Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Март » 10 » МАКСИМ БЕЛИХ - МАКС ЁКИ "НАВБАХОР"НИНГ "ВИДИЧ"И!!!
    18:14
    МАКСИМ БЕЛИХ - МАКС ЁКИ "НАВБАХОР"НИНГ "ВИДИЧ"И!!!
    Наманганликлар жорий мавсумда иложи борича юқори ўринлар учун кураш олиб боришни режалаштиришган. Шу мақсадда жамоага легионер футболчилар ҳам жалб этилишди. Шулардан бири туркманистонлик ҳимоячи Максим Белихдир. Максимнинг 2006 йилда «Пахтакор»да фаолият юритганидан мухлисларнинг хабарлари бор, албатта.
    Максим Белих

    Туғилган санаси ва манзили: 1984 йил 7 август, Туркманистон, Ашхобод шаҳри.
    Футбол билан 11 ёшидан шуғуллана бошлаган.
    Биринчи мураббийи: Борис Осипович Григорянц.
    «Ниса» футбол клуби тарбияланувчиси.
    Амплуаси: ҳимоячи.
    Ўйнаган жамоалари: «Ниса» (Ашхобод, 2001-2003), МТТУ (Ашхобод, 2004-2005, 2008), «Пахтакор» (Тошкент, 2006). 2007 йилда жароҳат олганлиги сабабли ҳеч қайси жамоа сафида тўп сурмаган. 2009 йилдан «Навбаҳор»да.
    Мухлислик қиладиган жамоаси: «Ливерпуль» (Англия).
    Ҳавас қиладиган футболчиси: Фабио Каннаваро.
    Бўш вақтини асосан оиласи даврасида ўтказади.
    Максим Белихнинг чемпионат тўғрисидаги фикрлари
    - Жорий мавсумнинг дастлабки учрашувини ўз майдонимизда ўтказдик. 1 март кунги учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга 20 мингга яқин ишқибозлар ташриф буюришди. Аммо ўйинда ҳисоб очилмади. Бунга бир тарафдан, руҳий босим, иккинчидан, майдоннинг сифатсизлиги, шунингдек, юзага келган вазиятлардан унумли фойдаланолмаслик сабаб бўлди. Тўғри, дастлабки турда ҳар қандай жамоанинг ўйини камчиликлардан холи бўлмайди. «Олмалиқ» билан баҳсда шу ҳол кузатилди. Бундан ташқари, меҳмонлар ҳам муносиб қаршилик кўрсатишди. Ушбу баҳсда биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилиши, ғалабани ҳаттоки, меҳмонлар ҳам илиб кетишлари ҳеч гап эмасди. Бироқ яна такрорлайман, стартдаги ҳаяжон ва бошқа омиллар бир бўлиб, ҳеч бир жамоа гол уришни уддалай олмади.
    Умуман олганда, дастлабки баҳслар менда яхши таассурот қолдирди. Ўйинлар олдидан қилинган башоратларнинг кўпи ўзини оқламаганлиги эса чемпионатда кураш жиддий тус олишидан далолатдир.

    -Жамоага киришиб кетишимга жамоадошларим ёрдам беришди. Хусусан, Тошкент ва Туркияда бўлиб ўтган ўқув-машғулотлар йиғинлари йигитлар билан бир-биримизни тушуниб олишимизда муҳим роль ўйнади. Шундан бўлса керак, ҳимоядаги шерикларим - Юрий Шеленков, Раҳматулло Бердимуродов ва Акмал Рисқуллаевлар билан илк ўйиндаёқ яхши чиқишиб кетдик.

    - Хабарингиз бор, январь ойида Москвада МДҲ ва Болтиқбўйи чемпионлари кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Ўша турнирга «Ашхобод» (Туркманистон) билан йўл олдим. Мусобақанинг гуруҳ босқичида Литванинг «Экранас», Беларуснинг МТЗ - РИПО клублари ва Россия ёшлар терма жамоасига қарши кураш олиб бордик. Афсуски, турнирда унчалик яхши иштирок этолмадик, яъни гуруҳ босқичидаёқ иштирокимизни якунлашга мажбур бўлдик. МДҲ чемпионлари кубоги баҳслари давом этаётган пайтда «Навбаҳор» футбол клуби раиси Мухторжон Усмонов ҳам Москвага ташриф буюрган экан. У турнирнинг айрим учрашувларини кузатди. Москвада Мухтор ака билан учрашдим. У жорий мавсумда «Навбаҳор»нинг юқори ўринлар учун кураш олиб боришини таъкидлаб, мени жамоага таклиф этди. 2006 йилда «Пахтакор» сафида ўйнаганим кўпчиликка маълум. Ўшанда «Навбаҳор» тўғрисида анча маълумотга эга бўлгандим. Жумладан, клубнинг бир марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритганлиги, Наманганнинг футболсеварлар шаҳри эканлиги менга маълум эди. Қисқаси, барчасини тарозига солиб кўриб, Мухтор аканинг чорловини қабул қилдим. У билан Москвада айрим масалалар хусусида келишиб олдик. Туркманистонга қайтиб, бироз ҳордиқ чиқаргач, наманганликларнинг Тошкентдаги йиғинларига қўшилдим. Шундан сўнг жамоа билан Туркияга йўл олдик. У ерда икки ҳафта мобайнида машғулот ва назорат учрашувлари ўтказдик. Туркия йиғинидаги ҳаракатларим маъқул келган шекилли, Наманганга қайтгач,менга бир йиллик шартнома таклиф этишди ва унга рози бўлдим.

    - 27 февраль куни Наманган шаҳрида жамоамизнинг вилоят раҳбарлари ва ишқибозлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу тадбир жуда ажо-йиб тарзда ташкиллаштирилди. Вилоят раҳбарлари янги мавсумда футболчиларга барча шароитларни муҳайё этишга ваъда беришди. Биздан эса уларнинг ишончларини оқлаб, яхши тўп суришимиз, иложи борича юқори ўринлар учун кураш олиб боришимиз сўралди. Қисқаси, раҳбарият жамоамизга бешинчи ўриндан пастга тушмаслик вазифасини қўйди.

    -Чемпионатга икки баҳс билан баҳо бериш қийин. Аммо дастлабки хулосаларни чиқариш мумкин. Жумладан, илк турдаёқ кўплаб кутилмаган натижалар қайд этилди. Бу миллий чемпионат савияси ошиб бораётганига нишона бўлса, ажабмас. Гарчи сўнгги икки йилни Ўзбекистондан ташқарида ўтказган бўлсамда, мамлакатингиз футболини матбуот орқали кузатиб бордим. «Пахтакор»га «Бунёдкор»дек кучли рақибнинг пайдо бўлганлиги, ушбу жамоа ўтган йили мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритганидан хабарим бор.
    2006 йилда эса Ўзбекистонда «Пахтакор»га тенг келадиган рақиб йўқ эди, ҳисоби. Тўғри, «Нефтчи», «Насаф» ва «Машъал» клублари тошкентликларга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишарди. Аммо «Пахтакор» ўйин савияси ва таркиб борасида бошқа клублардан анча устун эди. Ҳозир эса ундай деб бўлмайди.

    -Нима бўлгандаям футболчи бўлганимдан фақат хурсандман.

    “ИнтерФУТБОЛ” газетасидан олинди.

    Просмотров: 823 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Март 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz