Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Март » 24 » Раҳматулло БЕРДИМУРОДОВ:«Футболчи бўлишимга акам сабабчи»!!!
    20:14
    Раҳматулло БЕРДИМУРОДОВ:«Футболчи бўлишимга акам сабабчи»!!!
    Жорий мавсумда кўплаб жамоалар ўз таркибларини янги футболчилар ҳисобига тўлдиришди. Жумладан, «Навбаҳор» клуби ҳам имкони борича таркибини мукаммал ҳолга келтиришга ҳаракат қилди. Наманган жамоаси сафидан ўрин олган янги футболчилардан айримлари дастлабки учрашувлардаёқ ёрқин ўйинлар намойиш этиб, мухлисларда илиқ таассурот қолдиришди. Хусусан, ёш ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов ҳам. Унинг илк баҳслардаги фаоллиги кўпчиликни бефарқ қолдирмади. Ажабмаски, ушбу ҳимоячи яқин йиллар ичида терма жамоа даражасидаги футболчига айланса.

    Бизнинг маълумот
    Раҳматулло
    Бердимуродов
    Туғилган санаси ва манзили:

    1987 йил 24 октябрь, Сурхондарё вилояти, Шўрчи шаҳри.

    Футбол билан 10 ёшидан шуғуллана бошлаган.

    Биринчи мураббийи: Баҳодир Каримов.

    Республика олимпия захиралари коллежи битирувчиси.

    Амплуаси: ҳимоячи.
    Ўйнаган жамоаси: «Пахтакор» (Тошкент, 2005-2008). 2009 йилдан «Навбаҳор»да.

    Мухлислик қиладиган жамоаси: «Реал» (Мадрид).

    Ҳавас қиладиган футболчилари: Бахтиёр Ашурматов ва Дэвид Бекхэм.

    - Раҳматулло, наманганликлар таркибига қай тарзда қўшилдингиз?

    - Гарчи «Пахтакор» клубига қабул қилинганимдан тўрт йил ўтган бўлсада, асосан ўринбосарлар жамоасида тўп сураётгандим. Фақатгина ўтган йилги мавсумда бешта учрашувда майдонга тушдим. Бироқ 22 ёшга тўлдим, энди ўринбосарлар таркибида ўйнаш менга тўғри келмасди. Шу сабабли, клуб раҳбарларидан ўйин амалиётимни ошириш учун бошқа жамоага ижарага беришларини сўрадим. Улар «Навбаҳор», «Олмалиқ» ва «Бухоро» вариантларини таклиф қилишди. Ушбу жамоалар орасидан «Навбаҳор»ни танладим. Бои­си, бу клуб мамлакатимизда ўзига яраша обрў ва мавқега эга. Қолаверса, таркиби ҳам чакки эмас. Қисқаси, барчасини тарозуга солиб кўриб, Наманганда ўйнашга қарор қилдим.

    - «Навбаҳор»нинг ҳимоя чизиғида рақобат кучли. Бу сизни чўчитмадими?

    - Буни билардим. Менинг позициямда Баҳром Йўлдошев тўп суради. Олимпия терма жамоасида ҳам у менга рақобатчи эди. Аммо Вадим Абрамов кўпроқ майдонга Баҳромни туширарди. Шу сабабли икки йил деярли ўйин амалиётисиз қолишга мажбур бўлдим. Мана, энди нималарга қодирлигимни кўрсатиш учун имконият юзага келди. «Навбаҳор» мураббийлари ким кучли бўлса, ўша асосий таркибда майдонга тушади, дейишди. Айни пайтда жамоанинг асосий таркибидан жой оляпман. Умуман, рақобатдан қўрққанимда Наманганга келмасдим.

    - Жамоани Мустафо Байрамов билан биргаликда туркманистонлик мутахассис Раҳим Қурбонмамедов шуғуллантиряпти. Ушбу мураббий борасида нима дея оласиз?

    - Раҳим Қурбонмамедовнинг кучли мутахассис эканлиги шундоқ билиниб турибди. Унинг машғулотлари менга ёқяпти. Фикримча, устозимиз ҳар қандай кучли клубни ҳам бемалол бош­қара олади.

    - Бир неча йил мобайнида ўринбосарлар таркибида тўп сурган футболчи сифатида айтингчи, «дубль» билан асосий таркиб турнири орасида фарқ нечоғлик катта экан?

    - Албатта, сезиларли тафовут бор. Биринчидан, ўринбосарлар ўртасидаги мусобақага эътибор анча суст. Тўғри, «Пахтакор»да сал бошқача. Чунки пойтахтлик ёш футболчилар ўсмирлар ва ёшлар термаларининг аъзолари саналишади. Бироқ барибир асосий таркиб ўйинчиси бўлиш яхшироқ. Тўрт мавсум мобайнида ўринбосарлар сафида ўйнаб, тўғриси, бундан зерикдим.

    - Жорий мавсум баҳслари тўғрисида нима дея оласиз? Бу йилги миллий чемпионатимиз ўйинлари аввалгиларига қараганда мазмунлироқ ўтадиган кўринади...

    - Ҳозирча чемпионат ўйинлари борасида бирор фикр билдириш қийин. Чунки эндигина уч тур ортда қолди, холос. Лекин «Бунёдкор» ва «Пахта­кор»нинг бошқа жамоалардан бир поғона устун эканлиги маълум. Қолган клубларнинг кучлари эса деярли тенг. Олти-етти тур ўтгандан сўнггина жамоалар салоҳияти борасида бир тўхтамга келиш мумкин. Тўғри, «Пахтакор» ҳозирданоқ тўрт очко йўқотди. Олдинда жамоани янада оғир ўйинлар кутиб турибди. Шунингдек, бу йил «Бунёдкор»га ҳам осон бўлмайди.

    - «Пахтакор»нинг ўз футболчиларини бошқа жамоаларга ижарага беришларини оқлайсизми?

    - Ҳа. Ахир футболчиларнинг захира ўриндиғида ўтиргандан кўра, бош­қа клублар сафида ўйнаб, ўйин амалиётига эга бўлишгани яхши-ку.

    - Битта жамоага шунча иқтидорли футболчилар кўплик қилишмайдими?

    - «Пахтакор» ҳеч кимни мажбурлаб ўз таркибига қўшиб олмайди. Барча футболчилар ушбу клуб таркибига ўз ихтиёрлари билан қўшилишмоқда. Хусусан, мен ҳам келажакда ушбу жамоа асосий таркибида ўйнаш умидини узмаганман. Жамоада барча ишлар режа асосида олиб борилади. Ҳозир «Пахтакор»га бу борада фақат «Бунёдкор» рақобат тақдим этиши мумкин, холос.

    - Наманган шаҳри ва «Навбаҳор» жамоаси сизга ёқдими?

    - Наманган жуда чиройли шаҳар. «Навбаҳор»нинг бир маҳаллар Ўзбекистон чемпиони бўлгани ва кўп маротаба бронза медалларини қўлга киритганидан хабарим бор. Шунингдек, Наманган футболсеварлар маскани эканлиги ҳаммага маълум. Бунга бу ерга келган биринчи кунимдаёқ гувоҳ бўлдим. Ҳаттоки, жамоа машғулотларига ҳам минг нафардан зиёд ишқибоз ташриф буюради. Бу ердаги футболга нисбатан эътибордан ҳайратга тушдим. Айтишларича, наманганлик мухлислар жамоа ўз майдонида ют­қазса, қаттиқ ранжишади. Шу сабабли «Олмалиқ»қа қарши дастлабки учрашувда ютқазиб қўйишдан чўчиган ҳолда тўп сурдик. Тўғри, маҳаллий мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари остида ҳисобни тезроқ очишга ҳаракат қилдик. Афсуски, юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадик.

    «Шўртан» билан иккинчи баҳсда, орадаги масофа узоқлигига қарамай, /узорга жамоа ортидан кўплаб ишқибозлар боришди. Бу кучимизга-куч қўшди ва якунда муҳим ғалабага эришиб, мухлисларни хурсанд қилишга муваффақ бўлдик.

    - Мухлислар сиз ҳақингизда унчалик маълумотга эга эмаслар. Шунинг учун футболга кириб келишингиз хусусида тўхталиб ўтсангиз.

    - Оиламизда фақатгина Ўктам акам футболга қизиқарди. Айнан у туфайли футболчи бўлганман. Тўғри, мактабда ўқиб юрганимдаёқ футбол тўгаракларига қатнашардим. Аммо бу етарли эмасди. Шунинг учун акамнинг маслаҳатига кўра, Республика олимпия захиралари коллежига ўқишга кирдим. У ерда Одил Аҳмедов, Баҳром Йўлдошев ва Муқимжон Тошматовлар билан бирга таҳсил олдим. Коллежда Баҳодир Каримов ва Григорий Колосовскийлар қўл остида футбол сир-асрорларини ўргандим. Бу даргоҳни битиришим арафасида «Пахтакор»дан таклиф тушди. Ўша вақтда клубнинг ўринбосарлар таркибини Рауф Инилеев ва Сергей Ковшовлар бошқаришарди. Тўғрисини айтсам, «Пахтакор»да ўйнашни орзу қилардим. Омадим келиб, Рауф Талгатович мени жамоанинг ўринбосарлар таркибига қабул қилди. Шундай қилиб, 2005 йилдан «Пахтакор» ўринбосарлар жамоасида тўп сура бошладим. Бироқ рақобат кучлилиги боис, анча вақтгача асосий таркибда майдонга тушолмадим. Менинг позициямда Илҳом Суюнов тўп суради. Илҳом аканинг ишончли ўйинлари сабаб ўлароқ, мен майдонга аҳён-аҳёнда тушдим, холос. Аслида бундан икки йил олдин ҳам бошқа жамоада ижара асосида тўп сурмоқчи эдим. Лекин клуб раҳбарлари бунга кўнмай, тез орада асосий таркибдан ўрин олишимни айтишганди. Афсуски, фақатгина ўтган йилги мавсумнинг охирги турларидагина «Пахта­кор»нинг асосий таркибида майдонга тушдим...

    - Сиз таваллуд топган Сурхондарё вилояти бир маҳаллар ўзбек футболига кўплаб истеъдодларни етказиб берган. Бироқ сўнгги йилларда Сурхон воҳасида футболга эътибор сустлашди...

    - Вилоятимизда ҳозир ҳам истеъдодли футболчилар кўп. Дарҳақиқат, сўнгги йилларда ҳудудда футболга бўлган эътибор пасайди. Олий лигада Сурхондарёдан бирорта жамоа йўқ. Биринчи лигадаги «Шўрчи-Лочин» ҳам ўртамиёна жамоа ҳисобланади. Ваҳоланки, қўшни вилоят Қашқадарёнинг уч жамоаси элитамизда иштирок этяпти. Бир маҳаллар «Сурхон» олий лигада яхши иштирок этган. Бироқ у ҳам таназзулга учради. Ҳозир сурхондарёлик кўплаб ёшлар бошқа клубларда фаолият юритишмоқда. Улардан ажойиб жамоа тузса бўлади.

    - Жорий мавсумда «Навбаҳор» олдига қандай вазифа қўйилган?

    - Бош мақсадимиз - кучли бешликдан ўрин олиш. Бу ишни амалга ошириш учун кучимиз ва имкониятимиз етарли.

    Манба: Интерфутбол газетаси

    Просмотров: 805 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Март 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 2
    Мехмонлар: 2
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz