"Навбахор" мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Жамоа қийин, лекин муҳим ғалабани қўлга киритди. Бугунги уйиннинг 1-бўлими "Навбахор"нинг кичик устунлигида утган булсада, 2-бўлимда тенг кураш бўлди. "Навбахор" "Локомотив" ва "Металлург" га қарши кўрсатган ўйинини намойиш эта олмади. БУнга маълум сабаб бор эди. Лекин барибир жамоа футболчилари ўз иродаларини намойиш этишди ва 1-0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда "Динамо" футболчиларининг Мамедали Карадановга нисбатан қилинган қўполлиги реферини бефарқ қолдирмади. Пенальти!!! Лекни минг афсуслар бўлсинку, шу куни майдонда Г.Овековнинг ўрнида ҳаракат қилган Абдулазиз Султонов жарима тўпини аниқ бажара олмади. Лекин шу вазифятдан сўнг 5 дақиқача ўтмай туриб Раҳмат Бердимуродов бажарган бурчак тўпи ҳеч кима тегмай, тўппа-тўғри "Динамо" дарвозасидан жой олди. Икиинчи бўлимда эса лочинлар шу ҳисобни ушлаб олиш учун барча ҳаракатларни қилишди (Керак бўлса араб усулини ҳам). Лекин ҳисоб ўзгармай қолди. "Динамо" уйинчилари ҳам савия борасида "Навбахор" уйинчиларидан колишмасликлари маълум булди.
"Навбахор" таркибидан Р.Бердимуродов, Ю.Шеленков, Б.Бердиев яхши уйнаган булишса, самаркандликлар тарафидан 7 рақамли И.Юнусов, 21 рақамли А.Акопянц, ҳимоячи Д.Ониялар фаол тўп суришди.
|