Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Июнь » 11 » Виктор Жалилов: "Биз ёмон ўйнамадик, аммо..."
    14:35
    Виктор Жалилов: "Биз ёмон ўйнамадик, аммо..."

    «Динамо» – «Навбаҳор» жамоалари ўйини ниҳоясига етгач, ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашишди. Дастлаб, журналистлар саволларига меҳмонлар устози Виктор Жалилов жавоб берди.

    Виктор Жалилов («Навбаҳор» бош мураббийи):  - Бугун ўйингоҳга йиғилган мухлислар томошабоп футболдан баҳраманд бўлишди. Айниқса, иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этди. Мезбонларда бўлгани каби, бизда ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди, аммо менимча омад бугун рақибларимиз томонида эди. Шогирдларим ўйинига келсам, улар ёмон ўйин кўрсатишгани йўқ, уларга тажриба етишмади холос.
    - Бугун «Динамо» каби «Навбаҳор» ҳам бир қатор асосий таркиб футболчилари ўрнига ёшларни майдонга туширди. Буни қандай изоҳлайсиз?
    - Бу ўйинда 2-3 та футболчига ўйин беришни лозим топдик. Чунки уларнинг ўйин амалиётлари кам эди. Қолаверса, чемпионатда ўйинлар зич график асосида бўлаётганлиги учун айрим футболчиларимиз бетоб, айримлари эса жароҳат олганлар. Масалан, Микола Павленко, Акмал Холмуродов сингари футболчилар жароҳатларидан тўлиқ фориғ бўлганлари йўқ. Шунинг учун бугун кўзлаган футболчиларимни майдонга туширишни лозим деб топдим.
    - Виктор Романович, умуман олганда жамоа олдида Кубок ўйинларида қандайдир натижага эришиш мақсади қўйилганми?
    - Албатта. Мақсад бўлмаса ўйнашдан не ҳожат. Бизнинг олдимизга аниқ мақсад қўйилмаган бўлсада, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб имкон қадар муваффақиятли иштирок этиш кўзланган.
    - Бугунги «Навбаҳор»нинг кичик ҳисобдаги мағлубиятидан кейин жамоангизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
    - Имкониятлар ҳар икки жамоада ҳам тенг. Яъни 50/50.

    Меҳмонлар устози Виктор Жалиловдан кейин, «Динамо» бош мураббийи Азамат Абдураимов саволларга жавоб берди.
    Азамат Абдураимов («Динамо» бош мураббийи):
    - Кўпгина жамоалар Кубок ўйинларини иккинчи даражадаги турнир сифатида қабул қилсаларда, биз бугун чиройли ўйин кўрсатиб мухлисларимизни қувонтиришга интилдик. Чемпионатдаги кетма-кет ўйинлар, тиғиз график сабаб бундай ўйинларда айрим футболчиларимизга дам бердик ва уларнинг ўрнига етишиб чиқаётган ёш футболчиларимизни майдонга туширдик. Қолаверса, «Навбаҳор»га қарши ўйинда ўйин амалиётига кўпроқ эга бўлишлари учун Ҳамдам Раҳмонов, Дмитрий Краев, Алексей Даниленко, Турғун Қобилов, Ислом Ахмедов, Омаджон Тайлоқов сингари футболчиларни таркибга киритдик. Умуман олганда, шогирдларим ўйинидан қониқдим. «Навбаҳор» ҳам иккинчи бўлим бошида жамоамизни саросимага тушириб қўйди. Бугунги ўйинда биз кўпроқ ғалаба қозонишни хоҳладик ва қатор голли вазиятлар юзага келтириб улардан иккитасидан фойдаландик ҳамда ҳақли ғалабага эришдик.

    - Жамоанинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
    - Имкониятларимиз тенг. Тўғрисини айтганда бизнинг айни кундаги асосий мақсадимиз кейинги турда Муборакда «Машъал»га қарши муваффақиятли тўп суриш ва ғалаба билан қайтиш. Аммо, ўйлайманки Муборакдаги ўйиндан кейин биз Намангандаги баҳсга яхши тайёргарлик кўра оламиз ва водйига ҳам керакли натижага эришиш учун йўл оламиз.
    - Умуман олганда Кубок баҳсларида жамоа олдига қандай вазифа қўйилган?
    - Вазифа ҳар бир ўйинда ғалаба учун тўп суриш ва иложи борича муваффақиятли иштирок этиш. Агар, «Навбаҳор» билан қониқарли натижага эришсак, бу турнирда ишларимиз юришишига ишонаман. Аммо, биз барча кучни Ўзбекистон Кубоги мусобақасига ташлай олмаймиз. Чунки, кейин иккинчи давра учун тайёргарликни ҳам ўз вақтида муаммоларсиз олиб бориш керак бўлади. Шунинг билан бирга, биринчи давранинг сўнгги турида қониқарли натижага эришиб даврани муносиб ўринда якунлашимиз зарур.
    Усмон Ибодов ёзиб олди.
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 1002 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Июнь 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
     123456
    78910111213
    14151617181920
    21222324252627
    282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz