Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Апрель » 30 » Раҳматулло Бердимуродов: «Навбаҳор» сафида чемпион бўлмоқчиман»
    14:35
    Раҳматулло Бердимуродов: «Навбаҳор» сафида чемпион бўлмоқчиман»
    Жорий йилги мавсумни «Навбаҳор» жамоаси анча кўтаринки руҳда бошлади. Виктор Жалилов қисқа вақт мобайнида Наманганда совринли ўринлар учун курашадиган жамоа тузганлиги таҳсинга сазовор. Чемпионатнинг 6-турида наманганликлар «Локомотив» меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Айтиб ўтиш жоизки, 6 йилдан бери «Навбаҳор» «Локомотив» майдонидан уч очко билан қайтмаганди. Лекин бундай ёқимсиз «анъана»га наманганликлар бу мавсумда чек қўйишди. Ушбу ғалабадан сўнг «Навбаҳор» мусобақа жадвалида тўплар нисбатига кўра «Пахтакор»ни ортда қолдириб, 1-ўринга чиқиб олди. Энди «Навбаҳор»нинг пешқадамлар сафида юришига кўникиб қоламиз, шекилли. Қўлга киритилаётган ушбу ғалабаларга жамоанинг ҳар бир ўйинчиси муносиб улуш қўшмоқда. Шу ўринда жамоа ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов ҳам. Ўтган мавсумнинг 1-даврасини «Навбаҳор»да ўтказган футболчи яна Наманганга қайтиб келди. «Локомотив»-«Навбаҳор» учрашувидан сўнг моҳир ҳимоячи билан суҳбатда бўлдик. 

    — Раҳматулло ака, келинг, даставвал бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз. 
    — Бугунги учрашувнинг қийин бўлишини билардик. «Локомотив» бизга муносиб қаршилик кўрсатди. Лекин ғалабага бўлган иштиёқ бизда кучли эди. Учрашувдан аввал, агар бугун ғалаба қозонсак, турнир жадвалида 1-поғонага чиқиб олишимиз маълум эди. Шу боис фақат ғалаба учун майдонга тушгандик. Биз худди Наманганда тўп сураётгандек бўлдик, гўё. Маҳаллий мухлислардан кўра наманганлик ишқибозлар кўпчиликни ташкил этганди. Ўз навбатида бизни меҳмонда ҳам худди уйдагидек олқишлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман! 

    — Мавсум аввалида «Навбаҳор»нинг пешқадам жамолардан бири бўлишини кутганмидингиз? 
    — Тўғрисини айтганда, йўқ! Қайсидир маънода кучли жамоалар қаторида бўлишимиз мумкинлигини ўйлагандим. 

    — «Навбаҳор»нинг бундай муваффақиятли старт олишига нима сабаб бўлмоқда? 
    — Биринчи навбатда Виктор Романович бизни ўйинга ҳар томонлама тайёрлаши муҳим омил бўлмоқда. Чемпионатимизда «Пахтакор»дан сўнг энг ёш жамоа биз экан. Биз ёшлар бир жойда тўхтаб қолишни истамаймиз! Ҳаммамиз ўсмоқчимиз! Менинг наздимда, шу сабаблар бизга муваффақият келтиряпти. Албатта, яна бошқа сабаблар ҳам бўлиши табиий. 

    — Жамоада ички муҳит қандай? 
    — Ҳаммаси аъло даражада! Бу борада қолган жамоаларга нисбатан «Навбаҳор»да ички муҳит аъло даражада деб ўйлайман! Футболчилар бир-бирлари билан аҳил-иноқ, ҳеч қандай гуруҳларга ажраш йўқ! 

    — Мукофот пуллари ўз вақтида бериб бориляптими? Умуман, «Навбаҳор»да молиявий муаммолар кўзга ташланмаяптими? 
    — Ўйлашимча, ҳар бир жамоада молиявий томондан муаммолар бор, «Навбаҳор»да ҳам. Мукофот пулларини вақтида олмаётган бўлсакда, биз бор эътиборимизни майдонга қаратганмиз. Биз футболчимиз ва биринчи навбатда футбол ўйнашимиз керак. 

    — Украиналик легионерлар наманганлик мухлислардан ҳайратдами? 
    — Албатта! Уларнинг таъкидлашича, ҳатто «Динамо» (Киев)да ҳам, «Шахтёр»да ҳам бунақанги мухлислар йўқ экан! Павленко юртимиз футболидан оз-моз хабардор. Аммо қолганлар бундай мухлисликдан фақат ҳайратда! Улар бундай фақатни ҳали кўришмаган. Наманганлик тиффозилар Ўзбекистонда ягона! 

    — «Пахтакор» билан амалдаги шартномангиз қачон ўз кучини йўқотади? 
    — Яна бир ярим йилдан сўнг. Аниқроғи, келгуси чемпионат якунлангандан сўнг эркин агентга айланаман.

    — Танлаш имконияти пайдо бўлганида қайси жамоада тўп сурган бўлардингиз? 
    — Фақат «Навбаҳор»да! Наманганда кўп тўп сурмаган бўлсам-да, «Навбаҳор» мен учун жонажон клубимга айланган.

    — «Пахтакор»да Одил Аҳмедов билан бирга ўйнагансиз. Одилнинг «Навбаҳор»га, хусусан, Наманганга бўлган ҳурмати қай даражада? 
    — Одил Аҳмедов ҳеч қачон ўзи туғилиб ўсган диёрга бўлган муносабатини ўзгартирмаган. Тўғри, ўтган мавсумда бироз англашилмовчилик бўлди, аммо Одил Аҳмедов Наманганга бошқача кўз билан қарайди. Мухлислар нотўғри фикрга боришган. 

    — «Навбаҳор»га қайтишингизга ким сабабчи бўлди? 
    — Ўзим истадим яна Наманганда ўйнашни! М.Радулович келиши биланоқ мени дарҳол ўринбосарларга ўтказди. Мен эса ўйнашни истардим! Шу куниёқ жамоадан кетмоқчи эдим, аммо «Навбаҳор»да тўп суришим ҳал бўлгач, «Пахтакор» билан БАА йиғинида иштирок этиб, Наманганга қайтдим. «Пахтакор» мени балки яна жамоага қайтариши мумкиндир, аммо захирада ўтирмоқчи эмасман! Ўтган йили ҳам қайтганимдан сўнг захирада кўп вақт қолиб кетгандим. 

    — Негадир бу мавсумда сизнинг ижроингизда бурчак тўпларини кўрмаяпмиз? Ўтган мавсум айнан бурчак тўпидан 2 та гол ургандингиз. 
    — Виктор Жалилов мени чап қанот ҳимоясига қўйган. Ўтган мавсум марказроқда ҳаракат қилганим учун стандарт вазиятларни ўзим бажарардим. Аммо чап қанотда ҳаракат қилиш бир мунча қийинроқ ҳамда бу қанотда «ишлар» кўп. Шунингдек, жамоамизда бурчак тўпларини амалга оширувчи ўйинчилар бисёр. Лекин бурчакдан бўлмаса ҳам, жарима тўпидан, худо хоҳласа, албатта гол ураман! 

    — Виктор Романович билан муносабатингиз қандай? Жалиловнинг қайси жиҳати сизга кўпроқ ёқади? 
    — Барча футболчилар сингари муносабатим яхши. Мураббийимизнинг барча жиҳатлари нафақат менга, балки жамоадошларимга ҳам манзур бўляпти. Машғулотлар олиб бориш жараёни, ўйинга тайёрлаш услублари ўзгача. Худди мураббийимиз руҳшуносдек. 

    — Асли сурхондарёдансиз. Сўнгги йилларда Сурхон воҳасидан жамоалар олий лигада иштирок этмаяпти. Вилоятда футболга эътибор қай даражада? 
    — Ҳа, тўғри айтдингиз, сўнгги марта «Тўпаланг» вилоятимиз шарафини ҳимоя қилганди. У ҳам молиявий муаммолар туфайли фаолиятини тугатди. Умуман, бизда футболга эътибор деярли йўқ. Сурхондарёлик футболчилар бошқа жамоаларда муносиб тўп суришяпти. Шу ўйинчиларни жамлаб, яхши жамоа тузиш мумким, бироқ бунга эътибор йўқ! 

    — Мухлислар билан тўлиб тошган ўйингоҳда тўп сурганингизда ичингиздан нималар ўтади? 
    — Гарчанд ўз уйимизда ҳаракат қилсак-да, барибир ҳаяжон бўлади. Ҳар бир ўйинда ҳар хил ҳаяжон бўлади. 

    — Мухлисларга эътирозлар йўқми? 
    — Мухлисларга эътироз билдириб бўлмайди! Аммо «Локомотив» билан ўйинда Дилшод Жабборовга нисбатан мухлисларимиз бироз нотўғри муносабатда бўлишди. Бу шарт эмасди. Дилшод Наманган футболи учун қўлидан келганча ҳаракат қилганди аввалги йиллари. Бу мавсум у ўз бахтини «Локомотив»дан излаб кўряпти. Бундай ҳолатлар жуда ҳам кўп учрайди футболда. Умуман, мухлисларимизга яна бир бор раҳмат айтаман! Биз сизлар учун ўйнаймиз.

    — Навбатдаги турда «Насаф» Наманганда меҳмон бўлади. Ушбу ўйиндан нималарни кутяпсиз? 
    — «Насаф» ҳам анча жиддий рақиб. ОФК кубогида ҳам яхши иштирок этяпти. Модомики, биз олдимизга юқори мақсадлар қўйган эканмиз, ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз! 

    Келажакдаги орзуларингиз... 
    — Энг аввало, «Навбаҳор» билан Ўзбекистон чемпиони бўлиш орзусидаман! Яна терма жамоамиз шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилиш ниятидаман. 

    — Суҳбатимиз хотимасида, юртимизда тўп сурган ва сураётган футболчилардан ўзингизнинг орзу жамоангизни тузиб берсангиз! 
    — Темур Жўраев, Сайдулло Турсунов, Бахтиёр Ашурматов, Фарҳод Магометов, Февзи Давлетов, Жасур Ҳасанов, Одил Аҳмедов, Миржалол Қосимов, Алишер Маҳмудов, Анвар Солиев, Олег Шацких. Бош мураббий: Виктор Жалилов.

    Манба: "Чемпион" газетаси  
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 714 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Апрель 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
       1234
    567891011
    12131415161718
    19202122232425
    2627282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz