Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2011 » Январь » 30 » Нигоҳ: Абдураимовдан Сакаевгача...
    22:17
    Нигоҳ: Абдураимовдан Сакаевгача...
    «Навбаҳор» янги мавсумни яна янги тайинланган мураббий қўл остида бошлайди. Тўғри, маҳаллий мутахассис Элдор Сакаевни том маънода янги дейиш тўғри эмас.

    Чунончи, у аввал ҳам клуб бошқарувида фаолият юритган. Аниқроқ айтганда, Элдор Сакаев 2006 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Рустам Мирсодиқов ўрнини эгаллаб, кейинги мавсум давомида истеъфога чиққанди. Мана, уч мавсумдан сўнг у яна бош мураббий лавозимини эгаллади. Шу баҳонада «Навбаҳор» тарихидаги мураббийларнинг фаолиятларига нигоҳ ташлаймиз.

    19та чемпионат давомида Наманган жамоасида жами 26 марта мураббий алмашган. Элдор Сакаевнинг бу сафарги тайинлануви ҳисоб бўйича 27-ўзгаришдир. Эътибор беринг, бу ҳар бир мавсумга ўртача 1,36...та истеъфо деганидир. Умуман олганда, «Навбаҳор» миллий чемпионатимизда мураббий алмаштириш борасида энг илғор клублардан ҳисобланади. 19та мавсумдан атиги 7тасида жамоада бош раҳнамо ўзгармаган, холос. 2та чемпионатда эса клуб раҳбарлари нақд 4 нафардан мураббий хизматига таянишган. 1995 йилги 4-чемпионатни эса наманганлик футболчилар 3 нафар мутахассис бошчилигида ўтказишган. 9та мавсум давомида жамоа аъзолари икки нафардан бош мураббий кўрсатмасига кўникишга мажбур бўлишган.

    Ҳаммасини бошидан бошлайдиган бўлсак, «Навбаҳор» миллий чемпионатимизга футболимиз фахрийси Биродар Абдураимов бошқарувида киришган. 2-чемпионатдан бошлаб Наманганда ишлаган мутахассислар рўйхати билан танишинг (кетма-кетлик билан): Бахтиёр Бобоев-Усмон Асқаралиев-Шариф Назаров (Тожикистон)-Виктор Борисов-Биродар Абдураимов-Усмон Асқаралиев-Виктор Жалилов-Бахтиёр Бобоев-Леонид Остроушко (Россия|Қозоғистон)-Виктор Жалилов-Амет Мемет-Валерий Синау (Украина)-Фарҳод Магометов-Игорь Волчок (Россия)-Виктор Жалилов-Раҳим Қурбонмамедов (Туркманистон)-Сеид Сеидов (Туркманистон)-Рустам Забиров-Рустам Мирсодиқов-Элдор Сакаев-Толиб Бобоев-Асқар Қушикбаев (Қозоғистон)-Рустам Абдуллаев-Мустафо Байрамов-Виктор Жалилов-Сергей Ковшов-Элдор Сакаев. Кўриб турибсиз, рўйхат анча узун. Айниқса, охирги йилларда қўнимсизлик юқори даражага чиқди. Эҳтимол, жамоанинг мавқеи тушиб кетганига айнан шу нарса сабаблардан биридир... Яна бир жиҳат, «Нав-баҳор» тарихида тўла икки мавсум мураббий алмашмаган ҳолатни кўрмайсиз. Тўғри, Виктор Жалилов 2 марта клуб бош мураббийи сифатида 3 мавсум юзини кўрган. Виктор Романович биринчи марта 1995 йилги мавсум давомида Усмон Асқаралиев ўрнини эгаллаб, 1997 йили бошқарув «пульти»ни Бахтиёр Бобоевга топширган. Жамоа айнан ўша даврда чемпион мақомини олгани барчангизга маълум. Виктор Жалиловнинг Наманганга қайтиши 1998 йилга тўғри келди. Ўшанда у жамоани Леонид Остроушкодан қабул қилиб олган ва навбатдаги мавсумни тўлиқ ўтказган ҳолда кейингисида Амет Меметга жой бўшатган. Айнан шу натижа (1 мавсум тўлиқ, 2тасида тўлиқсиз) «Навбаҳор»нинг узлуксиз бошқариш борасида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Умуман олганда, Виктор Жалилов кейинчалик «Навбаҳор»га яна икки марта қайтди. Жамоадаги ҳисоб бўйича 3-фаолияти 1,5 мавсумга чўзилган бўлса, охиргиси тўлиқ битта биринчиликка етмай туриб, поёнига етди.

