Сунгги ўйинлар |
17 тур 23 апрель (шанба)
2:1 Навбахор Суғдиёна
|
Ёшларнинг уйинлари |
7 тур 22 апрель (жума)
1:0 Навбахор Олмалик
6 тур 16 апрель (шанба)
0:1 Кизилкум Навбахор
5 тур 8 апрель (жума)
1:0 Навбахор Андижон
4 тур 1 апрель (жума)
0:1 Динамо Навбахор
|
Тўпурар ўйинчилар |
Р. Курбонбоев (1 пен) О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол |
|
Главная » 2009 » Февраль » 1 » НАВБАТДАГИ ЙИҒИН ТУРКИЯДА ЎТАДИ
17:29 НАВБАТДАГИ ЙИҒИН ТУРКИЯДА ЎТАДИ |
Автор: ПФК-НАВБАҲОР
Раҳим Қурбонмамедов бошқарувидаги "Навбаҳор" жамоаси Тошкентда ўтказилган ўқув-машғулот йиғинларини кеча якунига етказишди. Наманганликлар пойтахтдаги машғулотлар давомида бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишди. Ўз навбатида мураббийлар таркибни шакллантириш мақсадида янги футболчиларни ҳам синовдан ўтказишди. Дастлаб жамоа таркибига россиялик Юрий Шеменков ва украиналик Василий Плехтяклар қўшилишганди. "Олмалиқ" жамоасига қарши ўтган учрашувда ҳам икки футболчи ҳам "Навбаҳор" таркибида бир бўлимдан ҳаракат қилишди. Ўйиндан кейин мураббийлар таркибда Шеменковни олиб қолишни лозим топишди. Ўтган ҳафта бошида наманганликлар сафида туркманистонлик легионер футболчилар - Бахтиёр Хўжааҳмедов ва Мамедали Карадановлар қўшилишди. Хўжааҳмедов учун Ўзбекистон чемпионати бегона эмаслигини айтиш жоиз. Негаки ҳимоячи бундан икки йил олдин "Бухоро" жамоаси шарафини ҳимоя қилганди. Караданов эса илк маротаба олий лигада ўйнаш имконига эга бўлиб турибди. Кейинчалик эса таркибда яна бир туркманистонлик ҳимоячи Максим Белих пайдо бўлди. Бу футболчи учун Ўзбекистон футболига бегона эмас. Белих бир неча йил олдин "Пахтакор" сафида ҳаракат қилганлигидан мухлисларимизнинг хабарлари бўлса керак. Бундан ташқари 2008 йилги мавсумда "Пахтакор"га ижарага берилган ҳужумчи Нодир Матмусаев ҳам ҳозирда "Навбаҳор" билан бирга. "Навбаҳор"нинг ўтган ҳафтадаги ўйинлари ҳақида гапирадиган бўлсак, жамоа биринчи учрашувни қизил-ўрданинг "Қайсар" клубига қарши ўтказиб, 4:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлагани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Қурбонмамедов шогирдлари навбатдаги ўйинларни Самарқанднинг "Динамо" ҳамда Муборакнинг "Машъал" жамоаларига қарши ўтказишди. "Динамо" билан кечган учрашувда "Навбаҳор" 1:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Ягона голга эса "Андижон"дан жалб этилган ҳужумчи Фарҳод Усмонов муаллифлик қилди. Учрашувда наманганликларнинг таркибига қуйидагича кўринишга эга бўлди: Байрамниёз Бердиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Юрий Шеменков, Акмал Рисқуллаев, Баҳром Йўлдошев, Дилшод Жабборов, Дийдор Ҳожиев, Алишер Маҳмудов, Мирзоҳид Ғофуров, Мамедали Караданов, Абдулазиз Султонов. Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Захарецкий, Ҳасан Эргашев, Александр Критинин, Бахтиёр Хўжааҳмедов, Дурбек Умаралиев, Элмурод Низомбоев, Шерзод Шарипов, Отабек Валижонов, Отабек Пирматов, Нодир Матмусаев, Фарҳод Усмонов. Муборакнинг "Машъал" клубига қарши кечган ўйинда эса кучлар тенг келди - 1:1. Учрашувнинг биринчи бўлимида туркманистонлик ҳужумчи Мамедали Караданов ҳисобни очишга эришганди. Иккинчи бўлимда водийликлар ғалабани сақлаб қола олмадилар. Бу сафар жамоанинг таркиби қуйидагича бўлди: Ботир Носиров, Максим Белих, Жаҳонгир Меҳмонов, Юрий Шеменков, Баҳром Йўлдошев, Алишер Маҳмудов, Дийдор Хожиев, Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Нодир Матмусаев, Муҳаммадали Караданов. Захирадан майдонга тушганлар: Сергей Захарецкий, Фарҳод Усмонов, Акмал Рисқуллаев, Шерзод Шарипов, Элмурод Низомбоев, Бахтиёр Хўжааҳмедов, Ҳасан Эргашев, Отабек Валижонов. "Навбаҳор" Тошкентдаги сўнгги учрашувни 2 феврал куни бир неча йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтган "Хоразм" клуби билан куч синашади. Айнан шу йиндан кейин футболчиларга ис а муддатлик таътил эълон илинади. 5 феврал куни эса наманганликлар навбатдаги йиғинни ташкил этиш мақсадида Туркияга жўнаб кетишади. Жамоа аъзолари хориж йиғинида 10 кун давомида шуғулланишни режалаштиришган. Бу вақт оралиғида қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Юқорида жамоага жалб этилган футболчилар ҳақида маълумот бердик. "Навбаҳор" машғулотларидан четда қолган ўйинчилар ҳам борлигини айтиш ўринли. Ўтган ҳафтада мураббийлар туркманистонлик ҳимоячи Ягмурмурод Аннамуродовга жавоб беришди. Маълумотларга кўра ҳимоячи Урганчнинг "Хоразм" клуби сафида мавсумга ҳозирлик кўраётган бўлиши мумкин. Бундан ташқари дастлабки кунги машғулотларда қатнашган Хайрулло Маҳмудов, Ғайрат Жўраев ва Денис Тойменцовлар ҳам ҳозирда жамоа билан бирга эмаслар. Жўраев ва Тойменцовлар Наманганга айтиб ўринбосарлар таркибида мавсумга ҳозирлик кўришмоқда. Ҳафтанинг иккинчи қисмида ўтказилган ўйинларда жароҳатлари борлиги боис Илҳом Бойдедаев, Владимир Баранов, Жаводулло Ибрагимовлар майдонга тушишмади.
|
Просмотров: 897 |
Добавил: jamcoolboy
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Кейинги учрашувлар |
18 тур 25 август(пайшанба)
: Насаф Навбахор
|
Жамоа трансфери |
Mavsum orasida o'tishlar
Kelganlar : noma'lum
Ketganlar : noma'lum |
Жарималар жафоси |
Жарималар жафоси
Сарик карточка : -
Кизил карточка : - |
Иштирок этмайдилар |
Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:
Бундай уйинчилар йук |
Статистика |
Сайтда хозир жами: 1 Мехмонлар: 1 Хурматли инсонлар: 0 |
|