Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Февраль » 5 » Дийдар ҲОЖИЕВ: «НАМАНГАН ЎЗ УЙИМДЕК БЎЛИБ ҚОЛГАН»
    18:31
    Дийдар ҲОЖИЕВ: «НАМАНГАН ЎЗ УЙИМДЕК БЎЛИБ ҚОЛГАН»

     
    Сўнгги йилларда юртимиз клублари сафига хориждан кўплаб футболчилар келиб қўшилишмоқда. Эътиборлиси, уларнинг асосий қисмини туркман легионерлари ташкил этишяпти. Катта ёшли ишқибозлар ўз вақтида туркманистонлик Равшан Мухадовни «Пахтакор»да муваффақиятли тўп сурганини жуда яхши билишади. Ке-йинчалик ушбу жамоа сафида яна бир туркман йигити - Гочқули Гоч-қулиев жавлон ургани ва ўзининг ишончли ўйинлари билан маҳаллий ишқибозлар меҳрини қозониб улгургани ҳеч кимга сир эмас.

    Хуллас, учинчи минг йилликка келиб мамлакатимиз клубларида туркманистонлик футболчиларга бўлган талаб нисбатан ошди. Ўтган йили олий лига жамоалари таркибида ўндан ортиқ туркман футболчилари тўп суришди. Шулардан бири Наманганнинг «Нав-баҳор» клуби шарафини ҳимоя қилган Дийдар Ҳожиевдир. Уни ўзбекистонлик ишқибозлар илк бора 2005 йилги мавсумда таниган эдилар. Ўша йили «Навбаҳор» бошқарувини ўз қўлига олган туркманистонлик таниқли мутахассис, 2004 йилги мавсум якунига кўра, қитъамизнинг энг яхши мураббийлари қаторидан жой олган Раҳим Қурбонмамедов ўзи билан Наманганга кўплаб шогирдларини ҳам олиб келганди. Қисқаси, Дийдар Ҳожиевни «Навбаҳор» клубига айнан Раҳим Мухамедович таклиф қилганди. 2005 йилги мавсумни наманганликлар ўз тарихларидаги энг ёмон кўрсаткич - 6-ўрин билан якунлагач, Қурбонмамедов жамоани тарк этди.

    Ўтган вақт мобайнида «Навбаҳор» клубида кимлар ишламади дейсиз? Шунга яраша таркиб ҳам бир неча бор янгиланди. Лекин маҳаллий футболчилар «Навбаҳор»ни тарк этган паллада ҳам Дийдар Ҳожиев Наманганда қолаверди. Гуллар шаҳри унинг иккинчи уйи, «Навбаҳор» эса қадрдон жамоасига айланди. Мухлислар ҳам уни севиб, ардоқлайдиган бўлишди. Аммо мураббийларнинг қўнимсизлиги натижасида туркманистонлик футболчи 2008 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида жамоани тарк этишга мажбур бўлди. Кейинчалик маълум бўлишича, у мавсумнинг қолган қисмини ўз юртида, «Ашхобод» жа-моасида ўтказиб, Туркманистон чемпионига айланди. Янги мавсум арафасида «Навбаҳор»га Р. Қурбонмамедов бош мураббий этиб тайинлангач, унинг дастлабки ишларидан бири Ҳожиевни яна Наманганга қайтариш бўлди. Айни пайтда Дийдар наманганликлар сафида янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўрмоқда. У билан жамоанинг Туркияга йўл олишидан олдин суҳбатлашдик.
     

    -       Сизни яна «Навбаҳор»га қайтганингиз билан табриклайман.

    -       Шу ерда бироз шошмадингизми?
    -       Нега?
    -       Чунки ҳозирча жамоа билан шартнома имзолаганим йўқ.

    -       Дийдар, Ўзбекистонда тўрт мавсум тўп сурдингиз. Шу йиллар давомида миллий чемпионатимиз савияси ўсдими?

    -       Албатта. Йилдан йилга чем-пионатингиз савияси ошмоқда ва бу кўзга яққол ташланяпти. Илгарилари жамоалар орасидаги фарқ сезиларли эди. Ҳозир «Бунёдкор» билан «Пахтакор»ни ҳисобга олмаганда, қолган барча клубларнинг кучлари деярли тенг.

    -       Ўзбекистондаги фаолиятингизнинг илк йилларида «Навбаҳор» фаворитлар қаторида тилга олинарди. Ҳозир эса жамоа анча заифлашиб қолган. Бунинг сабабини қандай изоҳлайсиз?

    -       Тўғри, 2005 йили жамоамиз чемпионатни 6-ўринда якунлади. Ҳолбуки, ўша йили юқорироқ ўринларга сазовор бўлишимиз ҳам мумкин эди. Кейинги йили яна бир поғона пастладик. 2007 йил ҳам жамоа учун анча омадсиз келди ва мавсум якунида 8-ўринни банд этдик. Ўтган йили клуб олдига жиддий мақсадлар қўйилган ва таркиб ҳам шунга яраша маҳоратли футболчилар билан кучайтирилганди. Бироқ якунда жамоа 14-поғона билан чекланди. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Эҳтимол, клубда ишлар тўғри ташкил этилмагандир? Балки футболчилар айбдордирлар? Улар ўз вазифаларига жиддий ёндашмаган бўлишлари мумкин.

