Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Сентябрь » 10 » Анъана давом эттирилди
    07:26
    Анъана давом эттирилди
    null“Динамо” ҳамда “Навбаҳор” жамоаларининг Самарқандда ўтказган сўнгги беш йил ичидаги ўйинларига эътибор берсак, шу давр мобайнидаги учрашувларнинг барчасида кўҳна шаҳар вакилларининг қўллари баланд келганлигини кўриш мумкин эди.

    Бу сафарги баҳс ҳам бу анънани давом эттиришга хизмат қилди.

    Ўйин ҳар икки жамоанинг тенгкурашлари остида бошланди. Футболчилар дастлабки ўн дақиқаликни ўзига хос “разведка”ларни амалга ошириш билан ўтказишди. Дастлаб, ўйиннинг 15-дақиқасида Баҳодур Насимовнинг тўп оширишидан кейин унинг ҳужумдаги шериги Улуғбек Бақоевда тўп киритиш учун қулай имконият юзага келди, бироқ бу вазиятда наманганлик посбон Ботир Носиров ишончли тўп сурди. Кўп ўтмай, энди меҳмонлар ҳужумчиси Носир Отақўзиевда гол уриш учун имконият юзага келди, аммо унга бироз тезлик етишмади. Биринчи бўлимнинг ярмидан сўнг, ўйиндаги устунлик мезбонлар қўлига ўтди ва улар фаол ҳаракат қилиб ҳужумлар кетидан ҳужумлар уюштиришди, бироқ қатор вазиятлардан унумли фойдаланиш бобида уларга аниқлик етишмади.

    Иккинчи бўлим ҳам мезбонлар ҳужумлари остида бошланди. Майдонда анча фаол ҳаракат қилган Илҳом Юнусов ва Эркин Бойдуллаевлар майдон марказидан ҳужумлар ташкил этиб “Навбаҳор” дарвозасига таҳдид солиб туришди. Ниҳоят ўйиннинг бир соати ортда қолган пайтда Улуғбек Бақоев Илҳом Юнусовга ажойиб тўп оширди, Илҳом эса кучли зарба билан Носиров дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олиб ўйингоҳни ларзага келтирди. 1:0

    Азамат Абдураимов шогирдлари ҳисобда олдинга чиққач, ҳужумларни қанотлардан уюштира бошлашди. Мустафо Байрамов шогирдлари эса, тезкор қарши ҳужум тактикаси асносида тўп суришга интилишди. Бир вазиятда Мухтор Фозиловда қулай имконият бўлган бўлса, яна бир вазиятда Алишер Маҳмудов Тимур Ганиевни доғда қолдира олмади. Ўйиннинг 72-ва 76-дақиқаларида Баҳодир Насимов тезкорлиги эвазига икки бор дарвозабон билан яккама якка вазиятда чиқиб имкониятдан фойдалана олмади. Заҳирдан Улуғбек Бақоев ўрнига майдонга тушган украиналик легионер Олег Мозговой ўйин тугаш арафасида ажойиб тўп киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди ва кетма кет ўйиндаги ўзининг иккинчи голини киритди. Самарқандликлар душанба куни 23-тур доирасидан ўрин олган учрашувда “Пахтакор”га қарши тўп суришади.
    «Динамо» (Самарқанд) – «Навбаҳор» (Наманган) – 2:0.
    Самарқан. “Динамо” ўйингоҳи. 8721 томошабин
    Голлар: И. Юнусов (60), О. Мозговой (90).

    Ҳакамлар: О. Рубаков (Тошкент) – 8,2, О. Жумаев (Навои) – 8,1, Р. Самандаров (Навои) – 8,4, Б. Намозов (Тошкент) - 9.

     «Динамо»: Т.Ғаниев, У.Қобилов, У.Абдураҳмонов, Д.Ония, И.Юнусов, Э.Бойдуллаев (Ж.Ибрагимов, 85), Э.Жаҳонов (С.Сайфиев, 80), А.Хвостунов, А.Акопянц, Б.Насимов, У.Бақоев (О.Мозговой, 75). 

    «Навбахор»: Б. Носиров, Ю. Шеленков, О. Пирматов, Д. Жабборов, А. Исаев, М. Фозилов, Т. Султонов, Э. Низомбоев, И. Нарзуллаев, А. Султанов, А. Махмудов.

    Огоҳлантиришлар: И. Юнусов (60), А. Хвостунов (73) – Н. Отақўзиев (45), Т. Султонов (68). 
    Назоратчи: А. Иноятов (Тошкент).
     

    ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР:

    Мустафо Байрамов (“Навбаҳор” бош мураббийи):- Ўйин боарсида нима ҳам дердим, ғалабани кўзлаб майдонга тушган эдик, бироқ омадимиз келмади. “Динамо”чилар бугун биздан кўра кучлироқ ўйин кўрсатишди ва ҳақли ғалабани қўлга киритишди. Кичик хатоларни айтмаса, ҳакамларга жиддий эътирозим йўқ Уларнинг ўз назоратчилари бор. Рақиб футболчиларидан Девид Ония, Илҳом Юнусов ва Боҳодур Насимовларнинг ўйинини алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Биз кейинги ўйинларга янада пухта тайёргарлик кўриб, мухлисларимизни шод этишга интиламиз.

    Азамат Абдураимов (“Динамо” бош мураббийи):- Тақвимдаги тиғиз вақт туфайли бир қанча қийинчиликларни бошдан ўтказдик. “Металлург”га қарши ўтган оғир учрашувдан кейин бу ўйинда фақат ғалаба қозонишимиз талаб этиларди. Чунки, Бекободдаги мағлубиятдан кейин йигитларнинг рухий ҳолатини яхшилаш ва уларни ўйинга пухта тайёрлаш зарур эди. Кўрдингиз, биринчи бўлим бошида ўйинимиз қовушмади, омад ҳам бир неча вазиятда бизни четлаб ўтди. Аммо, иккинчи бўлимдаги фаол ҳаракатлар туфайли ғалаба нашидасини сурдик. Йигитларга катта раҳмат, улар қийин ўйинда ўз иродаларини намойиш этишди. Энди, бор эътиборимизни “Пахтакор”га қарши кечадиган ўйинга қаратамиз.

    Қуйида барча мавсумда ўйналган ўйинлар натижалари билан танишинг: 
    * * * 
    1992 йил, 24 май. 3-тур 
    НАВБАҲОР — МАРОҚАНД 1:1 
    Голлар: Рустам Забиров, 5 — Алексей Кузин, 12. 
    Наманган, 7.000 томошабин 
    1992 йил, 18 октябрь. 33-тур 
    МАРОҚАНД — НАВБАҲОР 1:1 
    Голлар: Ҳамза Жабборов, 22 — Рустам Забиров, 40. 
    Самарқанд 1000 томошабин. 
    * * * 
    1993 йил, 9 апрель. 4-тур. 
    ДИНАМО — НАВБАҲОР 0:2 
    Голлар: Элдор Сакаев, 33, Қаҳрамон Абдуқодиров, 10. 
    Самарқанд, 3.500 томошабин. 
    1993 йил, 24 октябрь. 28-тур 
    НАВБАҲОР — ДИНАМО 5:0 
    Голлар: Ёржон Ёралиев, 2, Вали Келдиев, 40, Улуғбек Рўзимов, 45, Қаҳрамон Абдуқодиров, 57, Фарид Хабибуллин, 60. 
    Наманган, 18.000 томошабин. 
    * * * 
    1993 йил якунларига кўра 16-ўринни эгаллаган «Динамо» 1994 йилда 1-лигада иштирок этиб, 1995 йилда яна олий лигага қайтган. 
    * * * 
    1995 йил, 23 апрель. 5-тур 
    НАВБАҲОР — ДИНАМО 2:0. 
    Голлар: Фарҳод Магометов, Ёржон Ёралиев. 
    Наманган, 15000 томошабин 
    1995 йил, 11 октябрь. 26-тур. 
    ДИНАМО — НАВБАҲОР 0:2 
    Голлар: Ёрпўлат Ёралиев, Олег Шацких. 
    Самарқанд, 4000 томошабин). 
    * * * 
    1996 йил, 10 июль. 15-тур 
    ДИНАМО — НАВБАҲОР 2:2 
    Голлар: Николай Сусский, 55; Ҳамза Жабборов, 70 — Илҳом Шарипов, 18-пен, 75-пен, 76. 
    Самарқанд, 5.000 томошабин. 
    1996 йил, 5 август. 16-тур 
    НАВБАҲОР — ДИНАМО 6:0. 
    Голлар: Зафар Мусабоев, 2; Илҳом Шарипов, 38; Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, 43; Ёрпўлат Ёралиев, 50; Сайдулло Турсунов, 70; Дилшод Алиев, 77. 
    Наманган, 15.000 томошабин. 
    * * * 
    1997 йил 22 март, 2-тур. 
    АФРОСИЁБ — НАВБАҲОР 2:1 
    Голлар: Олим Тиллаев, М.Дилмуҳаммедов (автогол) — Алексей Винников (пен)) 
    Самарқанд, 8000 томошабин. 
    1997 йил, 9 ноябрь. 33-тур. 
    НАВБАҲОР — АФРОСИЁБ 7:1 
    Голлар: Сайдулло Турсунов 2 та, Вали Келдиев, Шавкат Абдураҳмонов, Анвар Солиев 3 та — Андрей Тимофеев 
    Наманган, 10 000 томошабин 
    * * * 
    1997 йил якунларига кўра, «Афросиёб» 18 жамоа ичидан 15-ўринни эгаллаб, 1-лигага тушган. 1998 йилда «Самарқанд» номи билан олий лигага қайтган. 
    * * * 
    1999 йил. 18 март. 1-тур. 
    САМАРҚАНД — НАВБАҲОР 2:1. 
    Голлар: Ж.Ирисметов, 52; С.Лощак, 76 — Ш.Раҳмонқулов, 56 
    1999 йил, 6 ноябрь. 30-тур. 
    НАВБАҲОР — САМАРКАНД 2:0. 
    Голлар: Рустам Дўрмонов - 2 та. 
    * * * 
    2000 йил, 21 март. 2-тур 
    НАВБАҲОР — САМАРҚАНД-ДИНАМО 2:0 
    Голлар: Ш.Раҳмонқулов, 25; Ш.Мирхолдиршоев, 88 
    2000 йил, 7 ноябрь, 37-тур 
    САМАРҚАНД-ДИНАМО — НАВБАҲОР 2:0. 
    Голлар: М.Муҳаммадиев, 18, О.Усмонхўжаев, 37 
    * * * 
    2001 йил, 18 май. 12-тур 
    НАВБАҲОР — САМАРҚАНД-ДИНАМО 3:1 
    Голлар: Рашид Ғофуров, Шуҳрат Мирхолдиршоев 2 та — Муҳсин Муҳаммадиев 
    2001 йил 11 сентябрь, 26-тур 
    САМАРҚАНД-ДИНАМО — НАВБАҲОР 3:2 
    Голлар: Асқар Жадигеров, Равшан Бозоров, Шуҳрат Жабборов — Улуғбек Мирхолдиршоев, Шуҳрат Мирхолдиршоев 
    * * * 
    2002 йил, 29 июнь, 15-тур. 
    НАВБАҲОР — САМАРҚАНД-ДИНАМО 3:0 
    Голлар: Шерзод Жўраев, Мухтор Фозилов, Сайдулло Турсунов. 
    Наманган, 2000 томошабин. 
    2002 йил 3 август, 16-тур. 
    САМАРҚАНД-ДИНАМО — НАВБАҲОР 0:5 
    Голлар: С.Турсунов, 23; Р.Ғофуров, 26; Х.Каримов, 33-пен; Ш.Мирхолдиршоев, 39; Усмонов, 47 
    Самарқанд, 5000 томошабин 
    * * * 
    2003 йил, 23 июнь. 14-тур. 
    САМАРҚАНД-ДИНАМО — НАВБАҲОР 1:3. 
    Голлар: Ёрқин Назаров 68-пен — Ш.Мирхолдиршоев 5, 83; С.Андреев, 40. 
    Самарқанд, 5000 томошабин 
    2003 йил 10 август, 17-тур 
    НАВБАҲОР — САМАРҚАНД-ДИНАМО 4:0 
    Голлар: Рашид Ғофуров, 22; Шиҳрат Мирхолдиршоев, 55; Андрей Петров, 69; Учқун Қобилов, 73-автогол. 
    Наманган, 18.000 томошабин. 
    * * * 
    2004 йил, 23 май. 10-тур 
    САМАРҚАНД-ДИНАМО — НАВБАҲОР 0:3 
    Голлар: Жасур Ҳасанов, 57; Рашид Ғофуров, 64; Шуҳрат Мирхолдиршоев, 84. 
    Самарқанд, 4.000 томошабин 
    2004 йил, 17 август, 17-тур 
    НАВБАҲОР — САМАРҚАНД-ДИНАМО 2:0 
    Голлар: Виктор Клишин, 19, 80; 
    Намангон, 7.000 томошабин 
    * * * 
    2005 йил, 24 апрель. 4-тур 
    САМАРҚАНД-ДИНАМО — НАВБАҲОР 1:0 
    Гол: Анвар Ғофуров, 88. 
    Самарқанд, 15.000 томошабин. 
    2005 йил 15 октябрь, 23-тур 
    НАВБАҲОР — САМАРҚАНД-ДИНАМО 2:1. 
    Голлар: Давлетмурад Атаев, 48; Шавкат Райимқулов, 56 — Умид Исоқов, 36. 
    Наманган, 3.500 томошабин. 
    * * * 
    2006 йил, 21 апрель. 7-тур. 
    НАВБАҲОР — САМАРҚАНД-ДИНАМО 0:0 
    Наманган, 8.200 томошабин 
    2006 йил 16 сентябрь, 24-тур 
    САМАРҚАНД-ДИНАМО — НАВБАҲОР 2:0 
    Голлар: Анзур Исмоилов, 47, Баҳодур Насимов, 62. 
    Самарқанд, 5.500 томошабин. 
    * * * 
    2007 йил, 31 март. 3-тур 
    САМАРҚАНД-ДИНАМО — НАВБАҲОР 3:2. 
    Голлар: Акмал Рисқуллаев 35-автогол, Фарҳод Тожиев 57-пен., Иброҳимжон Раҳимов, 82 — А.Черкашин 19, Константин Канин, 32. 
    Самарқанд, 10.500 томошабин. 
    2007 йил, 28 нябрь, 28-тур 
    НАВБАҲОР — САМАРҚАНД-ДИНАМО 1:0 
    Гол: Даврон Файзиев, 67-автогол. 
    Наманган 5.500 томошабин. 
    * * * 
    2008 йил, 25 май. 11-тур. 
    ДИНАМО — НАВБАҲОР 2:0. 
    Голлар: Леонид Кошелев, 43; Баҳодур Насимов 47. 
    Самарқанд, 8156 томошабин. 
    2008 йил 13 август. 20-тур. 
    “НАВБАҲОР” – “ДИНАМО” 2:0 (0:0) 
    Голлар: Ш.Мирҳолдиршоев (56,78) 
    Ҳакамлар: Р.Эрматов – 9,5; Р.Илёсов – 9,1; А.Расулов – 9,3; Ш.Бозоров – 8,0 
    “Навбаҳор”: С. Захарцкий, В.Почуев, Б.Йўлдошев, Ш.Жўраев, А.Рисқуллаев, О.Пирматов (Ж.Ибрагимов 84), Д.Жабборов, И.Бойдедаев (Д.Валижонов 37), Ш.Мирхолдоршоев, П.Соломин, А.Султонов (Ш.Шарипов 54) 
    “Динамо”: О.Горвиц, Д.Ония, Д.Файзиев, О.Бердиев, Т.Нуриддинов, П.Агбо (Ф.Тожиев 29), Л.Кошелев, Р.Байрамов, С.Абдуллаев (М.Хамроев 46), З.Холмуродов, (М.Ахмеров 65) И.Курбонов. 
    Огоҳлантиришлар: А.Султонов (50), Ш.Жўраев (75) – П.Агбо (28), Т.Нуриддинов (33), Д.Ония (37), Р.Байрамов (52), О.Бердиев (85) 
    Четлатиш: Ф.Тожиев (38) – “Динамо” 
    Назоратчи: Т.Низомов. 
    Наманган. 4150 томошабин. 
    * * * 
    2009 йил 16 май. 10-тур 
    «НАВБАҲОР» - «ДИНАМО» 1:0 (1:0) 
    Наманган. 10751 томошабин. 
    Ҳакамлар: Р.Саидов – 9,5; Н.Тошматов – 8,4; Р.Серазетдинов – 8,6; Б.Намозов – 9,0 
    Гол: Р.Бердимуродов (23) 
    “Навбахор”: Б.Бердиев, Ю.Шеленков, Р.Бердимуродов, О.Пирматов, Д.Жабборов, М.Караданов ( А.Рисқуллаев 72 ) Т. Султонов, Б.Юлдашов, Н.Отақўзиев ( Г.Жўраев 90 ), А.Султонов ( Д.Хожиев 46 ), А.Маҳмудов. 
    “Динамо”: Т.Ғаниев, Д.Ония, Э.Бойдуллаев, А.Бердиев ( Э.Кавалканте 62 ), И.Юнусов, Х.Раҳмонов, ( Б.Насимов 57 ), У.Абдураҳмонов, А.Дындиков ( Ш.Зайниев 68 ), У. Қобилов, С.Сайфиев, А.Акопянц. 
    Амалга оширилмаган пенальти: А.Султонов (20) – “Навбаҳор” 
    Огоҳлантиришлар: Н.Отақўзиев (10) – А.Бердиев (15), Эвертон дос Чагос (90+2) 
    Назоратчи: А.Арутюнов.

    "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.

    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 808 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 Oqiljon  
    0
    Ассалому алайкум азизлар! Яхши сайтимиз ишлаб колибдику. Бир неча марта сайтга киришга харакат килсам иложи булмаган эди.
    Уйин хакида эса уша-уша гаплар. Харакат киламиз, бало киламиз, баттар киламиз, охири 14 уринда зурга илиниб коламиз. Шуда мураббийни гаплари. Э барчасига хам...

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Сентябрь 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
     123456
    78910111213
    14151617181920
    21222324252627
    282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz