Главная » 2009 » Сентябрь » 12 » Мирзоҳид Ғофуров 4 та ўйинга дисквалификация қилинди
15:53
Мирзоҳид Ғофуров 4 та ўйинга дисквалификация қилинди
ПФЛнинг расмий сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон футбол федерациясининг Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қоидабузар футболчиларга нисбатан қуйидаги жазолар тайинланди:
“Пахтакор” ва “Хоразм” ўртасидаги 18-тур учрашувида оёғи билан рақибини тепгани учун 76-дақиқада майдондан четлатилган “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих 3 та ўйинга дисквалификация қилинди. Шунингдек, у моддий жаримага ҳам тортилди.
“Сўғдиёна” - “Қизилқум” ўринбосарлари ўртасидаги 18-тур учрашувида жамоадошини сўккани учун майдондан четлатилган “Қизилқум” клуби футболчиси Дониёр Досанов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.
“Қизилқум” – “Металлург” ўринбосарлари ўртасидаги 19-тур учрашувида оёғи билан рақибини тепгани учун майдондан четлатилган “Металлург” клуби футболчиси Аббос Абдуллаев 3 та ўйинга дисквалификация қилинди. Шунингдек, у моддий жаримага ҳам тортилди.
“Нефтчи” – “Навбаҳор” ўринбосарлари ўртасидаги 19-тур учрашувида тўпсиз бўлган рақибига зарба бергани учун майдондан четлатилган “Навбаҳор” клуби ўйинчиси Мирзоҳид Ғофуров 4 та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.
“Металлург” – “Динамо” ўринбосарлари ўртасидаги 20-тур учрашувида рақибига нисбатан аҳлоқсиз ҳаракат қилгани учун майдондан четлатилган “Металлург” клуби ўйинчиси Фарис Эркаев 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.