Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Май » 18 » «Қалдирғоч» «Лочин»дан устун? Нега ва нима учун….?
    11:45
    «Қалдирғоч» «Лочин»дан устун? Нега ва нима учун….?
    «Навбаҳор»-«Бунёдкор» учрашуви турнинг марказий ўйини мақомига эга эди. Чунки наманганликлар жорий мавсумни муваффақиятли ўтказишаётган ҳамда пешқадамлар сафидан жой олиб туришганди. 

    Бундан ташқари, Намангандаги стадион бу йилги баҳсларда мухлислар билан тўлиб-тошаётган, уларнинг қўллаб-қувватлашлари табиийки, мезбонларнинг кучларига куч қўшарди. Бу сафарги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади. Марказий ўйингоҳ учрашув бошланишидан бир неча соат олдин ишқибозлар билан тўлиб бўлганди.

    Ҳар икки клуб мураббийлари майдонга жанговар таркибни туширишди. «Навбаҳор»нинг украиналик легионерлари - Алексей Храмцов ва Юрий Целихлар жароҳатларидан фориғ бўлиб, илк дақиқалардан таркибда пайдо бўлишди. «Қалдирғочлар» устози Луиз Фелипе Сколари эса бу сафар тактикага бироз ўзгартириш киритиб, бирданига икки ҳужумчини майдонга туширди, яъни олдинги чизиқда жамоа легионерлари - Денилсон ва Стевица Ристичларга ишонч билдирди.  
    Учрашув кескин курашлар остида бошланди. Илк дақиқалардан ташаббусни ўз қўлларига олишга интилишган «бунёдкорчилар» «Навбаҳор» дарвозаси олдида хавфли вазиятлар вужудга келтира бошлашди. Айниқса, Сервер Жепаров, Денилсон ва Жасур Ҳасановлар фаолликлари билан ажралиб туришди. «Лочинлар» ҳам имконият туғилди дегунча, қарши ҳужумлар уюштириб туришди. Танаффусгача ҳар икки клуб вакилларида ҳисобни очиш учун бир маротабадан қулай вазиятлар юзага келди. Дастлаб меҳмонларнинг бразилиялик форварди Денилсон наманганликлар посбони Микола Павленконинг қаршисида ёлғиз қолиб, тўпни дарвозага йўналтирди. Аммо украиналик посбон маҳорат кўрсатиб, хавфни бартараф этди. Наманганликларнинг ҳужумларидан бирида эса Отабек Валижонов пойтахтликлар дарвозабони Игнатий Нестеров билан яккама-якка олишувга чиқди. Аммо унинг зарбасидан сўнг тўпни тажрибали кипер ушлаб олишга эришди. 
    Танаффусдан кейин учрашувнинг шиддати янада ошди. Сколари шогирдларининг кетма-кет уюштирган ҳужумлари 59-дақиқага келиб, ўз самарасини берди. Сервер Жепаров дарвозадан чамаси 25 метрлар чамаси узоқликдан жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни рақиб дарвозаси ёнидаги «қайноқ» нуқтага етказиб берди. Ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Анзур Исмоилов эса барчадан баланд сакраб, боши билан аниқ зарба йўллади - 0:1. 
    Кўп ўтмай мураббийлар ўйинга ўзгартириш киритиш учун майдонга янги кучларни туширишди. Бу борада Сколарининг тажрибали эканлиги яна бир бор ўз исботини топди. Темур Кападзе майдонга тушганига икки дақиқа бўлмай туриб, ҳисобни ўзгартирди. Унинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган тўпи ўйинни юқори савияда ўтказган Микола Павленкога «тутқич» бермади.

    Виктор Жалилов шогирдлари учрашувда бурилиш ясаш учун олдинга ташланишди ва ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтдагина ҳисобни қисқартиришга эришишди. Захирадан ўйинга қўшилган ҳужумчи Иван Нагаевни Анвар Ғофуров ўз жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатиб, тўхтатиб қолди. Учрашув бош ҳаками Равшан Эрматов меҳмонлар дарвозасига ўн бир метрли жарима зарбаси белгилагач, уни Дилшод Шарофутдинов аниқ амалга оширди. 
     Ушбу ғалабадан сўнг «Бунёдкор» ўз пешқадамлигини мустаҳкамлаб олган бўлса, «Навбаҳор» 4-поғонадан жой олди.
    «НАВБАҲОР»-«БУНЁДКОР»-1:2 (0:0)
    16 май. Наманган. 28979 томошабин. 
    Ҳакамлар: Р.Эрматов-9,6; А.Расулов-9,5; Р.Ильясов-9,7; Ш.Қосимов-9. 
    Голлар: Д.Шарофутдинов (90+3-пен.) - А.Исмоилов (59), Т.Кападзе (71). 
    «Навбаҳор»: М.Павленко, А.Половков, Р.Бердимуродов, С.Мамадалиев, Ю.Целих (М.Кривий, 82), А.Маҳмудов (И.Нагаев, 66), О.Валижонов, А.Холмуродов, А.Храмцов, Ғ.Жўраев (Т.Султонов, 62), Д.Шарофутдинов. 
    «Бунёдкор»: И.Нестеров, А.Ғо-фуров, А.Исмоилов, С.Жўраев (Р.Мелзитдинов, 46), Рамос, Виктор, А.Ҳайдаров, С.Жепаров, Ж.Ҳасанов, Денилсон (А.Солиев, 87), Ристич (Т.Кападзе, 73).
    Огоҳлантиришлар: С.Мамадалиев (38 - А.Исмоилов (44), Денилсон (47), Р.Мелзитдинов (72), Ж.Ҳасанов (76).
    Назоратчи: В.Штерн. 
    IF версияси бўйича ўйиннинг энг яхши футболчилари: Д.Шарофутдинов - Денилсон

    Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 286 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Май 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2017-2011
    Сайт создан в системе uCoz