Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Ноябрь » 28 » Это о яна Тошкентда
    23:00
    Это о яна Тошкентда
    nullДунёда болалар қувончини, уларнинг кулгисини кўриш нақадар мароқли, нақадар завқли! Улар кўнглида ғубор бўлмайди. Улар ғаразгўйликни билишмайди. Улар шабнам сувидек мусаффо. Гарчи «Ўзбекистон маданияти ва санъати Форуми» жамғармасининг бир қанча тадбирларида иштирок этган бўлсам-да, ҳар йили «Янги авлод» болалар ижодиёти фестивалининг республика босқичи ва якуний гала-концертини интиқлик билан кутаман. Катта саҳнада ўз санъатларини намойиш этаётган болажонларни кўриб, дилингиз яйрайди. Бутун дунё ташвишларидан фориғ бўласиз ўзиям. 
     
    Бу сафарги концерт дастури бошқаларидан кескин фарқли тарзда, ёрқинроқ ўтди. Бунга иккита асосий сабабни кўрсатиш мумкин. Биринчиси, концерт сўнггида жаҳон мусиқа санъати даҳоларидан бўлган Сезария Эворанинг (дарров «Бессами Мучо» қўшиғини ҳиргойи қилишни бошладингизми?) шахсий чиқиши ҳамда «Янги авлод»нинг уч нафар лауреатига "Фонд Форум" ва ўзининг махсус грантларини топширгани бўлса, иккинчидан, машҳур камерунлик футбол юлдузи Самуэль Это’Онинг Тошкентга ташрифи ҳамда «Фонд Форум»нинг махсус болалар спортини ривожлантиришга қаратилган лойиҳасини бошлаб бергани бўлди. 

    Футбол қироли Пеле ўзининг хайрлашув ўйини сўнггида таъкидлаган «Болаларни асранг» ибораси барчангизга маълум бўлса керак. Албатта, футбол қиролининг бундай сўзларни таъкидлаганига асосий сабаблардан бири ўзининг болалик даврида кўрган қийинчиликлари бўлса, иккинчидан футбол аталмиш жозибадор ўйиннинг асл пойдевори болалар спортига бориб тақалиши билан изоҳланади. Ахир ҳаммаям ўз вақтида бола бўлган-ку! Пеле дейсизми, Марадонами, Гарринчаю, Ван Бастенми, Роналдудан тортиб Мессигача, болалик даврида футболга қўйган муҳаббати билангина машҳур футболчи бўлиб етиша олишган. Агар уларнинг иштиёқини, муҳаббатини болалигида бўғишганда эди, ҳозир биз Зидан номини эшитмаган бўлардик. Фигунинг маҳоратидан баҳра ололмасдик. Жеррардни танимасдик. Футбол учун бу жуда катта ЖУДОлик бўларди. Аммо энг ачинарлиси, бундай жудолик ҳозир ҳам ёнгинамизда, кўз ўнгимизда бўлаётган бўлиши мумкин. Балки кечагина бирор футбол жамоасидан бўлажак Миржалол Қосимов «мени олишмади» деб йиғлаб қайтгандир?! Балки кечагина қайсидир болалар жамоасида бирорта Максим Шацкихни асосий таркибга олишмасдан, четлатишгандир?! Балки кечагина бирорта Одил Аҳмедовни дадаси «Футболчилик ҳам касбми?» дея уришиб, футбол мактабига эмас, аксинча қўлига кетмонни ушлатиб, далага чиқариб юборгандир?! Балки чекка қишлоқдаги бирорта Биродар Абдураимов тўпга пули йўқлиги сабабли футбол ўйнолмай юргандир?! Балки...

    Футболимиз ҳақида сўнгги вақтларда жуда кўп ва хўб гапирилмоқда. Ундаги муаммолар, муваффақиятсизлик сабаблари, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ҳақида журналистлар ёзишдан эринишмаяпти, мутахассису мухлислар ўқишдан... (фақат ўқиш билан иш битмайди-да лекин). Қатордан қуруқ қолмаслик учун биз ҳам бир гапирайлик, сўз берилганидан фойдаланиб.

