҳам раҳмат.
- Ўзингиз хақингизда бироз гапириб берсангиз. Футбол билан неча ёшингиздан бошлаб шуғуллана бошлагансиз ва илк мураббийингиз ким бўлган?
Футбол билан мактаб даврларидан бошлаб, аниқроғи ўн ёшимда қизиқиб шуғуллана бошлаганман.Илк мураббийим эса Эркин ака Тошқўзиев бўладилар. Ушбу инсон менинг қўшним бўлгани сабаб, менинг қўлимдан етаклаб стадионга олиб бориб менга футболнинг сир синоатларини ўргатдилар, мени тарбиялаб футболга бўлган муҳаббатимни оширдилар. Ва албатта бунинг учун мен улардан жуда ҳам миннатдорман.
- Биринчи жамоангизни эслай оласизми?
Албатта эслайман. Менинг биринчи жамоам ўзим туғилиб, улғайган ер, Риштон туманининг “Риштончи” жамоси бўлган. Кейин эса Қувасойнинг “Цементчи ”жамоасида тўп сурдим. 2003 йилда “Нефтчи” жамоасига келиб қўшилдим ва 2009 йилга қадар ушбу жамоада туп сурдим. 2009 йилдан бошлаб эса Навбаҳор жамоасига иштирок этиб келмоқдаман.
- Нефтчи жамоасидаги фаолиятингиз хақида бироз гапириб берсангиз.
Айтиб ўтганимдек, Нефтчи жамоасидаги фаолиятимни 2003 йилда бошлаганман. Шунча йил ушбу жамоада тўп сурган бўлсам, Худога шукур кам бўлганим йўқ. Нефтчи жамоасида кўплаб ютуқларга эришдим, танилдим, мухлислар ортирдим. Жамоа, мураббийлар штаби ҳам яхши. Ҳаммага имкон беришади, хозиргача хеч ким нолигани йўқ.
- Юрий Вазгенович билан алоқаларингиз қандай?
Юрий Вазгенович ақлли одам. Мен уни жуда ҳам хурмат қиламан. Ҳаммани тушунади, ҳаммага имкон беради ўзини кўрсатиш учун. Хеч ким нолиётгани йўқ. Мани Юрий Вазгенович билан алоқам тўғрисида гапирадиган бўлсак, алоқаларимиз ёмон эмас. Нефтчи жамоасидан кетишдан олдин ўзлари билан гаплашиб розиликларини олиб, дуоларини олиб кейин Навбахорга келганман. Нефтчини Осиё Кубогидаги ғалабасини эшитиб хурсанд бўлдим, телефон қилиб Юрий Вазгеновични табриклаб қўйдим. Бир сўз билан айтадиган бўлсак алоқалариммиз яхши.
- Навбахорга келишингизга нималар сабаб бўлди ва қандай кечди?
Сабаби Нефтчи жамоасида жароҳат олиб таркибдан чиқиб қолдим. Сўзсиз асосий таркибга қўшилишим қийи бўлди. Ўзингиз яхши биласиз захира ўриндиғида ўтириб спорт формасини ҳамда ўйин амаллиётини йўқотиш хеч гап эмас. Янги муҳит, янги жамоа кўргим келди. Шунинг учун ўйлаб шу қарорга келдим. Хоразм, Олмалиқ, Шўртан, Андижон жамоалари тамонидан таклифлар тушкан эди. Навбахор раиси Мухтор ака Усмонов билан сухбатлашиб ушбу жамоага келишга қарор қилдим. Шунча тур ўтган бўлса, тўғри қарорга келганлигимга яна бир бор амин бўляпман. Чунки хеч кимга сир эмас Наманганда футболга этибор жуда катта. Бу ерда футбол хеч қачон ўлмаган, ўлмайди ҳам. Навбахорда коллектив, тренерлар яхши, ҳаммаси бир бирини тушунади. Мухлислар хақида гапирмасак ҳам бўлаверади, уларга гап йўқ.
- Қизилқум билан бўлган ўйиндаги олган қизил карточкангиз хақида нима дея оласиз?
Учрашувнинг бошидаёқ гол ўтказиб юбордик. Гол ҳам жарима майдонимиз ичидаги тўпалангда адашиб кириб кетиб қолди. Албатта кутмаган эдик ўйиннинг бошидаёк гол ўтказиб юборишиммизни. Меҳмонда уйнаганлигимиз учун ҳам ўйин қийин кечди. Яхши тушкунликка тушмасдан ўзиммизга келиб олдик. Хужумлар бўлди, лекин анашу хужумларни охирига етказиш борасида озгина омад етишмади. Иккинчи таймда эса қизил картачка олдим. Шундай вазият бўлдики, тўп менга келиб тушди ва рақиб футболчиси мендан устунроқ чиқиб тўпни олишга мувафақ бўлди. Биру нольга ютқазётканлигимиз учунми, ютишимиз керак бўлганлиги учунми, гол уриш иштиёқида, хисобни тенглаштириш илинжида, асабийлашиб ўзимни тутиб туролмадим. Албатта мураббийлар ҳамда жамоадошларим мендан буни кутишмаган эди. Ва ушбу холат учун мураббийлардан, жамоадошларим ҳамда Навбахор мухлисларидан узур сурайман.
- Кўплаб мухлисларнинг ҳаёлига, ушбу қизил карточка атайин қилинган деган фикирлар келиши мумкин. Зеро янаги ўйин Нефтчи жамоаси билан бўлиб ўтиши керак эди. Нефтчи эса сизнинг қадирдон жамоангиз хисобланади ва фарғоналик мухлисларни кўнглини ранжитмай деб қилинган иш сифатида қарашлари мумкин.
Ушбу саволни уже бир неча марта менга беришди. Шу иш атайин қилинганми деган савол. Шу нарсани катта харф билан айтмоқчиман: Биринчидан мен профессионал футболчиман ва мен ўз ишимга профессионалча ёндашаман. Бу ерда хис туйғуга ўрин ёқ. Хозир мен Навбахорда ўйнаяпманми демак Навбахор менинг жамоам. Иккинчидан Навбахорга келишимдан олдин шартномада шундай бир шарти бор эдики, Нефтчи билан ўйиндан қизил оламанми, олмайманми фарқи ёқ барибир Нефтчи – Навбахор ўйинида хох у меҳмонда бўлсин, хох уйда майдонга туша олмайман, тушишга хаққим йўқ. Просто ушбу қизил карточка шунга тўғри келиб қолди.
- Сиз Нефтчида тўп сурдингиз, жуда яхши биласиз қандай ўйин кўрсатишини, нималарга қодирлигини. Навбахорни ҳам кўрдингиз. Ушбу, Навбахор – Нефтчи учрашувида томонларни имкониятларини қандай деб ўйлаяпсиз?
Албатта Нефтчи жамоаси чемпионатнинг яхши бошлади деб айтиш қийин. Лекин ўзингиз ҳам кўриб боряпсиз. Жамоа турдан турга ўз спотр формасини тикламоқда. Яхши споорт формасида. Бу билан мен Нефчти Навбахордан кучлик демоқчи эмасман. Тарихдан биламиз бир жамоа турнир жадвалининг бошида бўлиб иккинчиси қуи поғонада бўлсаҳам ушбу икки жамоаларнинг ўртасида кечадиган ўйин шиддатли, доимо муросасиз кечган. Жамоалар ушбу учрашувга бошқача тайёргарлик кўришади. Мен ўша Нефтчида ўйнаган вақтларимни эслайдиган бўлсам, Наманганга келишдан олдин қанақадир ўйинчилардан, мухлислардан хайиқиб турардик.Албатта биз ҳам ушбу учрашувга ўзига яраша тайёргарлик кўряпмиз. Ушбу учрашув жуда қизиқарлик кечади. Ғалаба қозонишга харакат қиламиз.
- Нефтчи билан уйин олдидан Навбахорнинг хужум чизиғида муаммолар йўқми?
Хужум чизиғида муаммолар йўқ. Мана Мамедали Караданов жуда ҳам яхши хужумчи, Абдулазиз Султонов тренировкаларга қайтди.
- Янаги сезонга режаларингиз. Навбахор тамонидан таклиф тушса қолармидингиз?
Янаги сезон тўғрисида бир нима дейишим қийин. Албатта таклиф қилишса қолган бўлардим. Менга жамоа жуда ҳам ёқди. Бу ерда футболни яхши кўришади, хурмат қилишади. Буёғини вақт кўрсатади.
- Мухлислар тўғрисида нималар дея оласиз?
Хеч киммга сир эмас азал-азалдан водий жамоаларининг мухлислари жуда ҳам кўп. Ўша Андижонда ҳам, Нефтчида ҳам. Шунча йил Нефтчида ўйнадим, фарғоналик мухлислар жуда яхши, футболга қизиқишади. Лекин бир нарсани тан олиб айтиш керак, Наманганлик мхлисларга етадигани йўқ. Жамоам нечанчи ўринда бўлишидан қатъий назар хар бир учрашувда стадион тўла одам, ҳаммалари ўз севиклиларини бутун учрашув мобайнида қўллаб қуватлаб туришади. Бунга яна бир исбот, ўрин босарлар учрашувига кирадиган мухлислар. Хеч бир жамоанинг уйинбосарларини ўйинини кўргани бунча мухлис кирмайди. Мен бунча мухлисни биринчи маротаба кўришим.
- Навбахор мухлисларига тилак ва истакларингиз.
Мухлислар соғ омон бўлишсин. Бизнинг қўллаб қуватлаб туришса биз ҳам яхши ўйинларни кўрсатишга харакат қилаверамиз. Навбахор, Навбахор ўйинчилари мухлислар учун ўйнайди.
Носир ака сизгаҳам яна бир бор катта рахмат. Ишларингларга олмад, ғалаба доимо ёр бўлсин.
Даврон Жўраев суҳбатлашди.
vhz13 сайтга киритди.
Яна кимлар билан суҳбат уюштирайлик, азизлар? Ёзиб юборинг. Албатта ушбу сўров жавобсиз қолмайди.
Сайт фақат ҳақиқий фанатларга хизмат қилади.
|