Маълумки, чемпионат бошларида Наманганда бўлиб ўтган ўйинларда "Навбаҳор" мухлисларининг ҳакамдан кўнгилари тўлмаётган эди. Бизни қувонтиргани эртага Наманганда бўлиб ўтадиган учрашувда бош ҳакам этиб ФИФА рефериси Р.Эрматов тайинланган. Унга доимгидек лайнсменлар А.Расулов ва Ж.Саидовлар ёрдам беришади. Энди барчаси "Навбаҳор" футболчиларининг ўзларида қолди.
БАРЧАНИ НАМАНГАНГА МАРКАЗИЙ ЎЙИНГА ТАКЛИФ ЭТИБ ҚОЛАМИЗ. Ўйин соат 17.00 да бошланади. Чипталар сотувда - 1500 сўм. Келинг, фанатликни қотириб қўяйлик. Зеро, билишимизча "Металлург" футболчилари мухлислар прессинги остида ўйинлари қовушмайди. Эртага Навбаҳор футболчиларига омад ёр бўлсин. Соат 19.00 да сайтга кўшадиган янгилик НАВБАҲОР - ЯНА ҒАЛАБА!!! мавзусида бўлсин.
Чет элдаги "Навбаҳор" мухлисларига эса тилагимиз битта - доимо соғ бўлинглар, "Навбаҳор" футболчилари фақат СИЗ азиз мухлислар учун майдонга чиқишади.
|