    Ўзбекистон футболидаги муаммолар ҳақида бошдан дўппини олиб, бир миямни қотирай қани десам, иложи бўлмади. Дўппим йўқ экан бошимда...
    Фикри ожизимча, муаммоларнинг ечимини илдиздан – болалар спортидан излаш керак. Асосий эътиборни ва маблағни уларга қаратиш керак. Тўғри-да, қийшиқ ўсган катта теракни текислайман деб урингандан кўра, янги терак ниҳолини экиб, авайлаб ўстирган маъқулроқ.

    Кўп гапириб юбордимми? Гап билан бўлиб, асосий мавзуни — Это’Онинг ташрифини унутибмиз-ку. Ўзи роса омадли боламан-да. Шунчаки Тошкентни айланиб юрсам, бир кун олдимдан Мальдини чиқади, бир кун Это’О... Нима, булар мени қаерга боришимни кузатиб юришадими дейман...

    Это’Они қаерда, қачон учратганимни айтиб берай унда. Хўш, бир бошидан гапирайми? Хўп бўлади. Бундан 4 млрд. йил олдин Ер юзи пайдо бўлган. Сўнгра 1 млрд. йил ўтиб... Ҳа, нега тўхтатдингиз? Ахир ўзингиз бошидан бошла дедингиз-ку. Хўп-хўп, бошқа ҳазил қилмайман. Хуллас, 17 ноябрь куни муҳташам «Истиқлол» санъат саройида «Янги авлод» болалар ижодиёти фестивалининг якуний гала-концерти бўлиб ўтди. Ушбу концерт бошланишидан олдин, санъат саройининг орқа эшигидан тадбир қатнашувчилари бирин-кетин кириб кела бошлашди. Раққоса қизчалар, жажжи қўшиқчилар, ёш қаламкашлар... Энг охирида эса «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоаларининг футбол академиялари ёш тарбияланувчилари кириб келишди. Уларга жамоа либослари бирам ярашганки. Айниқса... Ўша вақтда нега булар келганини тўғриси унча тушунмадим. Нега бирга юрганини-ку айтмаса ҳам бўлади. Концерт бошланиши арафасида эса меҳмонлар ташриф эта бошладилар. Негадир меҳмонлар орасидан кўзим энг биринчи Луиз Фелиппе Сколарига тушди. Ҳа, энди кўз қурғурам чиройли футболга ташна бўлгани учунми, дарров футбол мураббийини топгандир-да. Шу фикрларни хаёлимдан ўтказиб турган вақтимда бир акамиз келиб, «Бу дейман Хушнудбек, Фонднинг тадбирлари баҳона роса ижодингиз гуллаяпти-а, энди Это’О билан расмга тушаркансиз-да?» деб қолди. Аввалига тушунмадим, кейин эса...

    Концерт якунида Это’О ҳам саҳнага чақирилди ҳамда «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоасининг ёш тарбияланувчилари учун ўз қўли билан (албатта, менинг қўлим билан топширмайди-ку) махсус дипломларни топширди. Шундан сўнг, ўз фикрларини ҳам билдириб ўтди.

    — Аввало ушбу тадбирда иштирок этаётганимдан ва мени таклиф этишганидан миннатдорман, — дея сўзини бошлади моҳир ҳужумчи. Мен Тошкентда бўлишдан жуда ҳам бахтиёрман. Ўзбекистон болаларининг иқтидори ва интилиши менда катта таассурот қолдирди, — деб таъкидлади «Интер» жамоаси аъзоси.
    Концерт тугади. Шундан сўнг «Истиқлол» санъат саройининг кичкина конференциялар залида Это’О билан Фонд Форум ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросим ҳам ажойиб кўринишда ташкиллаштирилган эди. Бир томонда сариқ либосда ўтирган ёш «пахтакорчилар», қарама-қарши томонда эса тўқ кўк кийимдаги бўлажак «бунёдкорчилар». Ўртада камерунлик голеадор ва Фонд Форум раҳбари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланди. Ўйлаб қолдим... Балки ушбу шартноманинг ўзбек футболига фойдаси катта бўлар? Балки бу болалар футболини ривожлантиришда кескин бурилиш ясаш учун илк қадамдир (чўкаётган одам хасга ҳам, чўпга ҳам ёпишади дейишганидек, ҳозир футболимиздаги ҳар бир ижобий ўзгариш кўзимизга жуда каттадай кўриниб кетмоқда)? Ҳозир шу даврада ўтирган ёш болакайлар келажакда етук футболчи бўлиб етишар? Ахир уларнинг қўлида-ку ўзбек футболи келажаги! Ахир улар-ку бизнинг умидимиз ва ишончимиз! Ахир уларга-ку шунча ҳаракат ва харажатлар... Илоҳим, оқлашсин-да ишончимизни... Оқлашади ишончимизни!

    Шундан сўнг, фотосессия бошланди. Ёш футболчилар машҳур юлдуз билан эсдаликка суратга тушишди, дастхатлар олишди. Ахир кумирига айланган жаҳон юлдузи ёнгинангизда турса, сиз қараб турармидингиз? Биз ҳам тарки одат амри маҳол дея, «Чемпион» учун деб эсдаликка «чирқ» этиб қўйдик. Шу Это’Они жуда ҳурмат қиламан-да ўзи. Чунки айнан мана шу футболчини деб, мен журналистикага кириб келганман. Анчадан буён унга қандай миннатдорчилик билдиришни билмай юргандим. Мана яхши имконият ҳам бўлиб қолди. Мен ҳам бу имкониятни зое кетказмаслик учун ёнига шартта бордим-да, қўлини қисиб: «Раҳмат сенга Это’Ожон, сен туфайли мен журналистика оламига қадам қўйдим, «Чемпион» аталмиш рўзномага яқинлашдим, ажойиб инсонлар билан танишдим, кўп дўстлар орттирдим. Барчаси учун раҳмат! Тарбия берган отанга балли! Э, мулладўст!», дедим. У негадир менинг гапларимга тушунмади. «Кечирасиз, мен ўзбекчани билмайман» деди ўзбекчалаб. Роса жаҳлим чиқди. «Э, суфей, икки марта Тошкентга келиб, ҳалиям ўрганмадингми?» демоқчи эдиму, ўзинг шунча пайтдан буён нега инглизчани билмайсан, деб қолмасин дедимда, индамай қўя қолдим. Шу билан бизнинг суҳбатимиз ўз ниҳоясига етди.

    Шартнома мазмунига қисқача тўхталадиган бўлсак, у Фонд Форумнинг болаларга мўлжалланган янги лойиҳасига старт берди. Унинг доирасида бутун мамлакатимиз бўйлаб болалар ва ўсмирлар жамоаларига, футбол мухлисларига ҳомийлик ёрдами кўрсатилади, машҳур футболчилар билан маҳорат дарслари ўтказилади. Бу эса маҳоратли футболчиларнинг янги авлодини кашф этишга хизмат қилиши шубҳасиз. Илк лойиҳа Это’О билан ҳамкорликда ўтказилиб, севимли футболчи ўз издошларига дастлабки ҳомийлик маблағларини кўмак сифатида тақдим этди. Тушунишим бўйича энди Это’О юртимизга ҳар йили ташриф буюриб туради. Балки ҳар келганда ўзи билан бошқа футбол юлдузларини ҳам олиб келар...

    Ҳақли савол туғилиши мумкин: «Нега айнан ҳамкорликка Это’О танланди?» Сабаби оддий. 2006 йилда Самуэль томонидан махсус шахсий хайрия жамғармаси ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади Африка қитъасидаги ижтимоий ташаббусларни бирлаштиришга қаратилгандир. Это’О жамғармаси Камерун ва ЖАРда бошланғич таълим, ирқчиликка қарши кураш ва шунга ўхшаш бир қанча болаларга қаратилган лойиҳаларни амалга оширган. Ушбу тадбирларнинг барчасида футболдан инсонларнинг умумий қизиқиш нуқтаси сифатида фойдаланилган. Ахир бекорга футбол миллионлар ўйини деб номланмайди-ку.

    Менга Это’Онинг мана бу айтган гапи кўпроқ ёқди: «Ҳеч қачон инсонларни умидсиз қолдирмаслик керак, орзу-умидсиз ҳеч нарсага эришолмайсан, бу нарса кўпроқ болаларга тегишли».

    Биз ҳам умид қилишда давом этамиз. Ёшларимиздан... Футболимиздан... Келажагимиздан... Бирон нарса бўлиб қолар... Кутайлик-чи...

    Хушнудбек Худойбердиев
    Категория: Кизик хабарлар | Просмотров: 810 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Ноябрь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    30

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz