Автор: ПФК-НАВБАҲОР
Ўқув - машғулотлар йиғинини Туркияда ўтказишаётган наманганликлар Руминиянинг «Конкаржи» клубига қарши майдонга тушдилар. Руминлар билан баҳсда «Навбаҳор» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоанинг ҳар икки тўпини Носир Отақўзиев киритди. Европаликлар билан баҳсда наманганликлар таркиби шундай кўриниш олди: Байрамниёз Бердиев, Юрий Шеменков, Максим Белих, Раҳматулла Бердимуродов, Акмал Рисқуллаев, Алишер Маҳмудов, Мухтор Фозилов, Дийдар Ҳожиев, Дилшод Жабборов, Гуванчмуҳаммад Овеков, Носир Отақўзиев. Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Захарецкий, Темур Султонов, Владимир Баранов, Абдулазиз Султонов, Элмурод Низомбоев, Илья Ильин. Наманганликлар таркибига икки нафар футболчи қўшилди - ҳимоячи Илья Ильин («Насаф») ва ярим ҳимоячи Мирзакамол Камолов («Андижон»). Мустафо Байрамов шогирдлари 18 февраль куни юртимизга қайтиб келишади.
|