Главная » 2010 » Июль » 5 » "Навбаҳор"ни 3 нафар футболчи тарк этди ва...
22:16
"Навбаҳор"ни 3 нафар футболчи тарк этди ва...
Чемпионатимизда юзага келган
танаффус вақтида аксарият клубларимиз тайёргарлик ишлари ва таркибни
кучайтиришга зўр беришади, чоғи. Чунончи, қисқа таътилдан сўнг айрим жамоалар машғулотларни бошлаб
юборишди, бошқа иштирокчилар шунинг тараддудидалар.Табиийки,
мухлисларимизни жамоалардаги ўзгаришлару уларнинг режалари қизиқтиради.
Ўз навбатида биз сизларни иложи борича янгиликлардан воқиф қилиб боришга
ҳаракат қиламиз.
Хусусан жамоамиз ўқув-машғулотлар
йиғини қаерда ўтказилиши ҳозирча номаълум. Тўғри, Тошкент ва Дукент
вариантлари мавжуд. Шунингдек, Виктор Жалилов шогирдлари хорижга ҳам
сафар уюштиришлари эҳтимолдан холи эмас - Украина ёки Туркияга. «Навбаҳор» сафини уч нафар футболчи тарк этди.
Украиналик дарвозабон Микола Павленко соғлиғидаги муаммолар туфайли клуб
ихтиёрига қайтмайди. Максим Кривий эса ишончни оқлай олмади. Шу боис
клуб раҳбарлари ушбу форвард билан тузилган шартномани бекор қилишди.
Дилшод Шарофутдиновнинг эса трансфер ҳуқуқи «Пахтакор»га тегишли эди ва
пойтахтликлар уни жамоага қайтаришни лозим топишди. Кетганлар ўрнини маҳаллий ва легионер ўйинчилар билан
тўлдириш режалаштирилган. Хабарингиз бор, «Навбаҳор» мавсумни яхши
бошлаганди. Кейинчалик жамоанинг ўйинида пасайиш бўлиб, биринчи
давранинг сўнгги баҳслари омадсиз кечди. Шу боис клуб раҳбарлари
мураббийлар штабида ҳам ўзгариш қилишни режалаштиришмоқда.
BIZ YAQINDA JAMOANI ENG TEZKOR, ENG SEVIMLI, HUJUMCHISI IVAN NAGAEV HAM TARK ETGANINI ESHTIB, JUDA-JUDA RANJIDIK , VA TUSHKUN HOLATGA TUSHDIK. U NAVBAHORNI NEGA TARK ETGANINI BILMAYMIZ, LEKIN BARIBIR HECH BO'LMASA BIR MAVSUM O'YNASHINI HOHLARDIK. BIZ MUXLISLAR UNI JUDA-JUDA HURMAT QILAR EDIK. NEGA BIZNI TASHLAB KETDING IVAN. NEGA BARCHA JAMOLAR O'Z TARKIBINI KUCHAYTIRYAPGAN BIR HOLDA NAVBAHOR O'YINCHILAR TARK ETMOQDA NEGA? AHIR NAVBAHOR YOMON O'YIN KO'RSATMADIKU. KETSANG KETAVER IVAN. BIZ BARCHA UMIDIMIZ SELXDAN. AMMO U XAM BIZNI TARK ETMASA BO'DI.
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]