    Аслида жамоада собиқ мураббийларга маълум вақтдан сўнг яна таяниш мисли одат тусини олган. Мисол учун, Биродар Абдураимов, Бахтиёр Бобоев, Усмон Асқаралиев каби мутахассислар икки мартадан бош мураббий сифатида ишлашган. Қолаверса, туркманистонлик Раҳим Қурбонмамедовни ҳам шу тоифага киритса бўлади. Фақат, у Наманганга иккинчи марта келганида мураббийлик лицензияси туфайли «бош» мақомига эга эмасди. Мана, энди Элдор Сакаев ҳам юқоридаги мутахассислар қаторига қўшилди. Айримларнинг эса жамоа бошқарувидаги фаолиятлари ярим мавсумдаёқ хотима топган (қуйидаги жадвалга қаранг). Қисқаси, «Навбаҳор» ҳеч яхши бир мутахассисга ёлчимаяпти ёки бу борадаги ишлар тўғри йўлга қўйилмаган...

    Нима бўлишидан қатъий назар, мухлислар жамоага умид кўзи билан боқишмоқда. Ўтган мавсум аввалидаги манзарани бир кўз олдингизга келтиринг: «Навбаҳор» орада турнир жадвалида юқори ўринларда борди (ҳатто 1-ўринга ҳам кўтарилди). Ўша вақтларда Наманганда чинакам футбол ҳавоси ҳукм сурди. Баъзи ўйинларда шаҳардаги марказий стадионга мухлисларни сиғдириб бўлмай қолди. Айтмоқчимизки, шундай футболсеварлар шаҳри рақобатбардош жамоага муносиб. Қолаверса, «Навбаҳор»нинг куча-йиши ва олдингидек совринли ўринларга даъво қилиши - бу миллий чемпионатимизга фойда. Ахир бутун мамлакатимиздаги ишқибозлар биринчилигимизда охиригача кураш кечишини хоҳлашади. Рақобатнинг ошиши учун эса кучли жамоалар керак. «Навбаҳор» айнан шундай бўлишга имконияти бор клубларимиздан биридир. Зеро, унинг ўзига хос тарихи бор, жонкуяр мухлислари кўп. Ажабмас, Элдор Сакаев бу галги уринишида жамоани ойдин йўл сари етаклашни уддаласа. Ҳарқалай, «Навбаҳор»-ни ким бошқаришидан қатъий назар, мухлислар унга умид билан боқишади, ижобий натижа кутишади.


    19та мавсумдан атиги 7тасида жамоада бош раҳнамо ўзгармаган, холос. 2та чемпионатда эса клуб раҳбарлари нақд 4 нафардан мураббий хизматига таянишган. 1995 йилги 4-чемпионатни эса наманганлик футболчилар 3 нафар мутахассис бошчилигида ўтказишган.

    «Навбаҳор»нинг миллий чемпионатдаги барча бош мураббийлари

    1992 Б.Абдураимов

    1993 Б.Бобоев, У.Асқаралиев

    1994 Ш.Назаров, В.Борисов

    1995 Б.Абдураимов, У.Асқаралиев, В.Жалилов

    1996 В.Жалилов

    1997 В.Жалилов, Б.Бобоев

    1998 Л.Остроушко, В.Жалилов

    1999 В.Жалилов

    2000 В.Жалилов, А.Мемет

    2001 В.Синау, Ф.Магометов

    2002 Ф.Магометов

    2003 И.Волчок, В.Жалилов

    2004 В.Жалилов

    2005 Р.Қурбонмамедов

    2006 С.Сеидов, Р.Забиров, Р.Мирсодиқов, Э.Сакаев

    2007 Э.Сакаев, Т.Бобоев

    2008 Т.Бобоев, А.Қушикбаев, Р.Абдуллаев, М.Байрамов

    2009 М.Байрамов

    2010 В.Жалилов, С.Ковшов

    2011 Э.Сакаев

    Абдураҳмонхўжа Аҳмедов


    Манба:http://pfc-navbahor.uz/

    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 383 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 2
    2  
    я, В танце при помощи взгляда, мимики, движений танцовщица дает понять избраннику свое отношение к нему, как бы говоря: «Гымнан гыто ыльгу тыльгыркынигыт»Просто признайте, что он на Вас есть, сбросьте важность этого факта и просто начните делать небольшие шажки по избавлению от него

    1  
    Hi!
    Happy New Year!
    Health, luck and love!

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Январь 2011  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2017-2011
    Сайт создан в системе uCoz