    -       Эҳтимол мураббийларнинг тез-тез алмашиб тургани ҳам ўз таъсирини кўрсатгандир?

    -       Бўлиши мумкин. Негаки, ҳар бир мураббий жамоага ўзининг ғоялари билан келади. Уларни амалга татбиқ этиш, ўйинчилар билан тил топишга маълум вақт керак бўлади. Бу пайтда эса жамоа қимматли очколарни бой бериши ҳеч гап эмас.

    -       Шу пайтгача «Навбаҳор»да кўплаб мураббийлар қўл остида тўп сурдингиз. Айтингчи, улар орасида кимларнинг имкониятлари юқори бўлса-да, Наманганда ишлари юришмади?

    -       «Навбаҳор»да сўнгги 4 йил мобайнида 10 нафарга яқин мураббий билан бирга ишлашимга тўғри келди. Улар орасида Сакаев ва Мирсодиқовлар менда яхши таассурот қолдиришди. Лекин бу мураббийларнинг жамоадаги ишлари унчалик юришмади. Аслида улар кучли мутахассис эдилар. Шунингдек, Раҳим Қурбонмамедов ҳам энг яхши мураббийлардан.

    -       Нега ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида «Навбаҳор»ни тарк этдингиз? Бош мураббий сизни захирада қолдирдими?

    -       Йўқ, ўша пайтда жамоани Абдуллаев бошқарарди. У мени мунтазам равишда майдонга туширарди. Шунчаки, мураббий билан тил топишолмадик ва натижада жамоадан кетишга мажбур бўлдим.

    -       «Навбаҳор»дан кетгач, «Ашхобод» клубидан қўним топдингиз ва Туркманистон чемпиони бўлдингиз.

    -       «Ашхобод» жамоаси сафида атиги тўртта учрашувда майдонга тушдим. Чемпионлик тақдирини менгача жамоадошларим ҳал қилиб қў-йишган эди. Шу сабабли чемпионликка ўз ҳиссамни қўшдим, деб айтолмайман.
    -       «Ашхобод»га сизни ким чақирди?

    -       Раҳим Муҳамедович (Қурбонмамедов-муал.) таклиф қилганди. Раҳим ака бу жамоа билан қаторасига икки йил Туркманистонда чемпионликни қўлга киритди.

    -       Мавсум тугаши билан «Нав-баҳор»нинг кўплаб футболчилари «Локомотив» жамоаси сафига ўтиб кетишди. Бу жамоа учун жиддий йўқотишми?

    -       Ҳаммасини вақт кўрсатади. Тўғри, жамоани тарк этганларнинг кўпчилиги маҳоратли ўйинчилар. Аммо уларнинг ўрнига таклиф этилганлар ҳам ёмон эмас. Ҳозирги таркиб билан бемалол жиддий вазифаларни уддалаш мумкин.

    -       «Навбаҳор»нинг ўтган йилги таркиби билан ҳам жиддий мақсадлар учун курашса бўлармиди?

    -       Ҳа. Чунки таркибимизда тажрибали ва истеъдодли футболчилар кўпчиликни ташкил қилишарди. Бемалол улар билан 5-ўрин учун курашиш мумкин эди. Бироқ яхши мутахассис топилмадими ёки мураббийлардан омад юз ўгирдими, хуллас, жамоа ўзига мутлақо ярашмаган ўриндан жой олди. Ҳозирги таркибимиз ҳам чакки эмас, агар ишларимиз юришса, 5-6-ўринларни эгаллаш учун курашамиз.

    -       Одатда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган жамоа тенг кучли иккита таркибга эга бўлади. «Навбаҳор»да ҳозир бир-бирига муносиб икки таркиб жамланганми?

    -       Қайсидир маънода иккита тенг кучли таркиб бор, дейиш мумкин. Машғулотларда ва назорат-синов учрашувларида бир бўлимда битта таркиб, иккинчи қисмида эса бошқа таркиб тўп сурмоқда. Ҳозир кимнидир асосий таркиб ўйинчиси ёки захира футболчиси, деб ажратиб бўлмайди. Машғулотларда ҳамма бирдек меҳнат қилмоқда. Алмаштириб бўлмас киши бўлмаганидек, жамоамизда барчани алмаштириш мумкин. Яна икки-уч нафар яхши савиядаги футболчи келса, ўйлайманки, икки таркиб ҳам кучаяди.
    -       Жамоага янгилар келишяптими?

    -       Ҳа, яқинда сафимизга яна уч нафар футболчи қўшилди - россиялик Юра Шемунков ҳамда Туркманистон термасидаги жамоадошларим Караданов ва Белихлар. Яна сафимизга Овеков ҳам қўшилиши мумкин. Ҳар қандай янги футболчи таркибда рақобатни оширади. Бу эса футболчиларнинг ўсишларига хизмат қилади.

    -       Дарвоқе, Гувончмуҳаммад Овеков билан боғланиб турасизми? У билан сўнгги бор қачон гаплашдингиз?

    -       Овеков билан тез-тез қўнғироқлашиб тураман. У билан охирги марта бундан икки-уч кун олдин гаплашган эдим. Билишимча, уни Наманганда кутишяпти. Эҳтимол, у сафимизга Тур-кияда қўшилар?
    ….(Давоми бор)

    «ИнтерФУТБОЛ» газетасидан олинди.

    Просмотров: 794 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Февраль 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    232425262728

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz