Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2011 » Март » 5 » «Навбаҳор» илк уч очко эгаси
    22:16
    «Навбаҳор» илк уч очко эгаси
    20-миллий чемпионатнинг биринчи турида «Навбаҳор» Наманганда Бекободнинг «Металлург» жамоасини қабул қилди. Учрашув олдидан футбол мавсумининг очилиши катта тантаналар билан нишонланди.

    Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими Б.Юсупов футболчилар ва стадионга йиғилган мухлисларни катта футбол байрами билан табриклади ва жамоаларга омад тилади. Жамоалар сардорлари миллий мадҳиямиз садолари остида республикамиз ва ПФЛ байроқларини кўтаришгач ва футболчилар эсдалик учун суратга тушишгач, ҳакам - Олег Рубаковнинг ўйин бошланганини билдирувчи ҳуштаги янгради.

    Дастлабки дақиқаларда ҳар икки жамоа футболчилари бироз ҳаяжонланишди шекилли, ўзлари истаганчалик ўйин намойиш этолмадилар. Бироқ кейинчалик трибуналарда мухлислар яратган «тўлқин»лар мезбонларни олдинга ундади. Ўз навбатида «Металлург» вакиллари қарши ҳужумларда фаол ҳаракат қилишди. «Навбаҳор» таркибининг асосий қисмини жамоага янги қўшилган футболчилар ташкил қилишгани боис, бошланғич ҳужумлар бесамар якунланди. 18-дақиқага келиб, меҳмонлар Ғайрат Жўраевга нисбатан қўпол ўйнашди. Жарима зарбасини «Навбаҳор» сардори Рустам Қурбонбоев амалга оширди. Бироқ тўп «Металлург» ҳимоячиларига тегиб, майдонни тарк этди. Вақт ўтгани сари мезбонлар ҳужумлари хавфлироқ кўриниш ола бошлади ва 21-дақиқада ишқибозлар ҳайқириғидан стадион «портлади». Энг фаол футболчилардан бири - Александр Шадрин эпчиллик билан рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйди ва чап қанотдан катта тезликда жарима майдонига кириб борган Отабек Валижоновга узатди. Олимпия терма жамоамизга номзод ўйинчи эса ўткир бурчак остида турган бўлишига қарамай, дарвозага зарба берди ва ўз ҳисобига дастлабки голни ёзиб қўйди. Бундан руҳланган мезбонлар мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида яна ҳужумга зўр беришди. 30-дақиқада стадион иккинчи марта ларзага келди. Шадрин-Валижонов комбинациясидан кейин тўп «Металлург» дарвозасидан жой олганди. Лекин «Навбаҳор» футболчилари Валижоновни «дубль» билан табриклаётган бир паллада бош ҳакам гол инобатга олинмаганини маълум қилди. Зеро, бу вазиятда қанот ҳакамининг байроқчаси кўтарилган, тўп узатилган пайтда Валижонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолганди. Кейинчалик, танаффусга қадар майдонда тенг кураш кечди, лекин ҳисоб ўзгармай қолди.
     
    Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар энди майдон марказини эгаллашга эътибор қаратишди ва секин-аста устунликни қўлга олишди. Жароҳат олган Зоҳид Абдуллаев ўрнига Ғулом Ҳалимтоевнинг майдонга туширилиши эса, жамоа ўйинига сифат киритди. Ўйинга тез киришиб кетган Ҳалимтоев чап қанотдан тез-тез «Навбаҳор» ҳимоячиларига ташвиш туғдириб турди. Мезбонлар устози Элдор Сакаевнинг ўйинчи алмаштириши эса аксинча, ўзини оқламади. Тезкор Ғайрат Жўраев ўрнига тушган Жасур Бобоев стадион муҳитида «йўқолиб» қолди, гўё. Хуллас, «Металлург» футболчилари иккинчи бўлимни анча фаол ўтказиб, позицион ҳужумлар ташкил этишди. Бироқ сўнгги лаҳзаларда омад улардан юз ўгирди. Қолаверса, «Навбаҳорчилар ҳимояда аниқ ўйнаб, захирадан ўйинга туширилган ёш ҳужумчи Абдумалик Абдуллаевнинг тезлиги эвазига бир қатор хавфли қарши ҳужумлар уюштирдилар. Лекин «Металлург»нинг тажрибали ҳимоячилари на Абдуллаев ва на бошқа ҳужумчиларни ўзларининг кўрсатишларига имкон беришмади. Хуллас, Валижоновнинг голи ягоналигича қолди.


    «НАВБАҲОР»-«МЕТАЛЛУРГ»-1:0 (1:0)
    5 март. Наманган. 14541 томошабин.
    Ҳакамлар: О.Рубаков-8,2; О.Дачев-9,4; Р.Шояхметов-9,4; И.Худойдотов-8.
    Гол: О.Валижонов (21).

    «Навбаҳор»: Э.Жабборов, Ж.Отақулов, П.Агбо, А.Тоиров, Р.Қурбонбоев, Ш.Насибуллаев, О.Валижонов (Б.Омонов, 88), В.Почуев, Ғ.Жўраев (Ж.Бобоев, 54), Р.Аҳмедов (А.Абдуллаев, 64), А.Шадрин.

    «Металлург»: А.Сиротюк, С.Акбаров, Ҳ.Ҳошимов, С.Мамадалиев, Ш.Йўлдошев, Д.Каримқулов, З.Абдуллаев (Ғ. Ҳалимтоев, 50), Д.Одилов (Д.Каримов, 63), Р.Вагапов, И.Қурбонов, А.Мўминов.
    Огоҳлантиришлар: С.Акбаров (45+1),Ғ.Ҳалимтоев (86).
    Назоратчи: Г.Имомов.
    IF версияси бўйича ўйиннинг энг яхши футболчилари: П.Агбо - Ғ.Ҳалимтоев.

    Ўйиндан кейинги фикрлар



    Элдор Сакаев («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бугун ўйин эмас, натижадан қониқдим. Эътибор берган бўлсангиз, бошланғич таркибимиздан ўтган йилги футболчилардан фақат Отабек Валижонов ва Ғайрат Жўраевлар ўрин олишди, холос. Асосий мақсадимиз ишқибозларга ёқадиган футбол намойиш этиш эди. Ҳисоб ижобий кўриниш олганидан хурсандман, албатта. Ҳали жамоамиз аъзолари бир-бирларини тўла тушуниб ҳаракат қилмаяптилар. Лекин бу камчиликлар тез орада барҳам топади. Жасур Бобоевга келсак, унинг имкониятларини яхши биламан. Бу унинг «Навбаҳор»даги биринчи расмий учрашуви бўлгани боис, бироз ҳаяжонланди. Қурбонбоев, Шадрин, Агбо, Аҳмедов каби футболчиларнинг ҳаракатларидан эса қониқдим. Қолаверса, ишқибозлар ҳам ғалабага муносиб ҳисса қўшишди. Менинг «Навбаҳор»га оид кўп йиллик режам бор. Агар ишлар кўнгилдагидек борса, жамоанинг кўп ўтмай яна етакчилар сафидан ўрин олишига шубҳам йўқ.

    Рустам Мирсодиқов («Металлург» бош мураббийи): - Ажойиб футбол гувоҳи бўлдик. Вазиятлар ҳар иккала жамоада ҳам бўлди. Аммо омад мезбонларга кулиб боқди. Нима ҳам дердим, Бекободга қайтиб боргач, ўйинни чуқур таҳлил қиламиз. Балки мағлубиятда менинг ҳам айбим бордир?! Ўтган йили «Навбаҳор»да тўп сурган Суннат Мамадалиевни анчадан бери кузатиб келаётгандим. Ўйин услубимизга мос тушгани учун уни жамоага таклиф қилгандик. Суннатнинг хатти-ҳаракатларидан қониқдим. Жамоа ўзаги тўрт йилдан бери ўзгармаяпти. Шу сабабли чизиқларда айтарли муаммолар йўқ. Биргина ҳужум чизиғи бироз эътиборга муҳтож, назаримда. Сўнгги дақиқаларда асосий ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаевнинг кутилмаганда жароҳат олиши имкониятларимизни кескин пасайтириб юборди. Умуман олганда, жамоам ўйини ҳали кучайиши керак.
    Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.

    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 795 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 1.0/1
    Всего комментариев: 1
    1  
    fcnavbahor.uz

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Март 2011  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
     123456
    78910111213
    14151617181920
    21222324252627
    28293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2017-2011
    Сайт создан в системе uCoz