Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Март » 20 » Мамедали Караданов: "Ўзбекистонга ўзимни кўрсатиш учун келдим"
    21:58
    Мамедали Караданов: "Ўзбекистонга ўзимни кўрсатиш учун келдим"
    Бу йилги мавсумда "Навбаҳор" таркибидаги туркманистонлик футболчилар сони яна ортди. Таниқли мутахассис Раҳим ҚҚурбонмамедов яна Наманганга қайтгач, ўзи билган футболчиларни ҳам юртимизга чорлади. Жамоага жалб этилган ўйинчиларнинг аксарияти мухлисларимизга олий лигадаги фаолиятлари орқали яхши танишлар. Жумладан Гуванчмуҳаммад Овеков 2005 йилги чемпионатни айнан "Навбаҳор"да ўтказганди. Максим Белих ва Байрамниёз Бердиевлар ҳам ўз вақтида мамлакатимиз клублари шарафини ҳимоя қилишга улгуришганди. Яна бир ярим ҳимоячи Дийдор Ҳожиев эса Намангандаги тўртинчи мавсумни ўтказмоқда. Чемпионат арафасида "Навбаҳор"га жалб қилинган ҳужумчи Мамедали Караданов эса 1 март куни олий лигадаги дебютини нишонлади.

    --------------------------------------------------------------------------------

    Караданов "Навбаҳор"нинг Тошкентда ташкил этилган йиғинларида қатнашиб, кўпчиликда илиқ таассурот қолдирганди. Лекин ўша пайтда легионерларга ажратилган лимитни қисқалиги боис Караданов яна ортга қайтиб кетганди. Орадан бироз вақт ўтгач, эса олий лига клублари сафида тўп суриши мумкин бўлган легионерлар сони оширилгач, клуб мутасаддилари Мамедалини яна Наманганга чорлашди. Бу пайтга келиб "Навбаҳор"нинг Туркиядаги йиғини деярли якунига етиб улгурганди. Шу сабабли ҳужумчи жамоа сафига Наманганда қўшилди.

    Маълумот учун: Мамедали Караданов, 1982 йил, 17.03 Болқонобод ша рида ту илган. Фаолияти давомида "Небитчи" (Болқонобод), МТТУ (Ашхабот), "Карвон" (Озарбайжон) жамоаларида тўп сурган. Туркманистон миллй термаси аъзоси. 2008 йилги Туркманистон чемпионатида тўпурар номини қўлга киритган.

    Мамедали ўзи ҳақида.
    - Дадам ўз вақтида футболчи бўлганлар. Отамнинг ортидан машғулотларга ва ўйинларга борардим. Айнан шундан сўнг футболга бўлган меҳр менда ортди. Ёшлик чоғларимда катта бўлсам албатта футболчи бўламан дердим. Мана к риб турганингиздек озирда футболчилик фаолиятимни давом эттирмо даман. Футболнинг илк сирларини эса Ашхабот шаҳридаги футбол мактабида таҳсил олиш орқали ўзлаштирганман. Дастлабки мураббийим эса Валерий Иванович бўлганди. Кейинчалик ушбу мутахассис фаолиятини давом эттириш мақсадида Россияга кўчиб кетган. Уч йил давомида футбол-интернатида таҳсил олганимдан кейин 17 ёшимда "Небитчи" клуби сафига қабул қилишди. Шундан сўнг катта футболдаги фаолиятим бошланганди. Бу орада ҳарбий хизматни армия клуби сафида ўтказишга ҳам улгурдим. 2003 йилда яна "Небитчи"га айтдим. Ярим мавсум бу ерда тўп сурганимдан кейин Ашхаботнинг МТТУ жамоасига таклиф этишди. 2006 йилги мавсумни эса Озарбайжоннинг "Карвон" клубида ўтказиб, яна МТТУга қайтдим. Аслини олганда Европадаги фаолиятимни яна давом эттиришим мумкин эди. Лекин бунга маълум сабаблар йўл қўймаганди. Билсангиз МТТУ Туркманистон-Туркия халқаро Университетининг жамоаси ҳисобланади. Ушбу клуб таркибида тўп суриш билан бир қаторда таҳсил ҳам олаётгандим. Бир йиллик танаффусдан сўнг университетдагилар ўқишни ёки бўлмаса Озарбайжондаги фаолиятни танла дейишди. Бу пайтга келиб, университетни тугатишимга оз вақт қолганлиги боис Ашхаботга қайтишга мажбур бўлдим. МТТУдаги бир неча йиллик фаолиятимдан кейин мана энди "Навбаҳор" таркибидаман.
    Мени "Навбаҳор"га Қурбонмамедов таклиф этди. Бу юртингизга уюштирган иккинчи сафарим ҳисобланади. 2006 йилги мавсум бошида "Қурувчи"га чақиришганди. Жамоа таркибида машғулотларда қатнашганимдан кейин бу ерда қолишим деярли ҳал бўлганди. Лекин Туркманистонга айтганимдан кейин Тошкентга келмасликни ихтиёр этгандим. Ўша пайтда университетда таҳсил олганлигим туфайли ҳам Ўзбекистонга кела олмагандим.

    Навбаҳор таклифини обдон ўрганиб чиқдим. Шундан сўнг Ўзбекистонга келиб жамоа машғулотларида қатнашдим. Тошкентдаги йиғиндан сўнг эса айрим сабабларга кўра яна ортга қайтдим. Орадан маълум вақт ўтгач, эса Наманганга яна чорлашди. Барча масалаларда келишиб олганимиздан кейин клуб билан шартнома имзоладим.

    "Навбаҳор"да жуда илиқлик билан кутиб олишди. Қисқа вақт оралиғида таркибдаги барча футболчилар билан дўстлашиб кетишга улгурдик. Бу борада менга ватандошларим ҳам ёрдам беришди. Жамоада юртдошларимни бўлганлиги боис Наманганда фаолият юритиш қизиқарли бўлмоқда. Озарбайжонда тўп сурганимда, ўзга юртда икки киши бўлгандик. Шу боис у ерда бироз зерикарлироқ бўлганди. Ўзбекистонда эса буни акси бўлмоқда. Айниқса мен билан бирга бир хонада истиқомат қилаётган Гуванмуҳаммад Овеков билан ҳеч қачон зерикиб қолмайсиз.

    Ўйин борасида ҳали жамоага тўла мослаша олганимча йўқ . Янги жамоадошларим билан майдонда бир-биримизни тўлиқ тушунишга улгурмадим. Секин-аста муҳитга мослашиб бормоқдаман. Худо хоҳласа, келгуси турларда таркибда ҳаракат қилиб, ўз голларим билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Умуман олганда ҳали чемпионатнинг икки тури давомида майдонда кўп вақт давомида бўлмади. "Олмалиқ" билан кечган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида таркибга қўшилганим боис ўзимни кўрсатишга вақт етмаганди. Ғузордаги учрашувда эса ҳаммаси яхши бошланганди. Асосий таркибда Отақўзиев билан биргаликда ҳужумда "тандем" ҳосил қилгандик. Гол уриш учун имкониятларга ҳам эга бўлгандим. Лекин биринчи бўлим сўнггида ҳакам менга асоссиз тарзда қизил карточка кўрсатганидан кейин баҳсни томошабинлар қаторида кўришга мажбур бўлдим.

    Наманган шаҳрида ўзбек паловини ёқтириб қолдим. Бундан ташфари жамоа мухлисларини фидоий эканликларига гувоҳ бўлдим. Бу каби ишқибозларга эга клуб фақа т юқори ўринлар учун курашиши талаб этилади. Мухлисларимизни доимо хурсанд ҳолда юришлари учун қўлимдан келганича аракат иламан.

    Наманганга ўзимни нималарга қодир эканлигимни кўрсатиш учун келдим. Насиб қилса муносиб ўйинларим орқали "Навбаҳор"ни юқори ўринларга кўтарилиши учун ҳаракат қиламан. Бир сўз билан айтганда орзу ва мақсадларим бисёр. Ниятимга етишиш учун барча чорани қўллашга тайёрман.

    Просмотров: 842 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Март 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz