Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Май » 3 » Жалилов апрель ойи лауреяти!
    23:13
    Жалилов апрель ойи лауреяти!
    null19-миллий чемпионатимизнинг эса тўртта тур баҳслари (3, 4, 5 ва 6-турлар) бўлиб ўтди. Апрель ойининг энг яхшиларини аниқлашда биз эътиборимизни айнан шу учрашувларга қаратдик.
    Мутахассислар орасида лауреатликка «Навбаҳор» бош мураббийи Виктор Жалиловни лойиқ, деб топдик. Зеро, айнан наманганликларнинг «янги - эски» устози маҳаллий мухлисларни яна стадионга қайтаришнинг уддасидан чиқди. «Навбаҳор»нинг ўз майдонидаги «Пахтакор» ва «Насаф» клубларига қарши кечган баҳсларида стадион мухлислар билан лиқ тўлгани бундан далолат бериб турибди. Баҳор фаслининг иккинчи ойини эса «навбаҳорчилар» пешқадам сифатида якунлашди. Якунига етган ойда тўрт учрашувнинг учтасини ўз фойдасига ҳал қилган «Навбаҳор» фақат битта - «Пахтакор»га қарши кечган ўйин-да кичик ҳисобда (3-тур, 0:1) имкониятни бой берди. Яна шуниси ҳам аҳамиятга моликки, водийликлар иккита ғалабани сафарда, ўз майдонида камдан - кам ҳолларда очко йўқотадиган «Металлург» ва «Локомотив» клублари билан ўтказилган баҳсларда нишонлашди.  
    Иккинчи ўрин эса «Насаф» устози Виктор Кумиковга насиб этди. Қаршиликлар ўтган ойда ОФК кубоги мусобақаси доирасида учта, миллий чемпионатимизда эса иккита ўйин ўтказишди. Биринчилигимизда юз фоизлик натижа қайд этиб, халқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Бир ғалаба ва икки дуранг қайд этган «Насаф» 1|8 финал йўлланмасини қўлга киритди. 
    Сўровимиз натижаларига кўра, учинчи ўрин эндиликда «Пахтакор»нинг собиқ мураббийига айланган черногориялик мутахассис Миодраг Радуловичга насиб этди. Ушбу мураббий бошқарувида «шерлар» ўтган ойда ОЧЛда иккита, миллий биринчилигимизда тўртта учрашув ўтказиб, улардан фақат биттасида, «Ал-Шабаб»га Ар-Риёдда имкониятни бой беришди. Яна бир ўйинда дурангга эришган пойтахтликлар қолган барча баҳсларни ғалаба билан якунладилар. 
    Мутахассислар сўровини «Андижон» клуби бош мураббийи Амет Мемет якунлаб берди. Унинг шогирдлари ўтган ойдаги миллий чемпионатимиз баҳслари доирасидаги учрашувларнинг биттасида ғалаба, иккитасида дуранг қайд этишди ва битта ўйинда мағлубиятга учрашди. Яна бир аҳамиятга молик жиҳат шундаки, «бургутлар» «Пахтакор» майдонидан бир очко билан қайтишди. 
    Футболчилар ўртасидаги танловда эса «Пахтакор» етакчиси ва сардори Одил Аҳмедовга тенг келадигани топилмади. У якунига етган ойда маҳсулдорлигини намойиш этди. Айниқса, ОЧЛ гуруҳ босқичидаги БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши кечган баҳсда Одилнинг қайд этган «хет-трик»и «Пахтакор»га муҳим уч очко олиб келди. 
    Миллий чемпионатимизда ҳам Аҳмедов барқарор ўйин намо-йиш этиб, учта тўп киритди ва битта голга ассистентлик қилди. Тўғри, Одил голларидан иккитасини пенальтидан урди. Аммо Аҳмедовнинг «дубл»и «Олмалиқ» (5-тур, 3:2) ва ягона голи «Машъал» (6-тур, 1:0) клублари устидан «пахтакорчилар»нинг ғалаба қозонишларига замин яратди. 
    Кейинги ўринга «Навба- ҳор»нинг украиналик ҳужумчиси Юрий Целих муносиб кўрилди. У 4-турда «дубль», 5-турда «хет-трик» қайд этиб, наманганликларнинг «Металлург» (4-тур, 2:0) ва «Шўртан» (5-тур, 4:0) клублари устидан қозонилган ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўшди. Натижада Виктор Жалилов шогирдлари юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, апрель ойини турнир жадвали пешқадами сифатида якунлашди. 
    «Бунёдкор»нинг бразилиялик форварди Денилсон 3-поғонадан жой олди. У ўтган ойда ОЧЛнинг гуруҳ баҳслари доирасидаги БААнинг «Ал-Ваҳда» жамоаси билан бўлган учрашувда «дубл»-га эришиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (4:1). Бу ютуқ «қалдирғочлар»ни нимчорак финал иштирокчисига айлантирди. Чемпионатимиз учрашувларида Денилсон битта тўп киритиб, иккита голга ассистентлик қилди. 
    nullМамлакатимизнинг етакчи ҳужумчиларидан бири Шуҳрат Мирхолдиршоев апрель ойида иккита тўп киритиб, битта голга ассистентлик қилди ва танловимизда тўртинчи ўринга муносиб кўрилди.  
    Мураббийларнинг апрель ойидаги натижалари
     
    Т|р. Мураббийлар Ў Ғ Д М Т-Н  
    1. Виктор Жалилов 4 3 0 1 9-2 
    2. Виктор Кумиков 5 3 2 0 8-1 
    3. Миодраг Радулович 6 4 1 1 9-6 
    4. Амет Мемет 4 1 2 1 3-3

    Изоҳ: 1-ўринга - 5; 2-ўринга - 4; 3-ўринга - 3 ва 4-ўринга - 2 балл берилади.
     
    Футболчиларнинг апрель
    ойидаги натижалари
     

    Т|р. Футболчи Ўйин Гол Энг яхши  
    1. Одил Аҳмедов 6 6 2 
    2. Юрий Целих 4 5 1 
    3. Денилсон 5 4 1 
    4. Шуҳрат Мирхолдиршоев 4 2 1

    Изоҳ: энг яхши - InterFUTBOL версияси бўйича ўйинда жамоасининг энг яхши футболчиси бўлгани.
     
      Мураббийлар
    1. Виктор Жалилов («Навбаҳор») 1 1 0 0 9
    2. Вадим Абрамов («Локомотив», м.т.ж) 1 0 0 0 5
    3. Виктор Кумиков («Насаф») 0 1 0 0 4  
    4. Миодраг Радулович («Пахтакор») 0 0 1 0 3
    5. Баҳодир Давлатов («Машъал») 0 0 1 0 3
    6. Амет Мемет («Андижон») 0 0 0 1 2
    7. Рустам Мирсодиқов («Металлург») 0 0 0 1 2
     
      Футболчилар
    1. Одил Аҳмедов («Пахтакор») 1 0 1 0 8
    2. Арам Восканян («Локомотив») 1 0 0 0 5
    3. Юрий Целих («Навбаҳор») 0 1 0 0 4
    4. Михаил Алавидзе («Шўртан») 0 1 0 0 4
    5. Денилсон («Бунёдкор») 0 0 1 0 3
    6. Ривалдо («Бунёдкор») 0 0 0 1 2
    7. Шуҳрат Мирхолдиршоев («Андижон») 0 0 0 1 2

    Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
    Категория: Узбек футболи | Просмотров: 653 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Май 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz