Наманганликлар 20 февралдан эътиборан мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичига ўз қароргоҳларида киришишди. Хабарингиз бор "Навбаҳор" феврал ойи бошларида йиғин ўтказиш мақсадида Туркияга йўл олганди. 18 феврал куни эса жамоа аъзолари юртимизга айтиб келишди. Сафар сўнггида "Навбаҳор" Қозоғистон ва Грузия клублари билан куч синашилди. Дастлаб Қозоғистоннинг "Қизилжар" жамоаси 2:1 исобида мағлубиятга учратилди. Навбатдаги ўйинда эса жамоага Грузия клубларидан бири рақиб бўлди. Учрашувда "Навбаҳор" ғалаба қозонди - 3:1. Голларга Дийдор Хожиев, Максим Белих ва Абдулазиз Султоновлар муаллифлик қилишди. Шундан сўнг жамоа Туркиядаги йиғинни якунлади. Ҳаммаси бўлиб "Навбаҳор" Туркияда олтита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Ўйинларда учта ғалаба, иккита дуранг ҳамда битта мағлубият қайд этилди.
Жамоанинг Наманганда ташкил этилган дастлабки машғулотида бир қатор футболчилар қатнашишмади. Дийдор Хожиев, Максим Белих, Байрамниёз Бердиев, Владимир Барановлар шулар жумласидандир. Туркманистонлик легионерлар Туркиядаги йиғин тугагач, ўз юртларига бориб келиш учун йўл олишганди. Шу сабабдан улар таркибга 21 феврал куни қўшилишди. Барановга эса мураббийлар жавоб беришгани маълум бўлди. Бундан ташқари ҳимоячилар Акмал Рисқуллаев ва Дурбек Умаралиевлар жароҳатлари борлиги боис умумий гуруҳда шуғулланишмади. Рисқуллаев якка тартибда шу улланган бўлса Умаралиев уйида соғлигини тикламоқда. Ўз навбатида сафга туркманистонлик легионер Мамедали Карадановни қўшилганлигини айтиш ўринли. Ушбу ҳужумчи 19 феврал куни жамоа қароргоҳига етиб келганди. Айни пайтда жамоа аъзолари сўнгги машғулотларни ўтказишмоқда. Наманганликлар чемпионат бошлангунга адар ўз қароргоҳларида шуғулланишади. Эслатиб ўтамиз "Навбаҳор" биринчи турда "Олмалиқ" жамоасини қабул қилади.
Машғулотларда асосий таркибдан ўрин олишга даъвогарлик илаётган 25 нафар футболчи қатнашмоқда. Таркиб билан уйида танишиш имконига эга бўласиз.
Дарвозабонлар: Ботир Носиров, Сергей Захарецкий, Байрамниёз Бердиев.
Ҳимоячилар: Баҳром Йўлдошев, Акмал Рисқуллаев, Жаҳонгир Меҳмонов, Максим Белих, Юрий Шеленков, Раҳматилло Бердимуродов, Тимур Султонов, Ҳасанбой Эргашев.
Ярим ҳимоячилар: Мухтор Фозилов, Алишер Маҳмудов, Дилшод Жабборов, Дийдор Хожиев, Отабек Пирматов, Гуванчмуҳаммад Овеков, Илҳом Бойдедаев, Мирзоҳид Ғофуров, Элмурод Низомбоев.
Ҳужумчилар: Абдулазиз Султонов, Носир Отақўзиев, Мамедали Караданов, Отабек Валижонов, Нодир Матмусаев.
22 феврал куни эса «Навбаҳор» мухлислари тўпланадиган "Бешчинор" чойхонасида ўзига хос учрашув бўлиб ўтди. Ишқибозлар томонидан уюштирилган тадбирда клуб раиси Мухторжон Усмонов ва туркманистонлик мураббий Раҳим Қурбонмамедовлар ҳам иштирок этишди. Бундан ташқари Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев, Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Баҳодир Раҳмонов, вилоят футбол федерацияси масъул котиби Баҳромжон Холмирзаев, Футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Наманган вилояти бўлими директори Машрабжон Алиханов, «Навбаҳор» вице-президенти Аъзамжон Жалиловлар ҳам иштирок этишди. Ўз навбатида жамоа футболчилардан Юрий Шеленков, Гуванмуҳаммад Овеков ҳамда Носир Отақўзиевлар ҳам мухлислар билан бир пиёла чой устида ташкил этилган учрашувда қатнашишди.
Очиғини айтиш жоизки, тадбирни муносиб тарзда ўтишини кутмагандик. Олдинги йилларда ҳам «Навбаҳор» мухлислари бу каби учрашувларни ташкил этиб, жамоани мавсумда муваффақият билан қатнашишига тилакдош бўлишарди. Бу сафар барчаси ўзгача руҳда бўлиб ўтди. Тадбирни ўтказишда футболни қўллаб- қувватлаш жамғармасининг Наманган вилоят бўлими ҳамда бир гуруҳ жонкуяр мухлисларни алоҳида ўрнак бўлишганлигини ҳам айтиш жоиз. Учрашувда сўз олган Шокиржон Қорабоев «Навбаҳор» клуби шонли тарихга эга эканлиги ҳақида гапириб, янги мавсумда мураббий ва футболчиларга омад ёр бўлишига тилак билдирди. Шундан сўнг сўз олганлар ҳам жамоага зафарлар ёр бўлишини билдиришди.
Мавсумлар оралиғида «Навбаҳор» бир қатор янги футболчилар жалб этилишди. Булар сафига тадбирда қатнашган Юрий Шеленков, Гуванмуҳаммад Овеков ва Носир Отақўзиевларни мисол илиб келтириш мумкин. Улар тадбир давомида сўзга чиқиб, жиддий эътибор учун мухлисларга миннатдорчилик билдиришди. Отақўзиев ўз фикрларини билдира туриб, наманганлик мухлисларнинг фидоийлигини аввал ҳам эшитганлиги, лекин бу адар жонкуяр эканликларидан қойил қолганлигини айтиб ўтди. Ўз навбатида бундай эътибор учун майдонга фақат ғалаба қозониш учун тушиб, ишқибозларни хурсанд қилишга ҳаракат қилишларини таъкидлади.
Учрашувда сўзга чиққан туркманистонлик мураббий Раҳим Қурбонмамедов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: - Биринчи навбатда таклиф учун йиғилганларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Сизларни кўриб турганимиздан хурсандман. Ўтган мавсумдаги муваффақиятсиз мавсумдан сўнг ишқибозлар катта футболни соғиниб қолишганлиги кўзга ташланди. 14-поғонадан жой олиш «Навбаҳор»га хос эмас. Шу ўринда чемпионатга муносиб ҳозирлик кўришимиз учун шароит яратиб берган вилоят ҳокимлиги ва мухлисларга ташаккур билдираман. Меҳнатларимиз самараси мавсум давомида кўринади. Фурсатдан фойдаланиб, жамоа аъзолари ва мухлисларни бирлашишларини сўраб қоламан. Ана ўшанда кўзланган мақсадга эришишимиз осон бўлади. Мавсум давомида сизу, бизга омад ёр бўлишини тилаб қоламан.
Тадбир давомида маҳаллий хонандалар ижросидаги дил тортар тароналар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади. Айниқса «Навбаҳор»га ба ишлаб айтилган ши ишқибозлар томонидан илиқ кутиб олинди. Ўзига хос тарзда бўлиб ўтган учрашув сўнггида мухлислар 2009 йилги мавсумда «Навбаҳор» жамоасига омадлар ёр бўлишини тилаган ҳолда тарқалишди. Шавкат СОДИҚОВ, журналист.
|