Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Октябрь » 21 » 24 тур: Пахтакор - Навбахор
    22:46
    24 тур: Пахтакор - Навбахор
    Ўзбекистон чемпионатининг 24-тур учрашувларига бугун якун ясалди. Кеча "Машъал" ва "Олмалиқ" жамоалари ўртасидаги учррашув билан старт олган тур бугун бўлиб ўтган олти учурашувлар билан ниҳоясига етди. Кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши кутилган турда, қизиғи ҳеч қандай масалага аниқлик киритиб бермади.

    Марказий учрашув сифатида эътироф этилган учрашув Ғузорда бўлиб ўтди. "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашуви чемпионлик масаласига ҳам ойдинлик киритиши мумкин эди. Чемпионликни Тошкентда нишонлашга ўрганган "қалдирғочлар" учун бу сафарда бу ишни амалга ошириш имконияти туғилганди. Бироқ бу масала ҳам яна бирт тур чўзиладиган бўлди.

    Меҳмонлар бир қатор имкониятларга эга бўлишига қарамай, учрашувда гол уришни уддалай олишгани йўқ.

    "Шўртан" - "Бунёдкор" - 0:0
    ШЎРТАН:1.Михаил Алавидзе, 2.Ярослав Крушельницкий, 3.Патрик Агбо, 5.Асрор Алиқулов (сардор), 9.Игорь Таран (Виктор Клишин, 80), 10.Шахбоз Эркинов, 11.Ильнур Хазигалиев (Лазиз Убайдуллаев, 63), 15.Вадим Афонин, 17.Вячеслав Пономарёв, 18.Шавкат Раимқулов, 19.Александр Мерзляков.

    БУНЁДКОР:1.Игнатий Нестеров, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 6.Анвар Ғофуров, 7.Азизбек Ҳайдаров, 18.Тимур Кападзе, 20.Анвар Ражабов (Расул Шуҳратов, 81), 22.Виктор Карпенко (сардор), 23.Саҳоб Жўраев, 24.Анзур Исмоилов, 28.Руслан Мельзиддинов, 31.Александр Ковалёв

    Пешқадамнинг очко йўқотишидан "Пахтакор" унумли фойдаланиб қолди. Тошкентда Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини қабул қилган "шерлар" катта қийинчиликсиз рақибни мағлуб этишди. Аввалига меҳмонлар ҳимоячиси Дониёр Усмонов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва голлар кетма-кетлигини бошлаб берди. Бу вазиятда Одил Аҳмедовнинг бош билан берган зарбаси устунга тегиб қайтган ва Дониёрга тегиб дарвоза тўрига бориб тушганди

    Иккинчи бўлимда эса, Гейнрих катта саҳнага чиқди. Дастлаб, 48-дақиқада Саша узоқ давом этган ажойиб комбинацияни голга айлантирган бўлса, орадан роппа-роса ўн икки дақиқа ўтгач, ўз ҳисобига дубл ёзиб қўйди. Суюновнинг бош билан етказиб берган тўпини Гейнрих чамаси 17 метрлардан туриб Ашуров дарвозасининг яқин пастки бурчагига жойлаб қўйди ва чемпионатда киритган голлар сонини 11 тага етказиб олди.

    Наманганликлар томонидан киритилган ягна голга эса, ўринбосардар сафида тўпурарлик қилиб келаётган ва асосий таркибга ҳам кириб келаётган, бутун учрашув мобайнида "шерлар" ҳимоясига тинчлик бермаган Абдумалик Абдуллаев муаллифлик қилди. Ушбу гол киритилган вазиятда учрашувнинг 74-дақиқаси тугаб бораётганди.

    Қолган дақиқаларда иккала жамоа ҳам бошқа гол кирита олгани йўқ. Ушбу ғалабадан сўнг "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари орасидаги фарқ беш очкогача қисқарди.

    "Пахтакор" - "Навбаҳор" - 3:1 (1:0)
    Голлар: Усмонов (Усмонов 45 авт.), Гейнрих (48, 60) - А. Абдуллаев (74).

    "Шўртан"нинг навбатдаги очко йўқотишидан "Насаф" яна бир бора унумли фойдаланди. Қизиғи бу сафар ҳам "Насаф машинаси"  ёрдамида бу иш уддаланди. Бир тур олдин Зарафшонда ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда тўп киритган қаршиликлар бу сафар Фарғона худди шундай голга муаллифлик қилишди.

    Дастлаб Шавкат Саломов мезбонларни ранжитди. Ҳамкасбимиз Эркин Холбобоев таърифи билан айтганда Шавкат Саломов 35-дақиқада 35 метрлар масофадан туриб Юрий Цой дарвозасини ишғол қилди.

    Иккинчи бўлимда "Нефтчи" ҳисобни тенглаштирди. Ислом Тўхтахўжаев томонидан берилган кучли зарбани дарвозабон қайтарганди. Бироқ, уни ушлаб қола олмади. Қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Алишер Холиқов жамоасининг биринчи ўзининг эса чемпионатдаги ўн биринчи голига муаллифлик қилди.

    Шундан сўнг яна ўша "машина" ишлаб қолди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада Илҳом Шомуродов Андрей Яковлев томонидан етказиб берилган тўпни боши билан мезбонлар дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоасига муҳим уч очкони тақдим этди.

    Ушбу ғалабадан кейин қаршиликлар вилоятдошларидан тўрт очкога ўзиб кетишди. Навбатдаги турда қўлга киритиладиган ғалаба жамоани кетма-кет иккинчи маротаба бронза медаллар сари етаклаши мумкин.

    "Нефтчи" - "Насаф" - 1:2 (0:1)
    Голлар: Ал.Холиқов (78) - Саломов (35), Шомуродов (90+2)

    Шунингдек яна учта учрашув бугун бўлиб ўтди. Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида "Локомотив" сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига "Қизилқум"дан устун келган бўлса, Бекободда ва Урганчдаги учрашувларда томонлар дурангга рози бўлишди.

    Ҳа дарвоқе "Хоразм" дарвозасига тўп киритган Шуҳрат Мирхолдиршоев ҳам ўз голлар сонини 11тага етказиб олди. Қизиқ ким айтди Ўзбекистонда тўпурар ҳужумчилар йўқ деб. Ишонмасангиз, ҳар доим сўнгги турларимизни кузатиб боринг. Фикрингиздан қайтишингизга ишончим комил.

    "Локомотив" - "Қизилқум" - 1:0 (0:0)
    Голлар: Гоголь (86).

    "Хоразм" - "Андижон" - 1:1 (0:1)
    Голлар: Полвонов (57) - Мирхолдиршоев (37).

    "Металлург" - "Динамо" - 0:0

    Азамат Муродов

    P.S. Чемпионатимиз турнир жадвали, тўпурарлар рўйхати, умуман барча статистик маълумотларни ҚУЙИДАГИ ҲАВОЛАНИ босган ҳолда танишишингиз мумкин бўлади.

    Манба: www.uff.uz  


    «Пахтакор» - «Навбаҳор» учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бош мураббийлар ўз фикрларини билдириб ўтишди.

    «Умуман олганда, ўйинни яхши тарзда ўтказдик деб ўйлайман. Таркибдаги муаммолар сабаб баъзи футболчиларни бошқа позицияда синаб кўрдик. Каримовнинг марказда жуда яхши ҳаракат қилишини кўриш ёқимли бўлди. Кўплаб вазиятларни юзага келтирдик ва улардан фойдаландик ҳам. Иккинчи бўлимда жуда чиройли футболни мухлисларга тортиқ этдик. Бугун ҳимоячилар кутилганидек ҳаракат қилишмади. Кўп бор хатоларга йўл қўйдик. Холмуродов ва Миладинович кичик жароҳат билан тўп тепишди. Уларнинг хатоларини шу жиҳат билан боғлаган бўлардим», деди «Пахтакор» устози.

    «Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Бунёдкор” билан учрашувга одатдагидек тайёргарлик кўрамиз. Турнир жадвали бўйича ўша баҳс ҳеч нарсани ҳал қилмасдир эҳтимол, лекин "Бунёдкор”га қарши учрашув аҳамияти борлигича қолади. Балки, "Металлург” ўзига хос сенсация соҳиби бўлар. Футболда олдиндан бир нарсани аниқ айтиш қийин», дея қўшимча қилди тошкентликлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров.


    Манба: www.pakhtakor.uz  

    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 764 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Октябрь 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    25262728293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz