Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Август » 29 » Футболимизнинг савияси ошганми?
    16:14
    Футболимизнинг савияси ошганми?
    nullСарлавҳани ўқиб, кўпчиликнинг энсаси қотганлиги бор гап. Очиғини айтадиган бўлсак, бу айтилавериб, сийқаси чиққан мавзу. Барча футбол нашрларидаги ҳамкасбларимиз миллий чемпионатимизда фаолият юритаётган футболчиларга ички биринчилигимизнинг савияси тўғрисида савол беришади. Аксар жавоблар деярли бир хил янграмоқда. Мураббий ва ўйинчилар миллий чемпионатимизнинг савияси ошганлигини зўр бериб таъкидлашмоқда. Хўш, ҳақиқатданам шундайми?

     Ўрта ёшли мухлислар собиқ иттифоқ чемпионатини жуда яхши билишади. Ўша пайтларда республикамизнинг бош жамоаси «Пахтакор» олий лигада иштирок этар, мамлакатимизнинг барча ишқибозлари ушбу жамоага мухлислик қилишарди. Қолган клубларимиз эса асосан собиқ иттифоқ 2-лигасида ўйнашарди. Гарчи «Пахтакор» элитада унчалик муваффақиятли ўйнолмай, асосан турнир жадвалиниг қуйи поғоналарида ўралашиб юрсада, ўз майдонидаги учрашувларда яхши ўйин намойиш этиб, деярли барча клублар, жумладан, Москванинг «Спартак» ва Киевнинг «Динамо» жамоалари сингари грандларни ҳам мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқарди. Шу сабабли бўлса керак, Тошкентдаги марказий ўйингоҳ доимо ишқибозлар билан гавжум бўларди. Шунингдек, 2-лигадаги жамоаларимиз ҳам Россия ва Украина клубларига муносиб қаршилик кўрсатишарди. Ўша вақтларда собиқ иттифоқ термаси ва жамоалари халқаро майдонларда ҳам ҳар ҳолда яхши натижаларни қайд этишарди. Ўша вақтда тўп сурган ва айни пайтда мураббийлик соҳасида фаолият юритаётган кўплаб мутахассислар собиқ иттифоқ чемпионатининг савияси кучли эканлиги, ўша вақтда кучли бешликка кирувчи биринчиликлардан бири бўлганлигини кўп бора таъкидлашади. 

    Мустақилликка эришган дастлабки йилларимизда ички биринчилигимизнинг савияси жуда кучли эди. Совринли ўринлар учун 7-8та жамоа кураш олиб боришарди. Шу боис, ўйинлар жуда шиддатли кечарди. Дастлабки йиллари чемпионлик «Нефтчи», кейин эса «Навбаҳор»га насиб этган бўлса, кейинчалик «улоқ»ни Тошкент клублари «илиб кетишди». МҲСК, «Дўстлик», «Пахтакор» ва мана энди «Бунёдкор» жамоалари чемпионлик унвонларидан баҳраманд бўлишди.

    Ўзбекистон кубоги баҳсларида ҳам олдинги йилларда финалда кўпроқ ўртамиёна жамоалар ўйнашарди. Сўнгги йилларда эса ҳал қилувчи баҳсларга кўпроқ совринли ўринларни эгаллаган клублар етиб келишмоқда.

    Миллий терма жамоамиз мисолида оладиган бўлсак, 1994 йили Осиё ўйинлари ғолиблигидан ташқари, ҳали бошқа бирорта мусобақада тузукроқ натижага эришолмадик. Осиё чемпионатидаги натижамиз эса чорак финал. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида эса ҳар сафар сўнгги босқичга етиб келсакда, мундиал йўлланмасини қўлга киритиш насиб этмаяпти. Бу мақсадга эришиш учун бир вақтлари ҳаттоки, айрим хорижлик футболчиларни ҳам маҳаллийлаштиргандик. Аммо мундиал йўлланмасини қўлга киритиш барибир насиб этмаяпти. ЖЧ-2010 саралаш баҳсларининг сўнгги босқич баҳсларини эса ўта омадсиз ўтказиб, охирги ўрин билан чекланишга мажбур бўлдик. 

    Яна миллий чемпионатимизга қайтадиган бўлсак, авваллари мамлакатимизга кўпроқ ўртамиёна легионерлар жалб этилишарди, гарчи улардан маҳаллий футболчилар кучлироқ бўлишсада. Сўнгги икки - уч йилдан буён эса миллий чемпионатимизга кучли легионерлар жалб этилишмоқда. Ривалдо, Александр Филимонов, Вильянуэва, Дарко Маркович, Боян Миладинович сингари футболчилар шулар жумласидан. Сўнгги йилларда легионерлар географияси ҳам анча кенгайди. Айни пайтда ички биринчилигимизда 16та давлатдан 60 нафар хорижликлар тўп суришмоқда. Бу фактни келтирганимнинг сабаби, миллий чемпионатимизнинг тўпурарлар баҳсида легионерлар, яъни Ривалдо ва Вильянуэвалар пешқадамлик қилишмоқда. Бразилиялик моҳир ярим ҳимоячи 37 ёшда бўлишига қарамай, ҳар жабҳада бошқа футболчиларга ўрнак бўлмоқда. Деярли ҳар бир учрашувда тўп киритмоқда ёки голга ҳаммуаллифлик қилмоқда. Мамлакатимизнинг тажрибали дарвозабонлари ҳам унинг ажойиб голларидан жабр чекишмоқда. Хўш, бу нимадан далолат? 

    Ривалдо жуда маҳоратлими ёки миллий чемпионатимизнинг савияси пастми? Бразилиялик хавбекнинг маҳоратли эканлигига шубҳа қилмаймиз. У 1999 йили жаҳоннинг энг яхши футболчиси, деб топилган. Бироқ Ривалдонинг ўйинига вақт ўз таъсирини ўтказганлигини ҳам унутмаслик лозим. Унда аввалги тезлик йўқ. Шунингдек, дриблинг ва финтлар ҳам бироз пасайгандек. Аммо «Бунёдкор»нинг ўйини Ривалдо орқали ташкиллаштириляпти ва жамоа МҲСКнинг 1997 йилги мавсумдаги 19 ўйиндан иборат ғалабали сериясини такрорлашга эришди. Кўпчилик, бразилиялик футболчининг улкан тажрибага эга эканлигини эътироф этмоқда. Буни инкор этмаймиз. Аммо унинг миллий чемпионатимиздаги фахрий футболчилардан бири эканлиги ҳам айни ҳақиқатдир. 

    Миллий чемпионати ривожланган мамлакатларда одатда чемпионлик учун 4-5та клублар кураш олиб боришади. Бизда эса кўп йиллардан буён олтин медаль тақдири асосан иккита жамоа ўртасида ҳал этилмоқда. Бронза учун 3-4та клуб, қолганлари эса асосан олий лигадаги ўринларини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилишади. Жорий мавсумда миллий чемпионат баҳсларида «қалдирғочлар»ни мағлубиятга учратадиган жамоа топилмаяпти. «Бунёдкор» таркиб ва ўйин борасида бошқа клублардан анча устунлик қилмоқда. У билан иккинчи ўринда бораётган «Пахтакор» ўртасидаги очколар фарқи салмоқли. Шунингдек, учинчи ўринда бораётган «Насаф» ва «Пахтакор»нинг ачколари фарқи борасида ҳам шу фикрларни билдириш мумкин. Бу йилги миллий чемпионатимиз баҳслари тугашига ҳали анча тур бўлсада, олтин ва кумуш медали соҳиблари деярли маълум бўлиб улгурди. «Насаф», «Нефтчи» ва «Олмалиқ» клублари эса учинчи ўрин учун кураш олиб боришмоқда. Қолган жамоалар эса… 
    Биз ушбу мақоламиз орқали шунчаки миллий чемпионатимизнинг савияси қандайлигига бир назар солдик, холос. Сарлавҳадаги саволга жавобни эса очиқ қолдирамиз. Бундан қандай хулоса чиқариш эса ўзингизга ҳавола, азиз ўқувчилар.

    Умид АЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" расмий сайти.

    Категория: Узбек футболи | Просмотров: 712 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Август 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz