Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Апрель » 4 » Пахтакор кучли, бизнинг мухлислар кучли, лекин...
    15:12
    Пахтакор кучли, бизнинг мухлислар кучли, лекин...
    Учинчи тур доирасидаги «Навбаҳор» - «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги сўнгги учрашувни марказий баҳс сифатида эътироф этилаётганди. Бу башоратлар эса ўзини оқлади. Шу куни Намангандаги марказий стадион мухлислар билан тўлди.  
    Анча йиллардан буён миллий чемпионатимиз баҳсларига бунчалик кўп ишқибозлар ташриф буюришмаётганди. Бу борада наманганликлар ўзига хос рекорд ўрнатишди.
    Учрашувнинг яна бир ўзига хос жиҳати шунда эдики, «Навбаҳор» устози Виктор Жалилов собиқ жамоасига қарши кураш олиб борарди. Баҳсдан олдин ҳар икки жамоа мураббийлари таркиб борасида муаммога дуч келдилар. Жароҳатлари борлиги сабабли, меҳмонлар устози Миодраг Радулович Темур Жўраев, Александр Гейнрих, Милорад Януш ва Дарко Марковичларнинг хизматларидан фойдалана олмасди. Ўз навбатида трансфер ҳуқуқлари «Пахтакор»га тегишли бўлган, наманганликлар сафида ижара асосида тўп суришаётганлиги боис, Акмал Холмуродов,                                        
    Раҳматулло Бердимуродов ва Дилшод Шарофитдиновлар ҳам майдонга туша олмасдилар. Виктор Романович олдинги чизиқда ёш ҳужумчи Иван Нагаевга ишонч билдирди. Унинг ғоясига кўра, баланд бўйли Нагаев «иккинчи қават»да яхши ўйин намойиш этиб, рақиб дарвозасига таҳдид солиши лозим эди. Бу режа ўз самарасини берди. Бироқ «шерлар»нинг «ҳимоя қўрғони» мустаҳкамлиги учун Элдор Тожибоев қўриқлаётган дарвоза олдида водийликлар саноқли хавфли вазиятларни содир эта олишди, холос. «Лочинлар» меҳмонлар ҳимоясига тўпни ҳаволатиб ошириб, хавф солишга уриниб кўришди. Пойтахтликлар томонидан уюштирилган ҳужумларни ҳам унчалик муваффақиятли чиқди, деб бўлмайди, гарчи улар тажриба ва маҳорат бобида мезбонлардан устун бўлсаларда. Учрашув жуда шиддатли кечганлиги боис, биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида наманганликлар сардори Алексей Хромцов жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.
                                       
    Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол эса стандарт вазиятдан сўнг киритилди. Станислав Андреев чап қанотдан бурчак зарбасини амалга оширди. Тўпни эгаллаб олган Одил Аҳмедов эса 20 метрлар чамаси узоқликдан уни дарвозага йўналтирди. Тўпни «Навбаҳор» футболчиларидан чаққонроқ ҳаракат қилган Алишер Азизов эгаллаб олиб, дарвозани аниқ нишонга олди. Наманганликлар посбони Микола Павленконинг тўпга жон-жаҳди билан ташланиши ҳам ёрдам бермади.
     Танаффусдан сўнг учрашувда бурилиш ясаш учун мезбонлар устози бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Захирадан майдонга туширилган украиналик легионер Максим Кривой фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди. Аммо унинг зарбасига сўнгги сонияда аниқлик етишмади. Шунингдек, Иван Нагаев ҳам имкониятни қўлдан чиқарди. Миодраг Радулович ҳам майдонга янги кучларни туширди ва Санъат Шихов ҳамда Шерзод Каримовлар ҳисобни ошириш имкониятига эга бўлишди. Аммо уларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари «навбаҳорчилар»нинг ҳужумлари остида ўтди. Аммо тўп киритиш Виктор Жалилов шогирдларига насиб этмади ва улар жорий мавсумдаги илк мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.
     
     
    «НАВБАҲОР»-«ПАХТАКОР»-0:1 (0:1)
    4 апрель. Наманган. 32934 томошабин. 
    Ҳакамлар: М.Исмоилов-9,2; Ж.Саидов-9,0; Р.Шоаҳметов-9,2; Х.Рўзиев-9.
    Гол:А.Азизов (20). 
    «Навбаҳор»: М.Павленко, А.Половков, С.Мамадалиев, И.Нагаев (Ю.Целих, 78), А.Маҳмудов, О.Валижонов (М.Кривой, 64), Т.Султонов, С.Отабоев, О.Храмцов (Д.Умаралиев, 44), Г.Жўраев, Э.Жаҳонов. 
    «Пахтакор»: И.Тожибоев, Б.Миладинович, М.Холмуҳамедов, А.Жадигеров (Г.Ўрунов, 88), А.Геворкян, А.Клецков, К.Тожиев, А.Азизов (С.Шихов, 77), О.Аҳмедов, И.Суюнов, С.Андреев (Ш.Каримов, 63).
    Огоҳлантириш: Э.Жаҳонов (68).
    Назоратчи: Г.Имомов.
    "Навбаҳор" "Пахтакор" учрашувидан сўнг жамоалар мураббийлари мазкур ўйиндан олган таассуротлари билан ўртоқлашишди. Хусусан, черногориялик мутахассис ҳам наманганлик мухлисларга қойил қолганлигини билдириб ўтди.
    Миодраг Радулович («Пахтакор» бош мураббийи): - Мен ажойиб ўйин ва қизиқарли курашга гувоҳ бўлдим. Айниқса, мени стадионга тўпланган 30 мингдан зиёд мухлислар қойил қолдиришди. Қанийди, ҳар бир ўйингоҳдаги учрашувларда шунча томошабин ташриф буюрса. Барча мухлисларни ажойиб баҳс билан табрикламоқчиман. Шогирдларимда Эрондаги ўйиндан сўнг чарчоқ аломатлари бор эди. Ўзимизга келиб олишимиз учун бизда бор-йўғи икки кун вақт бор эди, холос. Шунингдек, бир қатор етакчи футболчиларимиз - Януш, Гейнрих, Жўраев ва Марковичлар жароҳат олишганди. Шу сабабли, майдонга асосий таркибнинг тўрт нафар футболчисиз тушишга мажбур бўлдик. Йигитларнинг ўйинлари ва қўлга киритилган ғалабадан қониқиш ҳосил қилдим. Энди 8 апрель куни «Андижон»га қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўрамиз. Кейин эса олдимизда «Ал-Айн» билан бўладиган муҳим учрашув турибди.
    - «Навбаҳор» жуда яхши жамоа. Мезбонлар ўз ўйинларини энди шакллантирмоқдалар. Янгиланган таркиб билан мазмунли ўйин намойиш этиш осон эмас. Аммо ўйиндан-ўйинга «Навбаҳор» кучайиб бораверади. Жамоага кейинги баҳсларда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. 
     
    Виктор Жалилов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Албатта, бу баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам қийин кечди. Ҳисобнинг бошқача бўлишини истагандик. Аммо учрашув мобайнида хавфли ҳолатлар унчалик ҳам кўп содир бўлмади. Меҳмонлар стандарт вазиятдан самарали муваффақиятга эришишди. Бизнинг эса афсуски, бу борада омадимиз келмади. Биз стандартлар «Пахтакор»нинг заиф нуқтаси эканлиги билардик. Бу борада машғулотлар давомида иш олиб боргандик. Аммо ҳар доим ҳам ўйлаган нарсангиз амалга ошавермас экан.
    - Сизнингча, жамоангиз меҳмонларга яккакурашларда имкониятни бой бермадими?
    - Бундай деб ўйламайман. Ҳа, кўплаб яккакурашларда имкониятни бой бердик. Шунингдек, кўпида ғолиб ҳам чиқдик. Умуман олганда, албатта, «Пахтакор» таркибидан юксак маҳоратли ўйинчилар ўрин олишган. Бундан ташқари, бизнинг имкониятимиз «Пахтакор»дан ижарага олинган уч нафар футболчи - Шарофутдинов, Бердимуродов ва Холмуродовларнинг майдонга тушмаганликлари боис, анча камайди. Бирооқ шундай бўлсада, шогирдларим меҳмонлар билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиб, уларга ҳужум уюштириш, хавфли вазиятларни юзага келтиришда имконият беришмади, стандартларни ҳисобга олмаганда. Яна бир вазиятда эса ҳимоячилар бир-бирларини тушунишмади. Яхшиямки, ўша вазиятда Павленко жамоамизнинг жонига оро кирди.
    - Кейинги учрашувда таркибда ўзгаришлар бўладими?
    - Албатта. Биринчидан, 10 апрель куни Бекободда бўладиган баҳсда юқорида номлари келтирилган «Пахтакор»дан ижарага олинишган футболчилар майдонга тушишади. Уларнинг барчалари соғ-саломат. Машғулотларда ўзини яхши томондан кўрсатганлиги учун биз бугун Нагаевга ҳам имконият бердик. Биз шунингдек, рақиб ҳимоячиларини чалғитиш эвазига Целих ва Кривойлар билан ҳужумни кучайтиришни ният қилгандтик. Аммо бу етарли бўлмади. Кадрлар борасидаги муаммолар ҳам ўз сўзини айтди. Хромцовни мажбуран алиштиришга мажбур бўлдик.

    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 486 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 ABDULLO23  
    IVAN NAGAYEV VA TSELIXLARNI BIRGALIKDA XUJUMDA UYNATISH KERAK

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Апрель 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
       1234
    567891011
    12131415161718
    19202122232425
    2627282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2018-2011
    Сайт создан в системе uCoz