Олий лиганинг ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Кеча ва бугун бўлиб ўтган 8 та учрашувларнинг 4 та дуранг билан якунланди. Барча дуранглар 1:1 ҳисоби билан якунланган. Чемпионатда дурангларнинг кўпайиши жамоаларнинг кучи тенглашиб бораётганидан ва чемпионат қизиқарли тус олаётганидан дарак бермоқда. Наманганда “Навбаҳор” жамоамиз яна нурсиз дуранг ўйнади. “Бухоро” эса “қаттиқ ёнғоқ” эканлигини исботлади. Ўйиннинг 30-дақиқасида С.Қобилов томонидан киритилган голга 43-дақиқада М.Фозилов жаримадан чиройли гол киритиб, жавоб берди. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"га ҳеч қандай имконият қолдирмади - 3:0. "Андижон"нинг ҳам ишлари юришмаяпти - Қаршида 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради. "Хоразм" эса ҳазиллашаётгани йўқ. "Хоффенхайм" бўлмоқчи эканлигини исботлаш ниятида шекилли. Мусобақа жадвалини "Бунёдкор" ва "Насаф" бошқариб бормоқда. 3 ва 4-поғоналарни эса "Сўғдиёна" ва "Локомотив" жамоалари бўлишиб туришибди. "Шўртан" ва "Нефтчи" жамоалари эса ўзларига ярашмаган 15 ва 16-ўринларни эгаллаб туришибди. Айниқса, "Нефтчи" 16-ўрин... ОЛИЙ ЛИГА, 3-ТУР НАТИЖАЛАРИ 22 март, якшанба. "Пахтакор" - "Лкомотив" - 1:1 Голлар. Д.Маркович 59 - М.Умрзоқов. 23 март, душанба "Металлург" - "Шўртан" - 3:1 Голлар: Б.Калевич 12, 27, Т.Турдиев 26 - А.Геворкян 71 "Сўғдиёна" - "Олмалиқ" - 3:2 Голлар: Д.Файзиев пен, А.Агалиев, Э.Жаҳонов - А.Раҳимов, Б.Ҳамидуллаев "Навбаҳор" - "Бухоро" - 1:1 Голлар: М.Фозилов, 43 - С.Қобилов 30 "Динамо" - Хоразм" - 1:1 Голлар: И.Юнусов 55 - Ш.Раимжонов 35 "Қизилқум" - "Машъал" - 1:1 Голлар: А.Ерохин 89-пен. - Ф.Мусаев 90 "Насаф" - "Андижон" - 4:2 Голлар: О.Мельник 16, С.Шодмонов 30, 68, И.Шомуродов - М.Камолов 22, И.Отахонов "Нефтчи" - "Бунёдкор" - 0:3 Голлар: Ривалдо 18, А.Ғофуров 26, В.Карпенко 50 № Жамоа Ўйин Ютуқ Дуранг Мағ-т Т - Н Очко 1 Бунёдкор 3 3 0 0 8-0 9 2 Насаф 3 3 0 0 9-4 9 3 Сўғдиёна 3 2 1 0 6-4 7 4 Локомотив 3 2 1 0 4-2 7 5 Пахтакор 3 1 2 0 4-1 5 6 Хоразм 3 1 2 0 4-3 5 7 Навбаҳор 3 1 2 0 2-1 5 8 Олмалиқ 3 1 1 1 4-4 4 9 Машъал 3 1 1 1 2-2 4 10 Қизилқум 3 1 1 1 3-6 4 11 Металлург 3 1 0 2 4-4 3 12 Динамо 3 0 1 2 1-3 1 13 Андижон 3 0 1 2 2-5 1 14 Бухоро 3 0 1 2 1-5 1 15 Шўртан 3 0 0 3 3-8 0 16 Нефтчи 3 0 0 3 2-7 0
|