Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2011 » Апрель » 2 » 4 тур: Иккинчи ғалаба муборак
    22:59
    4 тур: Иккинчи ғалаба муборак
    Самарқанднинг «Динамо» жамоаси жорий мавсумни ўта бўш бошлади. Ҳозиргача жамоа атиги битта очко ишлади. Бунинг устига, рақиблар дарвозасини бирор марта ишғол қилолмади. «Навбаҳор»га қарши ўйин ҳам омадсиз кечди. Виктор Жалилов шогирдлари яна мағлуб бўлдилар, яна тўп киритолмадилар. «Навбаҳор»га уч очко келтирган ягона гол эса Рўзим Аҳмедов ҳисобига ёзилди.

    Ўзингизга маълум, Виктор Жалилов «Динамо»га айнан «Навбаҳор»дан ўтганди. Шунингдек, Рўзим Аҳмедов ҳам мавсумлар оралиғида Самарқанд жамоаси маш­ғулотларида қатнашганди. Аммо кейинчалик «Навбаҳор» сафига қўшилганди. Балки ўшанда у Жалиловга тўғри келмагандир... Кўриб турганингиздек, наманганликлар собиқ устозларига муносиб «совға» тайёрлаган эканлар.

    Умуман олганда, самарқандликлар Жалилов бошқарувига ўтгач, бор-йўғи бир маротаба ғалаба қозонишган. У ҳам бўлса, 2010 йилги чемпионатда. Ўшанда аҳамиятсиз учрашувда «Пахтакор» мағлубиятга учратилганди. Албатта, бундай паст натижа учун мураббийлар ўз лавозимларидан бўшатиладилар. Хуллас, Виктор Романович истеъфога чиқиш хавфи остида турибди.

    Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, гол уриш учун ҳар икки жамоа вакилларида имкониятлар етарли бўлди. Самарқандликлар сафида Виктор Клишин анча фаол ҳаракат қилган бўлса, меҳмонлардан Рўзимбой Аҳмедовнинг ўйини қовушди. Хоразм футболи тарбияланувчиси кўп уринишлардан сўнг, иккинчи бўлимнинг 11-дақиқасида «Динамо» посбонини ожиз қолдирди. Шу тариқа «Навбаҳор» жорий мавсумда сафардаги илк ғалабасини нишонлади. Ҳозирда жамоанинг очколари сони 7тага етди. Асосийси, наманганликлар кўтаринки кайфиятдалар.
    «ДИНАМО»-«НАВБАҲОР»-0:1 (0:0)
    2 апрель. Самарқанд. 5109 томошабин.
    Ҳакамлар: О.Толибжонов-8,2; Р.Самандаров-9,2; О.Жумаев-9,4; А.Ахметгалеев-9.
    Гол: Р.Аҳмедов (56).
    «Динамо»: А.Ашуров, Д.Ония, Ш.Зайниев, С.Грибанов, С.Мустафоев, Ю.Романюк (С.Гаффаров, 65), У.Қобилов, С.Сайфиев, Г.Егоров, Д.Усмонов, В.Клишин.
    «Навбаҳор»: Э.Жабборов, Ж.Отақулов, А.Тоиров, Р.Қурбонбоев, Б.Омонов, Ш.Насибуллаев, О.Валижонов, В.Почуев, Ғ.Жўраев (А.Маҳмудов, 61), Р.Аҳмедов (А.Абдуллаев, 90}2), А.Шадрин (Ж.Бобоев, 79).
    Огоҳлантиришлар: Ш.Зайниев (41), В.Клишин (63) - Б.Омонов (21), Р.Аҳмедов (56), Р.Қурбонбоев (64).
    Назоратчи: Б.Галеев.
    Ўйиннинг энг яхши футболчилари: Д.Ония - Р.Аҳмедов.
     
    Ўйиндан кейинги фикрлар

    Виктор Жалилов («Динамо» бош мураббийи): - Нима ҳам қила олардик...? Футболчиларимизда мағлубиятга учраётиб вазиятни ўнглаш учун ирода етишмаяпти. Бундай ўйиндан ким ҳам қониқарди? Рақиб кучли ўйнади, дея олмайман. Биз вазиятлардан фойдаланолмаяпмиз. Энг катта муаммо - шу...  
    - Сизга чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин...
    - Биз ғалаба қозонолмаяпмиз. Шундай экан, бундай қарорга келиш-келмасликни жамоа раҳбарлари ҳал қиладилар. Аслида бирор бир жамоа, у «Динамо» (Киев) бўладими ёки бошқаси, 4та учрашувда натижа кўрсатолмаса, ўзига янги мураббий қидира бошлайди.

    Элдор Сакаев («Навбаҳор» бош мураббийи): - Албатта, ғалаба қозониб, навбатдаги уч очкони қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз. Қийин ўйин бўлиши кутилганди. Ҳар ҳолда, меҳмонда ўйнаш ҳамиша оғирроқ. Айтишим жоиз, ғалабага барча бирдек ҳисса қўшди. Энг муҳими, футболчиларда ўз кучларига бўлган ишонч ортди. Бу навбатдаги баҳсларда жуда муҳим роль ўйнайди. Зеро, асосий ўйинлар ҳали олдинда.
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 1029 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Апрель 2011  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    252627282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz