Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Август » 29 » Макола
    16:08
    Макола
    nullСэр Алекснинг муваффақиятлари омилларидан бири сифатида унинг ёш футболчилар иқтидорини аниқлай олишини кўрсатиш мумкин. Гарчи «МЮ» ўзига тўқ, бой клублардан бири бўлсада, «Челси» ёхуд «Манчестер Сити» жамоалари каби трансфер бозорида катта маблағ сарфламайди. Сэр Алекс ёш, иқтидорли йигитчаларни сотиб олишни хуш кўради. 

    «Премьер - лигада етакчи клублардан бирига айланиш учун қимматбаҳо футболчиларни сотиб олишнинг ўзи етарли эмас», - дейди Фергюсон «Манчестер Сити»нинг трансфер сиёсати ҳақида гап кетганида. Гарчи Фергюсоннинг ўзи ҳам йирик трансфер харидларини амалга оширган бўлсада, бундай дейишга ҳаққи бор. Чунки у сотиб олган ёш «палапом»лардан Бекхэм, Роналду каби юлдузлар етишиб чиққан.

    Бундай трансфер сиёсати клуб хўжайинларига ҳам ёқади. Ахир рақобатчилардан кам маблағ сарфлаган ҳолда улардан яхшироқ натижаларга эришиш кимга ҳам маъқул келмайди, дейсиз? Мисол учун, бугунги кунда асосий таркибда ўйнаётган Даррен Флетчерни олайлик. 2000|2001 йиллар мавсуми арафасида шотландиялик 16 ёшли йигитча учун «МЮ» бир фунт ҳам сарфламаган. Ҳозир ушбу футболчининг тахминий нархи 20 - 25 миллион евродан кам эмас. 

    Кейинги мавсумда сэр Алекс Киран Ричардсонни озод агент сифатида жамоасига қўшиб олганди. 2007 йили уни 5,5 миллион евро эвазига «Сандерленд»га сотиб юборди. 2003 йили Фергюсон анча танилиб қолган Криштиану Роналдуни 12 миллион евро эвазига қўлга киритди. Фергюсонни билганлар ҳайратдан ёқа ушлашганди: «Ёш бола учун шунча маблағ сарфланса-я!» Аммо орадан 6 йил ўтиб, Роналдунинг нархи 94 миллион еврога чиқди. 

    Бизнинг футболимизда ҳам Фергюсонга жуда кўп жабҳаларда ўхшаб кетадиган бир мураббий бор. Унинг кимлигини ўзингиз ҳам англаб турган бўлсангиз керак. Бу Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси устози Юрий Вазгенович Саркисяндир. 

    Саркисян ҳам сэр Алекс каби узоқ йиллардан бери битта жамоа-ни бошқариб келмоқда. «Манчестер Юнайтед» деганда Фергюсон хаёлингизга келса, «Нефтчи» деганда, табиийки, Саркисян кўз олдингизда гавдаланади. Премьер-лигада мукофотларни коллекция қилиш борасида ҳеч қайси мураббий Фергюсонга тенглашолмаса, ўзбек футболида совринлар қўлга киритиш бўйича Саркисянга етадиган мутахассис топилмайди. Ёш иқтидорларни аниқлашда ҳам ҳар икки мураббийни қиёсласа бўлаверади. Саркисян ҳам шаклланган футболчини сотиб олишдан кўра, ёш, навқирон йигитчаларни тарбиялашни маъқул кўради.

    Тўғри, қобилиятли ёш футболчи топишда Саркисяндан қолишмайдиганлар ҳам бор. Бироқ бу ҳақда кейинроқ тўхталамиз. 

    Саркисян ва Фергюсонларнинг ўхшаш томонлари ҳақида гап кетганда, уларнинг қизиққон характерлари ҳақида ҳам тўхталмасак бўлмас. Саркисян ўйин пайтида эҳтирослари жиловини қўйиб юборади. У ҳакамга ҳам бақириб қолиши мумкин, шогирдларини «қовуриши» ҳам бор гап. Аммо унинг ўз футболчисига Фергюсон каби бутса отганини билмаймиз.

    Саркисяннинг тарбиясини олиб элга танилган футболчилар етарлича топилади. Ака-ука Дўрмоновлар, Равшан Бозоров, Умид Исоқов, Сергей Ни, Сергей Лебедев, Андрей Фёдоров, Эдуард Мамотов, ака-ука Тоировлар, Акмал Холматов, Нодир Қўзибоев, Илҳом Шомуродов, Носир Отақўзиев, Мансур Саидов, Ғай-рат Ҳасанов, Руслан Мелзиддинов...

    Рўйхатни ҳар қанча узайтирсак бўлаверади. Бу футболчилар айнан «Нефтчи»да ном чиқаришган. Саркисян уларнинг футболчи сифатида шаклланишларига сабабчи бўлган. Мураббийнинг шогирдларидан жуда кўплари миллий терма даражасида тўп суришган. Рўйхатни кўздан кечира туриб, қизиқ бир факт хаёлимга келди. Бир-икки нафарини ҳисобга олмаса, «Нефтчи»дан кетган футболчиларнинг бошқа жамоаларда унчалик ҳам омадлари юришмаган. Йўқ, улар ишсиз ёки жамоасиз қолишмаган. Бошқа жамоаларда ҳам аксарият собиқ «саркисянчилар» асосий таркиб футболчиси бўлишган. Бироқ аввалги даражаларида тўп суришмаган. Буниси факт.

    Фарғонадаги каби формасини йўқотмаганлар ҳам бор. Мисол учун, Акмал Холматовни олайлик. Акмал «Пахтакор»даги биринчи мавсумида жуда яхши ўйнади. Жамоанинг ютуқларида унинг ҳам ҳиссаси бор. Лекин «Нефтчи»даги сермаҳсуллик қаёққадир ғойиб бўлди. Энди у Фарғонадаги каби етакчи эмас. «Нефтчи»да деярли ҳамма ҳужумлар Акмал орқали ташкил этиларди. «Пахтакор»-да эса бундай эмас. Фарғонада ўйин тақдирини асосан Акмал ҳал қиларди. Унинг зиммасидаги масъулият юки жуда ҳам оғир эди. «Пахтакор»да бу юк бошқалар зиммасида. Тўғри, Холматовнинг жароҳат сабаб анча вақт ўйиндан ташқарида қолганини ҳам айтиш жоиз.

    Юқорида ёш иқтидорларни кашф қилишда Саркисяндан қолишмайдиган мураббийлар ҳам бор, дедик. Бу «Пахтакор»нинг ҳозирги бош мураббийи Виктор Жалиловдир. Виктор Романович бутун фаолияти давомида ёшларга таянишни маъқул кўрмоқда. Балки бунга унинг ўз фаолиятини болалар мураббийи сифатида бошлагани сабабдир? 

    Жалилов «Политотдел»да ишлаётганида ҳам, кейинчалик «Навбаҳор»да ҳам футбол мактабини янги битирган ёшларга катта эътибор берарди. Олег Шацких, Зафар Мусабоев, Леонид Кошелев, Вячеслав Пономарёв, Рашид Ғофуров, Анвар Солиев, Олег Собиров, Виталий Жалилов, Хайрулла Каримов, Рустам Қурбонбоев, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Сервер Жепаров, Шерзод Жўраев, Санжар Асқаралиев, Владимир Ничунаев, Жасур Ҳасанов, Темур Султоновлар айнан Виктор Романович қўл остида профессионал фаолиятларини бошлашган ёки кенг йўлга чиқиб олишган. У ёш йигитчаларга катта ишонч билдириб, асосий таркибга киритишдан чўчимаган. Шу билан бирга натижа ҳам кўрсата олган. 

    2000 йилги мавсумда «Навбаҳор» ўйинларини белгилаб берувчи беш нафар футболчи можароли тарзда жамоадан кетгач, мухлислар хавотирга тушиб қолишганди. Жамоа ҳужумлари ўша пайтларда Шуҳрат Раҳмонқулов орқали ташкил этиларди. Шуҳрат ҳужумчиларга аниқ тўп ошириш билан бирга жарима тўпларини ҳам қойилмақом тарзда ижро этарди. Жарима зарбаларини голга айлантиришда унинг коэффициенти Қосимовникичалик бўлмасада, ҳар ҳолда, анча юқори эди. Унинг кетиши жамоа учун катта йўқотиш ҳисобланарди. Ана шу пайт-ларда мамлакатимиз футбол мухлислари ўзлари учун Сервер Жепаров, Шуҳрат Мирхолдиршоев, Санжар Асқаралиевларни кашф этишди. Сервер марказда Раҳмонқуловнинг барча вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, Санжар таянч ярим ҳимоячи сифатида ишонч­ли ўйин намойиш эта бошлади. Шуҳрат эса деярли ҳар бир учрашувда майдонни голсиз тарк этмади. 

    Бу пайтда Рашид Ғофуров, Анвар Солиев, Хайрулла Каримовлар асосий таркиб аъзолари бўлишга улгуришганди.

    Бугунги «Пахтакор»да ҳам Аҳмедов, Каримов, Ўрунов, Холмуҳаммедов, Шарофутдинов, Бердимуродов каби ёшлар асосий таркиб аъзоси ҳисобланишади. Улардан ташқари, Шихов, Азизов ва яна бир қатор ёшлар асосий таркиб бўсағасида туришибди. Фақат жамоадаги кескин рақобат, «асосий»га даъвогарларнинг етарли эканлиги, деярли ҳар бир учрашувда натижа учун ўйналаётганлиги қолган ёшларни синаб кўришга имкон бермаяпти. «Бунёдкор» билан кетаётган рақобатнинг охири кўриниб қолса, уларни ҳам майдонда кузатсак ҳеч гап эмас.

    «Бухоро»нинг собиқ устози Усмон Тошев ҳам «палапомлар» тарбиясига катта эътибор берувчи мураббийлардан саналади. «Бухоро» олий лигадаги фао-лияти давомида кучли футболчиларни деярли харид қилмаган. Аксинча, бу жамоани грандларга «кадр» тайёрлаб берувчи «маҳорат мактаби», деб атаса ҳам бўлаверади. Иқтисодий имкониятлари чегараланган жамоада асосан фаолиятларини эндигина бошлаган ёшлар тўп суриб келишган. Фаолиятларини Тошев қўл остида бошлаб, кейинчалик маҳоратли футболчилар бўлиб етишганлар рўйхати ҳам анча узун. Насим Шоимов кўзга кўриниб қолгач, «Нефтчи»га ўтиб кетган бўлса, Ислом Иномов «Пахтакор»да терма жамоа даражасига қадар кўтарилди. Шавкат Саломов яқингача «Бунёдкор»нинг асосий таркиб ўйинчиси эди. Шунингдек, Илҳом Юнусов ҳам ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтганди. Булардан ташқари, Улуғбек Бақоев, Анвар Ражабов каби Бухородан учирма бўлган футболчилар турли жамоаларда фаолият олиб боришган ва боришмоқда.

    Кейинги йилларда «Машъал» ва «Бунёдкор» жамоалари ҳам ёш кадрлар тайёрлашга астойдил киришдилар. Муборакда очилган футбол академияси тарбияланувчилари секин - аста профессионал жамоалар таркибларидан ўрин эгалламоқдалар. Яқинда фаолиятини бошлаган «Бунёдкор» футбол академияси ҳам иқтидорли болаларни ўз бағрига олмоқда. Яқин келажакда бу академиядан янги-янги юлдузлар етишиб чиқишига шубҳа йўқ. Бу клуб таркибида фаолият юритаётган машҳур мураббийлар ва футболчилар ёш юлдузлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишлари аниқ. Ахир бразилиялик таниқли мураббий Луиз Фелипе Сколари бежизга таклиф этилмаган. У айнан футболимизга янги нафас олиб кириш учун келган. Зеро, яхши ният билан бошланган иш ҳамиша хайрли якун топади.

    Интерфутболи газетаси сайтидан олинган


    Категория: Кизик хабарлар | Просмотров: 841 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 4.0/1
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Август 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz