Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Июль » 22 » Жамоада катта узгаришлар, лекин кимга фойда бу?
    22:26
    Жамоада катта узгаришлар, лекин кимга фойда бу?
    "Навбаҳор" клуби сафида биринчи даврада 6 та гол уриб, тўпурарлар баҳсида Ирисметовдан кейин 2-ўринни эгаллаб турган уркаиналик ҳужумчимиз Юрий Целих ҳам энди Наманганга қайтмайдиган кўринади.

    www.ua-reporter.com   сайтида ёзилишича футболчи Украина чемпионати биринчи лигасининг "Закарпатье" клуби сафига бориб қўшилди. Юрий Целихнинг "Навбаҳор"ни тарк этиш сабаблари сифатида шартнома бандларининг клуб томонидан тўлиқ бажарилмагани айтилмоқда.  Шу ўринда айтиш жоизки, жамаонинг собиқ вице-президенти А.Сулаймоновнинг айби билан бундай ножоиз миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида жамоамиз барча футболчиларнинг олдидадаги мажбуриятларни бажариб келишга ҳаракат қилмоқда.
    31 ёшли футболчи фаолияти давомида "Заря", "Динамо-2", "Ворскла", "Закарпатье", "Оболонь", ЦСКА, "Металлург", "Металлист", "Александрия", "Харьков", "Витебск" (Белоруссия) клубларида тўп сурган.
    Эслатиб ўтамиз, жамоа қолган украиналик легионерларга ҳам "жавоб" берган.

    Уч кунлик ҳордиқдан сўнг жамоа вакиллари 18 июлдан Тошкентда машғулотларга киришишди. Виктор Жалилов шогирдлари пойтахтимизда бир ҳафта бўлиб, иккита назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган. Наманганликларга 22 июль куни «Хоразм» рақиб бўлади. Иккинчи жамоанинг номи ҳозирча номаълум. Таркибни бир қатор футболчилар тарк этишди. Жумладан, «Пахтакор»дан ижарага олинган ҳимоячи Акмал Холмуродов «шерлар» таркибига қайтди. Дарвозабон Ботир Носиров эса «Қизилқум» машғулотларида қатнашмоқда. Шунингдек, ярим ҳимоячи Иван Нагаев ҳам ҳозирча клуб ихтиёрига қайтмаган. Клуб вице-президенти Анвар Сулаймонов футболчилар билан шартнома имзолашда хатоларга йўл қўйганлиги учун истеъфога чиқарилди. Биринчи даврада жамоа шарафини ҳимоя қилган украиналик легионерларнинг Наманганга қайтмасликлари эҳтимоли юқори.
    Олий лига клублари ҳал қилувчи босқич - иккинчи давра учрашувларига зўр бериб тайёргарлик кўришмоқда. Жумладан, биринчи даврани турнир жадвалининг 6-поғонасида якунлаган «Навбаҳор» клуби ўқув-машғулотлар йиғинини Чирчиқда ўтказмоқда.

    Навбатдаги машғулот ниҳоясига етгач, жамоа ярим ҳимоячиси Алишер Маҳмудовни суҳбатга чорладик ва ишлар қандай кетаётгани билан қизиқдик.
    Алишер дастлаб тайёргарлик жараёни қандай кечаётганлиги ҳақида гапирди ва биринчи даврада жамоаси ва ўзи кўрсатган ўйинлар хусусида фикр юритди. «Қибрайда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпмиз. Ушбу ҳафтадан йиғинимизни Тошкентда давом эттирамиз. Пойтахтимизда бир ҳафтача бўлишни режалаштирганмиз. Кейин Наманганга қайтиб, ўз қароргоҳимизда шуғулланамиз. Мураббийларимиз бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказишмоқда. Жорий мавсумни яхши бошлаб, ҳаттоки, маълум муддат турнир жадвалида пешқадамлик ҳам қилдик. Аммо кейинчалик ўйинимизда пасайиш сезилди. Баъзи пайтларда жамоадан омад ҳам юз ўгирди. Акс ҳолда, давралар оралиғидаги танаффусга юқори ўринлардан бирини эгаллаган ҳолда чиқиб кетардик. Афсуски, бу ниятимиз амалга ошмади.
    Ўз ўйиним ҳақида нима дейишим мумкин? Охирги баҳслардаги ҳаракатларимдан унчалик қониқмадим. Мавсумнинг дастлабки учрашувларида яхшироқ ўйин кўрсатгандим. Умуман олганда, биринчи даврадаги иштирокимни ўртача баҳолашим мумкин.
    Мураббийимиз Виктор Романович кўпроқ ёш, иқтидорли футболчиларга ишонч билдирмоқда. Ёшлар эса табиийки, ишончни оқлашга интилишяпти. Мураббийимиз машғулотларни қизиқарли тарзда олиб боради, футболчиларга ғолиблик руҳини сингдира олади. «Навбаҳор» ва «Пахтакор» клублари унинг қўл остида бежиз совриндорлар сафидан жой олишмаган. Худо хоҳласа, бу йил клубимиз ҳам ижобий натижани қайд этади».
    «Навбаҳор»даги легионерлар икки хил таассурот қолдиришяпти. Маҳмудов ҳам шундай фикрда: «Ортда қолган биринчи давра баҳсларида легионерлар имкон қадар яхши ўйин намойиш этишди. Фақатгина Максим Кривий ишончни оқлолмади. Шунинг учун бўлса керак, клуб раҳбарлари унинг хизматларидан воз кечишга қарор қилишди. Тўғри, дарвозабон Микола Павленко ҳам иккинчи даврада жамоамиз шарафини ҳимоя қилмайди. Аммо у соғлиғидаги муаммолар сабаб, ўз юртига қайтди. Қолган легионерлар гарчи бошида жамоага мослашишда қийналган бўлсаларда, кейинчалик ўз ўйинларини топиб олишди».
    Алишер туғилиб-ўсган Тўрақўрғон тумани ўзбек футболига кўплаб иқтидорларни етказиб берган. Сайдулло Турсунов, Отабек Пирматов, Анвар Солиев, Хайрулла Каримовлар шулар жумласидан. Айни пайтда ҳам Тўрақўрғонда футболга эътибор кучлими? «Дарҳақиқат, туманимизда футбол алоҳида ўрин тутади. Биздан етишиб чиққан таниқли футболчиларга ҳавас қилиб, шу соҳага кирганлар ҳам етарли. Бу анъана ҳамон давом этмоқда. Ўзим болалигимда Миржалол Қосимов, Сайдулло Турсунов ва Отабек Пирматовларнинг ўйинларига ҳавас қилганман.
    Ота-онам аввалига футболчи бўлишимга қарши чиқишган. Шунга қарамай, аҳдимда қатъий турганман. Бундан ташқари, хабарингиз бор, Хайрулло акам ҳам футболчи. Ҳозир у биринчи лига вакили «Чуст-Пахтакор» клуби таркибида ўйнаяпти. Энди ота-онамиз футболчи бўлганимиздан хурсандлар. Биз футболдаги дастлабки сабоқларни «Пахтакор» клубида олганмиз. Ушбу жамоадан яхши хотиралар қолган».
    Мамлакатимизда водий футболи етакчи ўринларда эди. Бироқ ҳозирда бундай деб бўлмайди. Ярим ҳимоячи бу ҳақда нима дейди? «Водийнинг бошқа клубларини билмадиму лекин «Навбаҳор» тўғрисида гапирадиган бўлсам, ҳар йили жамоанинг таркиби ўзгаради. Шунингдек, раҳбарият ва мураббийлар қўнимсизлиги юз беради. Бу клуб ўйинларига салбий таъсир ўтказмоқда. Ўзингизга маълум, бирданига яхши жамоа шакллантириб бўлмайди. Бунинг учун икки - уч йил вақт керак. Шу сабабли, мураббийларни ҳадеб алмаштиравермасдан уларга имконият бериш зарур. Бундан ташқари, таркибга кўпроқ маҳоратли футболчиларни жалб этиш - давр талаби. Шунда яхши жамоа шаклланади».
    Куни кеча 19-жаҳон чемпионати баҳслари ниҳоясига етди. Алишер ушбу мундиалда қайси терма жамоага мухлислик қилди ва ундан қандай таассуротлар олди? «Бразилия термасининг мухлисиман. Якунига етган ЖЧда ҳам «пентакампеонлар»га ишқибозлик қилдим. Афсуски, Дунга шогирдлари чорак финалда голландлардан мағлубиятга учраб, мундиал билан эрта хайрлашишга мажбур бўлишди. Умуман, мундиалдан ёрқин таассурот қолди. Мисол учун, кўплаб термалар замонавий футболда жамоавий ўйиннинг тараққий топганлиги, ҳимоядан тезда ҳужумга ўтишни мукаммал даражада намойиш этишди. Мундиал барча қитъаларда савия нисбатан тенглашганини кўрсатди. Жумладан, қитъадошларимиз ҳам яхши иштирок этишди. Жанубий Корея ва Япония термаларининг ўйинлари мени ҳайратлантирди. Фақат, айни пайтда Европа ва Жанубий Америка футболи кучлироқ. Шундай бўлсада, корейслар ва японлар ўз иштирокларини янада чўзишлари ҳеч гап эмасди. Лекин қитъамизда ҳам футбол тараққий топаётганлиги ўз тасдиғини топди. Жамоалардан Испания, Германия ва Голландия термалари ўйинлари, футболчилардан эса Давид Вилья ажралиб турди».
    Ярим ҳимоячи келажакда нимани орзу қилади? «Биринчи навбатда, миллий жамоамиз либосини кийиб, йирик мусобақаларда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни орзу қиламан. Ўзбекистон чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишни хоҳлайман».


    Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
    Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 381 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1  
    NAVBAHOR BUNDAY KUCHLI TARKIBNI ENDI TUSHIDA XAM KO'RMAYDI.

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Июль 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
       1234
    567891011
    12131415161718
    19202122232425
    262728293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2017-2011
    Сайт создан в системе uCoz