Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Апрель » 20 » ЯНА МАҒЛУБИЯТ-МИ...??? ҒАЛАБА ҚАЧОН...
    01:00
    ЯНА МАҒЛУБИЯТ-МИ...??? ҒАЛАБА ҚАЧОН...
    "Насаф" ва "Навбаҳор" клублари ўртасидаги учрашувлар доимо шиддатли кечган. Навбатдагиси ҳам бундан мустасно бўлмади. Таъкидлаш лозимки, орадаги масофа анча узоқлигига қарамай, «Навбаҳор» фан-клубининг 100 нафарга яқин аъзолари ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун Қаршидаги стадионда ҳозир бўлишди. Фурсати келганда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, икки жамоанинг фан-клуби аъзолари ўйин якунланганидан сўнг бир-бирлари билан танишиб, дўстлик муносабатларини ўрнатдилар.

    Учрашувда илк дақиқаларданоқ ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишган воҳаликлар 5-дақиқада ҳисобни очишлари мумкин эди. Аммо жарима майдончасига ёриб кираётган Камолиддин Мурзоевни меҳмонларнинг туркманистонлик ҳимоячиси Максим Белих қоидага зид ҳолда тўхтатди. Жамоа сардори Ботир Қораев томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг тўп «жонли девор»га тегиб қайтди. Орадан уч дақиқа ўтгач, Белих энди жарима майдончаси ичида Кенжа Тўраевга нисбатан қўполлик ишлатди. Учрашув бош ҳаками Равшан Эрматов иккиланмасдан наманганликлар дарвозаси томон ўн бир метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини жабрланувчининг ўзи бажарди. Бироқ Кенжанинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Шундан кейин ўйин суръати тенглашди. 20-дақиқада водийликлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Дилшод Жабборовнинг кучли зарбасидан сўнг мезбонларнинг украиналик посбони Микола Павленко тўпни қийинчилик билан қайтарди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас қаршиликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Кенжа Тўраев майдон марказида тўпни эгаллаб, уни Ботир Қораевга узатди. Чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирган Ботир ўз навбатида Мурзоевни зарба беришга чорлади. Камолиддин уч метрлар чамаси узоқликдан дарвозани аниқ нишонга ола билди.

    Иккинчи 45 дақиқаликда ҳисобни тенг­лаштиришга ҳаракат қилган наманганликлар фаол тўп суришди. Айниқса, ҳужум чизиғидаги Овеков - Караданов жуфтлиги қаршилик ҳимоячиларга етарлича муаммолар туғдирди. Бироқ меҳмонлар тўп киритишнинг уддасидан чиқа олишмади. Натижада «Насаф» навбатдаги ғалабасини нишонлаб, ўз мавқеини мустаҳкамлаб олган бўлса, наманганликлар қаторасига иккинчи мағлубиятларини тан олишди.
     
    Кейинги учрашув 25 апрел куни бўлиб ўтади. Унда жамоамиз Тошкентнинг "Локомотив" жамоасини қабул қилади. Балки ўзимиздаги биринчи ғалабни нишонлармиз, "лочинлар".  
     
    18 апрель
    «НАСАФ»-«НАВБАҲОР»-1:0 (1:0)
    Қарши. 15875 томошабин.

    Ҳакамлар: Р.Эрматов-9,8; А.Расулов-9,6; Р.Серазетдинов-9,4; Н.Мешков-9,0.

    Гол: К.Мурзоев (22).
    Амалга оширилмаган пенальти: К.Тўраев (9, «Насаф»).

    «Насаф»: М.Павленко, Б.Қораев, А.Маткевич, Ж.Жиямуродов, К.Тўраев (И.Шомуродов, 39), Л.Тўраев, Ҳ.Каримов, А.Филипос­ян, К.Мурзоев, С.Шодмонов (О.Мельник, 71), В.Старецкий (Ж.Бобоев, 61).

    «Навбаҳор»: Б.Бердиев, Ю.Шеленков, Р.Бердимуродов, В.Кирьян, О.Пирматов, Д.Жабборов (Э.Низомбоев, 53), Н.Отақўзиев, Г.Овеков, М.Караданов, А.Маҳмудов (М.Фозилов, 75), М.Белих (Б.Йўлдошев, 46).  

    Огоҳлантиришлар: Л.Тўраев (65), Ж.Бобоев (71), А.Маткевич (85) - М.Белих (6), В.Кирьян (26), Н.Отақўзиев (52), Г.Овеков (69).

    Назоратчи: К.Мирзабоев.
    Просмотров: 737 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Апрель 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
      12345
    6789101112
    13141516171819
    20212223242526
    27282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz