“Насаф” – “Локомотив” учрашувининг биринчи бўлимидан кейин марказий ҳимоячимиз Мақсуд Каримов жароҳат олганлиги боис иккинчи бўлимда ўз ўрнини Камолиддин Мурзоевга бўшатиб беришга мажбур бўлганди.
Ўйиндан кейин маълум бўлишича, хоразмлик ҳимоячининг қовурғаси ёрилган. Шу боис у жароҳатини даволаш билан банд.
- Мақсуднинг “Навбаҳор”га қарши майдонга чиқиш эҳтимоли жуда кам, -дейди “Насаф” шифокори Мақсуд Назаров. – шунингдек, “Локомотив”га қарши ўйин олдидан яна бир ҳимоячимиз Шерзод Аъзамов машғулотларда орқа мускулларини шикастлаган.
“Насаф” шифокорининг айтишича, ҳар иккала футболчи ҳам сафарда “Металлург” ва “Пахтакор”га қарши кечадиган ўйингача сафга қайтиши мумкин.