Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Май » 3 » РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ
    23:07
    РЕКОРД ЯНГИЛАНДИ
    Жорий мавсум «сенсациячиси» ролини мазкур учрашувга қадар ишонч билан ижро этиб келган Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси зафарли ўйинлари билан вилоят мухлисларини яна стадионга қайтарди. Қаршининг «Насаф» клубига қарши кечган ўйин уларда катта қизиқиш уйғотди. Стадион учрашувни томоша қилишни истаганларни ўз бағрига сиғдиролмади. Ҳатто минглаб мухлислар кўчада қолиб кетишди.
    Лиқ тўла стадион футболчиларни ҳам тўлқинлантириб юборди чоғи, «навбаҳорчилар» учрашувни шиддат билан бошлашди. Шу кўйи 2-дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Чап қанотдан «рейд» уюштирган Ғайрат Жумаев тўпни жарима майдонида турган Отабек Валижоновга аниқ етказиб берди. Отабекка эса бўш қолган дарвозани ишғол қилиш қолганди, холос. Мухлисларнинг шу дақиқалардаги хурсандчиликларию, тантаналарини таърифлашга тил ожиз. Улар ўз суюклиларидан «Шўртан» билан бўлган ўйиндаги сценарий асосида томоша талаб қила бошлашди. Аммо «Насаф» вилоятдошининг тақдирини баҳам кўришни истамади. Кумиков шогирдлари мезбонлар шаштларини пасайтириб, ўйинни тенглашга эришишди. Бироз ўтиб эса, ташаббус улар томонига ўтди. Шундай бўлсада, мезбонлар қарши ҳужумларда бир неча хавфли вазиятлар яратиб, ҳисобни ошириш имкониятига эга бўлишди. Ҳужумлар тезкор Иван Нагаев ва Отабек Валижоновлар орқали амалга оширилди. Энг қулай имкониятга Суннат Мамадалиев эга бўлганди. Аммо унинг 15 метрлардан берган зарбаси салгина ноаниқ кетди. Бу воқеадан бироз аввал Алишер Маҳмудов жаримадан тўпни дарвозага йўллаши мумкин эди. Алишер Козаченконинг дарвозадан узоққа чиқиб кетганини кўриб, тўпни унинг устидан ошириб тўрга йўлламоқчи бўлди. «Насаф» дарвозабони хавфни аранг бартараф этди. Шунингдек, Дилшод Шарофутдинов ҳам жамоадошлари бошлаган ҳужумни якунлаши мумкин эди. Бироқ у 12-13 метрлардан дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Иккинчи бўлимда Кумиков майдондаги ҳужумчилар сонини учтага етказиб, ўйинда бурилиш ясашга уриниб кўрди. Бу қаршиликларга ташаббус келтирди. Аммо мезбонларнинг қарши ҳужумлари меҳмонларникидан кўра хавфлироқ кўриниш оларди.
    Ўйин якунига яқинлашгани сари «навбаҳорчилар» ҳимоя чизиғида бўшлиқлар пайдо бўла бошлади. Ҳужумга зўр берган меҳмонларнинг ҳимояси ҳам мезбонлар қарши ҳужумлари чоғида катта муаммоларга дуч келди. Оқибатда қўполликлар сони кескин ортди. 82-дақиқада «Насаф» ҳимоячиси Ислом Иномов иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, «Насаф» ташаббусни қўлдан чиқармади. Ниҳоят, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган бир паллада меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришди. Улар томонидан урилган гол мезбонларникига жуда ўхшаб кетди. Яъни ўйин муқаддимасида киритилган тўп хотимада урилгани билан уйқаш бўлди.
    Шу тариқа ўз майдонида қимматли икки очкони йўқотган «Навбаҳор» биринчи поғонани «Пахтакор»­га бўшатиб берди.
    Шу ўринда айтиш жоизки, Наманган жорий мавсумдаги ўз рекорди(ўингоҳларга тамошабинлар ташрифи бўйича)ни янгилади. Яъни "Навбаҳор”-"Пахтакор”(0:1) учрашувидаги 32 минглик рекорд, 35 мингталикга янгиланди. Агар жамоа шундай мазмунли ўйин намойиш этишни давом этса, мазкур рекорд яна янгиланишига шубҳам йўқ.
    «НАВБАҲОР» - «НАСАФ» - 1:1 (1:0)
    2 май. Наманган. 35325 томошабин.
    Ҳакамлар: Р.Саидов-9,2; А.Букатин-9,4; А.Миронов-9,5; О.Толибжонов-9.
    Голлар:
    О.Валижонов (2) - К.Мурзаев (90+1).
    «Навбаҳор»: М. Павленко, А. Половков, Р. Бердимуродов, А.Маҳмудов, О. Валижонов (С.Отабоев, 87), Т. Султонов, А. Холмуродов, С. Мамадалиев, Ғ.Жўраев (Э. Жаҳонов, 72), Д. Шарофутдинов, И.Нагаев (И.Бойдадаев, 90}2).
    «Насаф»: Д. Козаченко, М.Каримов, Б.Қораев, Б.Қодирқулов, Ж.Жиямуродов (К.Мурзоев, 34), Л.Тўраев, Х.Каримов, А. Филипосян, Д.Ҳожиев (Р.Қодиров, 62), С.Крот (И.Шомуродов, 62), И. Иномов.
    Огоҳлантиришлар:
    М. Павленко (43), О.Валижонов (55) - И.Иномов (57), Л.Тўраев (72).
    Четлатиш: И.Иномов (82).
    Назоратчи: С.Эрматов.
    IF версияси бўйича ўйиннинг энг яхши футболчилари:О.Валижонов - К.Мурзоев.
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 715 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Май 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz