Автор: ПФК-НАВБАҲОР
Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси Тошкентда ўз йиғинини ўтказаётган Қизилўрданинг «Қайсар» жамоаси билан пойтахтимиздаги «Армия спорт клуби» майдонида назорат учаршувида майдонга тушди.
Қозоғистон жамоаси 17 январь куни Зарафшоннинг «Қизилқум» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Аммо кечаги учрашувда қозоғистонликлар жиддий қаршиликка учради. Голларга бой бўлган бу ўйинда Наманганликлар «Қайсар» жамоаси дарвозасига жавобсиз тўртта гол уришга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда ЎзПФЛ расмий сайти.
«НАВБАҲОР» - «ҚАЙСАР» (ҚОЗОҒИСТОН) 4:0(2:0) Голлар: Владимир Баранов (1’), Ҳасан Эргашев (15’), Дилшод Жабборов (60’), Мирзоҳид Ғофуров (90+1’-пенальти).
|