Автор: ПФК-НАВБАҲОР Наманганликлар 20 февралдан ўз қароргоҳларида шуғулланишмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Таркибга «Ашхобод» ҳужумчиси Мамедали Караданов яна қўшилди. Хабарингиз бор, у аввал ҳам жамоа кўригида иштирок этганди. Клубни эса тажрибали форвард Владимир Баранов тарк этди. 22 февраль куни «Навбаҳор» клуби раиси Мухтор Усмонов ва техник директори Раҳим Қурбонмамедовлар Наманган шаҳридаги «Бешчинор» чойхонасида жамоа ишқибозлари билан учрашишди. Улар мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, жорий мавсумда жамоа юқори ўринлар учун кураш олиб боришини таъкидлаб ўтишди.