Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Сентябрь » 25 » Дилшод Жабборов:“Футболда майда нарсалар булмайди”
    17:58
    Дилшод Жабборов:“Футболда майда нарсалар булмайди”
    nullНаманганнинг «Навбаҳор» клуби биринчи давра баҳсларини ҳар ҳолда, нисбатан яхши ўтказди. Бироқ иккинчи босқичда жамоанинг ўйини унчалик қовушмаяпти. Наманганликлар танаффусдан кейинги тўрт ўйинда майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишди. 

    Ушбу мағлубиятлар сабабини билиш мақсадида 22-тур доирасидаги «Сўғдиёна»га қарши учрашув олдидан жамоа ярим ҳимоячиси Дилшод Жабборов билан суҳбат уюштирдик. Жамоа етакчиларидан бири мулоқот давомида омадсизлик сабабларини бирма-бир келтириб ўтди. Қуйида Дилшоднинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.
    - Дарҳақиқат, жамоамиз биринчи давра баҳсларини яхши ўтказиб, оралиқ танаффусга 7-поғонани банд этган ҳолда йўл олганди. Бироқ ҳал қилувчи ўйинларда клубимиз омадсизликка учрамоқда. Хўш, бунинг сабаби нимада? Омадсизликнинг замирида кўплаб омиллар ётибди. Жумладан, давралар оралиғидаги танаффус вақтида молиявий муаммолар туфайли ўқув-машғулотлар йиғинини ўз қароргоҳимизда ўтказишга мажбур бўлдик. Айрим клублар сингари хориж ёки Тошкентда тўлақонли йиғин ташкил этишнинг иложи бўлмади. Бундан ташқари, олий лиганинг аксарият клублари кўплаб ўртоқлик учрашувлари ўтказган паллада биз бор-йўғи иккита билан чекланиб қолдик. Улар ҳам биринчи лига жамоаларига қарши кечди. Натижада жисмоний тайёргарлигимиз кўнгилдагидек бўлмади. Бу албатта, ўйинларимизга ўз таъсирини ўтказмоқда. Аксарият баҳсларда бир бўлимга яраяпмиз, холос. Иккинчи бўлимда толиқиб қоляпмиз ва ўйинимиз қовушмаяпти. Бунинг оқибатида кўплаб голлар қўйиб юборяпмиз. «Бунёдкор», «Нефтчи» ва «Динамо»га қарши кечган ўйинларда шундай бўлди. 

    Асосий муаммо бу - молиявий етишмовчилик. Беш ойдан буён маош ва мукофот пулларини олмаяпмиз. Бу ҳолда... Майдонда футболчининг бутун диққат - эътибори ўйинга қаратилиши шарт. Бироқ ҳаққингизни вақтида олмаганингиздан кейин бошингизда минг бир муаммо чарх ураркан. Ахир футболчида бошқа даромад манбаи йўқ, ҳисоб. Аслида футболда майда-чуйда нарсалар бўлмайди. Қачонки, барчаси эътиборда бўлса, қандайдир муаммолар чиқмаса, шундагина клуб яхши натижаларга эришади. Шундай бўлсада, мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. Аммо...

    Шу ўринда айтиш жоиз, биринчи даврада ҳам асосан ишқибозларнинг ҳурматлари учун тўп сургандик ва ижобий натижага эришгандик. Ҳозир эса...

    Хабарингиз бор, август ойининг бошларида Наманганга Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Зуфарович Усмонов ташриф буюрди. Ўшанда клуб мутасаддилари маош ва мукофот пулларининг қисқа вақт ичида берилишини таъминлашга сўз беришди. Афсуски, ваъда ўз вақтида бажарилмади. Тўғри, клуб раҳбарлари бу ваъданинг устидан чиқишга интилишяпти ва биз ҳам умид қиляпмиз. Эҳтимол, тез кунлар ичида аҳвол ўнгланиб кетар...?

    Айримлар клубимизнинг иккинчи даврадаги омадсизлигини бошланишидаёқ кучли жамоаларга қарши тўп сурганимиз билан изоҳлашмоқда. «Бунёдкор», «Нефтчи» ва «Динамо» клублари шулар жумласидан. Аммо «Бунёдкор»дан ташқари, қолганларига биринчи даврада муносиб қаршилик кўрсатгандик ҳамда ижобий натижаларни қайд этгандик. Ҳозир эса ҳар бир клубга очко жуда зарур ва ўз-ўзидан уни қўлга киритиш осон кечмаяпти. Сабаби, иккинчи даврада барча клублар ўз имкониятларини тўлиғича ишга солишади. Ахир ғалвирни сувдан кўтарадиган вақтлар тобора яқинлашмоқда.

    Биринчи даврада таркибимизда туркманистонлик бир қатор легионерлар тўп суришганидан хабарингиз бор. Айнан молиявий муаммолар туфайли улар жамоани тарк этишди. Натижада жамоамиз таркиб борасида ҳам қийналиб қолди. Зеро, кетган барча футболчилар асосий таркиб ўйинчилари саналишарди.

    Туркманистонлик легионерларнинг биринчи даврада қандай ўйин намойиш этишганини муҳокама қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Мураббийлар биринчи давра баҳсларида уларга ишонч билдиришди ва легионерлар асосий таркибда майдонга тушишди. Қисқаси, кимнинг қандай ўйнаганига баҳо бериш мухлислар ҳукмига ҳавола. Ишқибозлар барчасини кўришади. Ўйлайманки, улар жамоага ким қанчалик наф келтирганини яхши фарқлашади. 

    Самарқанддаги ўйинда бошлан-ғич таркибда майдонга тушган барча футболчилар тўлиқ 90 дақиқа давомида тўп сурдик. Яъни захирадан ҳеч қайси футболчи тушмади. Кўпчиликни бу ҳол ажаблантирди. Аммо бу мураббийлар штабининг қарори. Биз - футболчиларнинг вазифамиз эса майдонда яхши тўп суриш. Балки захирадаги футболчилар уларнинг тактикаларига мос тушишмагандир? 

    Олдимизда янада қийин учрашувлар турибди. Худо хоҳласа, аҳвол ҳали ўнгланади. Клуб раҳбарлари ҳам бунга ҳаракат қилишяпти. 

    Мавсум арафасида клуб раҳбарияти олдимизга 6-ўринни эгаллаш вазифасини қўйганди. Айни пайтда бу вазифани бажариш қийин. Омадимиз чопган ҳолда 8-ўринни қўлга киритишимиз мумкин, холос. Акс ҳолда, 10-ўриндан пастда қолиб кетамиз. Чунки кўплаб очколарни йўқотиб бўлдик. Энди буёғига имко-ниятлардан тўлиқ фойдаланмасак бўлмайди.



    Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.

    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 802 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 defaultNick  
    0
    salom dilshod eshti mani tinglajigarim
    sen har holda namanganlisan uyna chin dildan hamani oldinga tort hudo holsa sandan chiqadi sani biz yaxshi kuarmiza sandan umidimiz kotta san bizni yuzimiznierga qaratmisan degan umiddamiz sen va do'stlaring galabasini intizorlikbilan kutib qolamiza

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Сентябрь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
     123456
    78910111213
    14151617181920
    21222324252627
    282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz