Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Ноябрь » 20 » Раҳматулло Бeрдимуродов: «Навбаҳор»ни тарк этишни истамагандим»
    20:01
    Раҳматулло Бeрдимуродов: «Навбаҳор»ни тарк этишни истамагандим»
    nullНиҳоят, бу йилги футбол мавсуми ҳам ўз интиҳосини топиб боряпти. Хабарингиз бор, ушбу якунланган мавсумда Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ўз мухлисларини унчалик хурсанд эта олмади. Ички чемпионатда ҳам, Осиё чемпионлари лигасида ҳам мухлислар кутган натижа бўлмади. «Пахтакор»га фақат Ўзбекистон кубогигина юпанч вазифасини ўтаб берди. Албатта, бундай омадсизликнинг ўзига хос бир нечта сабаблари бор эди. Олдинлари захира ўриндиғидаги футболчилар сони билан мақтанган клубга бу мавсум захирадаги футболчилар етишмади. Мавсум бошида «Навбаҳор»га ижарага берилган Раҳматулло Бердимуродов давралар оралиғида яна «Пахтакор»га қайтади. Қисқа вақт ичида «Навбаҳор»нинг етакчи ўйинчисига айланган Раҳматулло Бердимуродов жамоани тарк этдию «Навбаҳор»нинг ўйини ўзгарди-қолди! Унинг «Навбаҳор» сафида киритган бир-биридан ажойиб учта голи ҳали-ҳамон мухлисларнинг ёдида. Айниқса, бурчак тўпидан киритган иккита голини айтмайсизми? Куни кеча моҳир ҳимоячи билан суҳбатда бўлдик. Раҳматулло бетоб бўлишига қарамай, суҳбатдан қочмади. Суҳбатимиз асосан унинг собиқ жамоаси «Навбаҳор» ҳақида борди. Унинг суҳбат давомидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

    Р.Бердимуродов: — Чемпионатнинг сўнгги турида «Пахтакор» «Бухоро» меҳмони бўлиб, дуранг натижа қайд этди. Ушбу учрашувга бетоблигим сабабли бора олмадим. Лекин ҳар дақиқа учрашувнинг боришини жамоадошларимдан сўраб, билиб турдим. Якунланган чемпионатимиз қизиқарли ўтди, дейишим қийин. 1-2-ўрин эгалари мавсум аввалидан маълум эди. Юртимизда «Бунёдкор» ва «Пахтакор» даражасидаги жамоалар ҳозирча учрамаяпти. Шундай экан, фақатгина кучли олтилик ва олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашлар қизғин ўтди. Шахсан ўзимга «Насаф» ва «Олмалиқ» жамоалари кўрсатган ўйинлар манзур бўлди. Лекин бу йилги ҳакамликдан кўнглим тўлмади. Бир нечта жамоалар айнан ҳакамлардан азият чекишди. Юртимизда савияли ҳакамлар бисёр ва келгуси мавсумда бундай кўнгилхираликлар бўлмаслигига умид қилиб қоламан.

    «Пахтакор» мавсумга таёргарлик пайтида мени бир йилга Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига ижарага берди. Бироқ мени ҳар қандай пайтда жамоага қайтариши мумкин эди. Наманганда бир давра тўп сурганимдан сўнг яна «Пахтакор»га қайтдим. Айтиб ўтишим керакки, мен ўз истагим билан «Навбаҳор»ни тарк этганим йўқ. «Пахтакор»нинг бир неча аъзолари ёшлар ўртасидаги ЖЧда қатнашишини инобатга олиб мураббийлар мени «Пахтакор»га қайтаришганди. Тўғрисини айтганда, Наманганни тарк этгим келмаганди. Ўша пайтларда «Навбаҳор»да молиявий муаммолар кўзга ташланаётган эди. Шу боис кўпгина футболчилар жамоани тарк этишганди. Шунда аксарият мухлислар «Навбаҳор»да пул йўқлиги учун Рахматулло жамоадан кетди, деб ўйлашди. Ўзимга қолганда «Навбаҳор»да пулсиз ҳам ўйнашга тайёр эдим. Молиявий қийинчиликлар ҳамма жамоада учраб туради. Бу вақтинчалик ҳолат. «Навбаҳор»да ўз ўйинимни топиб бораётган эдим. Наманганни тарк этишни истамагандим? «Пахтакор»га қайтганимдан сўнг яна захирада қолиб кетишимни билгандим. Шу боисдан «Навбаҳор»дан кетгим келмаганди. «Пахтакор»га қайтганимдан сўнг асосан ўринбосарлар таркибида ҳаракат қилиб, баъзида захирадан асосий таркибга қўшилардим. Таркибдаги йўқотишлар туфайли сўнгги турларга келиб, асосий таркибда ҳаракат қилдим. Анзур Исмоилов, Илҳом Суюнов каби футболчилар жароҳат олганидан сўнг, гоҳ қанотда, гоҳ марказда тўп сурдим. «Пахтакор»да кўрсатган ўйинимдан қониқмадим. Тошкентда эркин ҳаракат қила олмадим. Наманганда эса аксинча бўлганди. 

    «Пахтакор» билан амалдаги шартномам яна икки йилдан сўнг ўз поёнига етади. Агар «Навбаҳор»дан яна чорлов бўлса ҳамда ҳар икки жамоа ўзаро келиша олса, яна Наманганга қайтган бўлардим. Сергей Ковшов мени яхши билади ва жамоасига нима етишмаётганини сезиб турибди. Лекин масаланинг яна бир томони борки, келгуси мавсумда «Навбаҳор»ни Сергей Ковшов бошқармаслиги ҳақиқатга яқинроқ. Биринчи даврадан сўнг жамоани бир нечта футболчилар тарк этгач, наманганликларнинг ўйинида пасайиш кузатилди. Ҳар бир ўйин олдидан собиқ жамоадошларим билан боғланиб, уларга омад тилаб турдим. «Навбаҳор» асосан ёшларга таяниб, мавсумни якунлади. Жамоа олий лигадаги ўрнини сақлаб қолганидан хурсандман. Раҳбарларнинг эътиборсизлиги ҳам «Навбаҳор»нинг шу кўйга тушиб қолишига сабаб бўлди.

    «Пахтакор» бу мавсум мухлислар кутган ўйинни намойиш этолмади, деб кўпчилик фикр билдиряпти. Жамоамиз чемпионлар лигасида чорак финалгача етиб бора олди. Менимча, жамоанинг шу таркиби билан 1/4 финалгача борганлигининг ўзи катта ютуқдир. Бундан ортиғини кутиш, менимча, нотўғри бўларди. Шунингдек, Ўзбекистон кубоги финалида асосий рақибимиз — «Бунёдкор»ни мағлуб этиб, Кубок эгаси бўлдик. Мураббийимиз Виктор Жалилов ҳақида ҳам турли ҳил фикрлар бўляпти. Мен Жалиловни тажрибали мутахассис деб биламан. Юқорида айтиб ўтганимдек, шу таркибимиз билан кубокнинг эгаси бўлганимизга ҳам Жалилов сабабчидир.

    Башорат қилишни ёқтирмайману, лекин тахминимча, Одил Аҳмедов якунланган чемпионатнинг энг яхши ўйинчиси бўлади. Бу борада Ривалдонинг ҳам имкониятлари юқори. Энг яхши мураббийга келсак, фикримча, «Олмалиқ» бош мураббийи Игор Шквирин бу унвонга лойиқ.

    Ўзим Мадриднинг «Реал» жамоаси мухлиси бўлганим учун бўш вақтимда «Қироллик клуби» ижросидаги ўйинларни кўпроқ томоша қиламан. Яна теннис ҳам ўйнаб тураман. Шунингдек, бўш вақтим бўлди дегунча оилам даврасига шошиламан.
     
    Улуғбек Абдуллаев 

    Манба: "Чемпион" газетаси  
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 738 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 3
    3 ABDULLO23  
    0
    NAVBAHORDA YIG'IN BOSHLANDIMI ?
    BOSHLANMAGAN BULSA QACHON BOSHLANADI?

    2 ABDULLO23  
    0
    RAXMATILLONI RASMINI KUCHIRIB OLAY DESAM PAXTANI FORMASIDA EKAN ......ESSIZ!!
    ADMINLA RASMLADAN BUSA BERILA ANCHADAN BUYON QIDIRIB YURIBMAN

    1 ABDULLO23  
    0
    RAHMATILLO HAQIQATDAN HAM JONKUYAR FUTBOLCHI EDI GAPLARIDAN HAM MA'LUM BO'LIB TURIBDI "Ўзимга қолганда «Навбаҳор»да пулсиз ҳам ўйнашга тайёр эдим. Молиявий қийинчиликлар ҳамма жамоада учраб туради. Бу вақтинчалик ҳолат. «Навбаҳор»да ўз ўйинимни топиб бораётган эдим. Наманганни тарк этишни истамагандим? "
    BU BOLANI SOTIB OLISH KERAK NAMANGANLIK BUMASAYAM NAVBAHORGA JONKUYAR

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Ноябрь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    30

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz