Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Август » 6 » Сухбат: Равшан Эрматов
    20:41
    Сухбат: Равшан Эрматов
    Осиёнинг 2008 йилдаги энг яхши ҳаками, ҳамюртимиз Равшан Эрматов август ойининг биринчи ўн кунлигида Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказиладиган ОФКнинг элит семинарида қатнашади. 

    Эрматовга унинг ёрдамчилари Абдуҳамид Расулов ва Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон) ҳамда яна бир ФИФА рефериси Валентин Коваленколар ҳамроҳлик қилишади. Шунингдек, яна бир ҳакамимиз Эдита Миробидова ҳам ОФКнинг «Келажак» лойиҳаси бўйича ушбу семинарга таклиф этилган. Расулов ва Қўчқоровлар 7 август куни Малайзияга йўл олишса, Эрматов ва Миробидовалар бугун Куала-Лумпур шаҳрига жўнаб кетишди. Биз сафар олдидан ЖЧ-2010 ўйинларини бошқаришга асосий номзодлардан бири ҳисобланган Равшан Эрматов билан суҳбатлашдик.

    - Сўнгги пайтларда ОФК ҳакамларга катта эътибор қаратяпти, - дея сўз бошлади Равшан Эрматов. - Бежизга 1 сентябрь Осиёда «Ҳакамлар куни», деб эълон қилинмаган. Шу куни ҳамкасбларимиз билан касб байрамимизни нишонлаймиз. Энди бевосита элит семинарига келадиган бўлсак, у жорий йил ҳисобидан иккинчи маротаба ўтказилади. Шу йилнинг 18-25 январь кунлари илк семинар ташкил этилганди. Ўшанда шу йил ҳисобидан ўтказиладиган жаҳон ва Осиё чемпионати саралаш учрашувлари, турнирлар, турли даражадаги ўйинлар муҳокама қилинганди. Шунингдек, жисмоний кўрсаткичлар бўйича тест топширгандик. Орадан етти ой ўтиб, ОФК ҳакамлар учун яна семинар ташкил этмоқда. Мендаги маълумотларга қараганда, бу гал 2009 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган ўйинлар ва ундаги ҳакамларнинг ҳаракати, янги видеоёзувлар кўриб чиқилади. Бундан ташқари, жисмоний тайёргарлик бўйича норматив ва тест топширамиз. Мазкур семинарга Валентин Коваленко ва Эдита Миробидовалар ҳам боришади. Ёрдамчиларим Абдуҳамид Расулов ва Баҳодир Қўчқоровлар 7 август куни Малайзия пойтахтига етиб келишади. Умуман элит семинарда «А», «В», «С», яъни учта тоифадаги ҳакамлар иштирок этишади. Мен ўрин олган «А» тоифасида 15 нафар ҳакамнинг номи зикр этилган. ОФКнинг ҳакамлар департаменти «Келажак» дастури бўйича истеъдодли ҳакамлар учун махсус семинар ташкил этади. Унга Миробидова таклиф қилинган. ОФКнинг ҳакамлар учун умумий семинари 2-6 август кунларига белгиланган. 7-9 август кунлари жаҳон чемпионати ўйинларини бошқаришга номзод 5 нафар ҳакам учун ФИФА томонидан махсус семинар ўтказилади. Унда ирландиялик Лесли Ирвин инструкторлик қилади. 8-9 август кунлари эса бу 5 ҳакамнинг ассистентлари учун семинар ташкил этилади. Ёрдамчилар назария ва фитнесс бўйича тест топширишади. Насиб қилса, 10 август куни Тошкентга қайтамиз. 

    - Элит ҳакамлар учун жорий қилинган нормативларда ўзгаришлар борми?

    - Албатта, бор. Олдин 12 дақиқа ичида 2700 метр масофани югуриб ўтиш керак эди. Ҳозир 150 метр масофани 30 сонияда босиб ўтиш талаб этилади. Кейин 35 сония вақтда 50 метрни юриб ўтиш лозим. Стадион атрофида 12 айлана масофани югуриб ўтиш даркор. Бундан ташқари, 6 сония ичида 40 метр масофа забт этилиши керак. Бу ҳолат 6 маротаба такрорланади. Ҳар бир югуриш орасида 1,5 дақиқадан вақт берилади. Бу барча машғулотларни бажариш учун 1 соат вақт ажратилган. 
    - Қоидалар бўйича қандай ўзгаришлар рўй берди?

    - Авваллари жамоа мураббийлари ўйин давомида шогирдларига кўрсатмалар беришганидан кейин ўз жойларига бориб ўтиришга мажбур эдилар. Ҳозир бу қоидага ўзгартириш киритилди. Унга кўра, мураббийлар ўзлари учун ажратилган техник зонани тарк этмасалар бўлгани. Хоҳласалар 90 дақиқа давомида тик оёқда туриб, ўз футболчиларига кўрсатма беришлари мумкин. Албатта, бу янгилик мураббийлар фойдасига қилинган. Бир ўйин мобайнида мураббийлар ким билади, қанча асаб толаларидан маҳрум бўлишади. 

    - Бундан бир муддат аввал УЕФА ҳакамлар сонини ошириш масаласини кун тартибига олиб чиққанди. Ҳозир бу масала юзасидан қандай янгиликлар бор?

    - Эътибор берган бўлсангиз, ҳозир футбол тезлашиб кетган. 80-йиллар билан солиштирганда ўртадаги фарқ жуда катта. Зарб билан тепилган тўп 2 сония ичида 60-70 метрга учиб боради. Ҳакамлар эса 7-8 сонияда тўп тушган жойга етиб боришяпти. Энди орадаги фарқни тасаввур қилиб олаверинг. Бунинг оқибатида ҳакамлар керакли позицияни эгаллай олишмаяпти. Натижада турли шикоятлар, тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Шу боисдан, УЕФА ФИФАга бу таклифни кўриб чиқишни тавсия қилганди. Лекин ФИФА бу масалага 2010 йилдан олдин қайтмасликни лозим топди. Аслида бу ўзгариш жаҳон футболига керакми, биз рефериларга қандай фойдаси бор? Менимча, бу янгилик жуда ҳам керак. Бош ҳакамларга енгиллик яратилади. Қўшимча икки ҳакам дарвозалар ортидан жой олади ва асосий тортишувлар рўй берадиган жарима майдонидаги жараёнга жавоб беради. Ҳозир аксарият тушунмовчиликлар айнан 16 метрлик жарима майдони ичида содир бўлмоқда. Қўшимча ассистентлар пенальти бўлганми, рақиб футболчи 11 метрли жарима тўпи ишлайман деб, муғомбирлик ишлатганми, тўпга қўл билан ўйналганми, шу баҳсли вазиятларга ойдинлик киритишади. Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Ўзи ассистентлар танқис бўлиб турган ҳозирги шароитда қўшимча ҳакамларни қаердан топилади? Мисол учун, Ўзбекистон шароитида ҳозир бунинг ҳечам иложи йўқ.

    - Мамлакатимиздаги ҳакамлик ҳақида сўз очдингиз. Элит тоифасидаги рефери сифатида ҳакамларимиз фаолиятини қандай баҳолайсиз?

    - Бундан 6-7 йил олдин топ ҳакамларимиз кўпчиликни ташкил этишарди. Ҳозир авлодлар алмашинуви жараёнига тўғри келиб қолдими, ҳар ҳолда элит тоифали ҳакамларимиз сони камайиб кетди. Орада узилиш бўлиб қолди. Ўзим шу соҳанинг нонини ейман ва уят бўлса ҳам гапираман: қанот ҳакамларимизнинг савияси сезиларли даражада тушиб кетди. Уч-тўрт йил олдин умуман ёш ҳакамларга эътибор йўқ эди. Ҳозир бу йўналишда озгина силжишлар бўлди. 2007 йили ҳакамларни тайёрлаш мактаби очилди. «Чиғатой» марказида махсус гуруҳ ҳар бир ўйин видеоёзувларини кўриб чиқиб, ҳакамларга тегишли кўрсатмаларни бера бошлади. Аслида бу усул дунёнинг футболи ривожланган давлатларида кўп йиллардан бери бор. Кўп ҳолларда мураббийларимиз қизиққонлик пайтларида ҳакамлар устидан шикоят ёзишади. Айнан шу гуруҳ шикоят юзасидан ўйин видеоёзувини кўриб чиққач, ўз хулосасини эълон қилади. Бу саволингиз юзасидан сўнгги айтмоқчи бўлганим, ёш ҳакамларга эътиборни янада кучайтиришимиз керак. Мана, Россияда ёш ҳакамлар сони сўнгги 2-3 йил ичида сезиларли тарзда кўпайди. Шахсан ўзим уларнинг ҳаракатларини кузатиб боряпман. Тўғри, улардан айримлари дастлабки ўйинда хатоларга йўл қўйяпти. Лекин кейинги турда ҳам шу ҳакамга ишонч билдириляпти ва унинг ҳаракатида ижобий хислатлар кўзга ташланмоқда. 

    - «Бунёдкор»-«Пахтакор» учрашувида ҳакамлик қилдингиз. Очиғи, бунчалик кўп карточкалар кўрамиз, деб ўйламагандик. Бошқа томондан, сиздан бошқа ҳакам бўлганида ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбориши мумкин эди. 

    - Аслида бундай принципиал ўйинларда бу каби ҳолатлар бўлиши табиий ҳол. Лекин қўпол бўлса ҳам айтаман, ҳар икки жамоа ўйинчилари футбол маданиятини унутиб қўйишибди. Европада футбол маданияти жуда кучли. Футболчи қўполлик қилдими, дарров бориб, рақибидан кечирим сўрайди, керак бўлса ердан кўтариб қўяди. Бу ҳолат майдонга ташриф буюрган ишқибозларга, мураббийларга, умуман ҳаммага ёқади. Қўполликка қўполлик билан жавоб бериш бу ўта пасткашлик ҳисобланади. Сиз айтгандек, менга: сариқ карточкаларни кўпайтириб юбордингиз, деб айтишди. Лекин ўйиндан кейин вазиятларни кўриб чиқдим, ҳар бир кўрсатган сариқ карточкам ўринли бўлган экан. Футболчи қоида буздими, марҳамат қилиб жазосини олсин. Сўнгги пайтларда футболчиларимиз талтайиб кетишяпти. Оддий вазиятларда рақибга нисбатан қўпол ҳаракат қилишяпти. Миллий чемпионатдаги бу ҳолат, афсуски, халқаро ўйинларда жамоаларимизга панд бериб қўймоқда. Терма жамоа ўйинларида йўқ жойдан сариқ карточкалар олиш, рақибни керак бўлмаган ҳолатда тўхтатиб қолиш ва бунинг оқибатида дарвозамиз томон белгиланган пенальтилар фикримга исбот бўла олади. Ички чемпионатда қаттиққўлликни ошириш керак, деб ўйлайман. Қайсидир газетада ўқидим, ўзим бошқарган 12та ўйинда футболчиларга 69та сариқ карточка кўрсатибман. Бу борада қаттиққўл ҳакамлар рўйхатини бошқариб бораётган эканман. Бу нарса бизнинг футболга керак. 1998 йил 1-лигада ҳакамлик фаолиятимни бошлаган бўлсам, ўшандан бери ўзимга шу нарсани шиор қилиб олганман. Дунё тан олган реферилар - Маркус Мерк, Андрес Фриск ва албатта, Пьер Луижи Коллиналарнинг ўйин бошқариш услубига ҳавас қилардим ва буни ўзимга ҳам сингдириб боришга ҳаракат қилардим.  

    - ЖЧ-2010 ўйинларини бошқариб борадиган ҳакамларнинг якуний рўйхати қачон эълон қилинади?

    - Ҳозир аниқ муддат айтилмаяпти. 37 нафар ҳакам даъвогарлар рўйхатидан жой олишган. Бу ҳакамлар учун июнь ойида жаҳон чемпионати ўтказилувчи ЖАРнинг Йоханнесбург шаҳрида 5 кун давомида учун ФИФАнинг махсус семинари ўтказилди. Осиёдан мендан ташқари саудиялик Халил ал Ҳамди, австралиялик Мэттью Бриз, малайзиялик Субҳиддин Моҳд Солиҳ ва япониялик Юичи Нишимуралар ҳам мундиал ўйинларини бошқаришга даъвогар бўлиб туришибди. Жаҳон чемпионатига бориш жуда ҳам қийин. Бу осон иш эмас. Ўтган галги чемпионатда 26 нафар ҳакам ўйинларни бошқаришга жалб этилганди. Лекин қийин иш экан, деб қараб ўтирмайман. Қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Якуний қарорни эса ФИФА эълон қилади.

    - Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати саралаш бос-қичидаги иштироки кўп ва хўп муҳокама қилинмоқда. Мавзунинг сийқаси чиқиб кетган бўлсада, сизнинг бу борадаги фикрингизни билмоқчи эдик. Кўпчилик терма жамоамизнинг ўта қониқарсиз иштирокини омадсизликка йўймоқда. Лекин ҳадеб айбни омадга ағдаравериш ҳам нотўғри бўлса керак. Сиз нима деб ўйлайсиз?


    - Тўғри, фикрингизга қўшиламан. Футболда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Битта қўпол мисол билан фикримни тушунтиришга ҳаракат қиламан. Биз ҳозир уйнинг пойдеворини қурмасдан туриб, унинг томини ёпишга ҳаракат қилаяпмиз. Иморатнинг томини жаҳон чемпионати деб ҳисобласак, унинг пойдевори миллий чемпионат бўлади. Пойдевор мустаҳкам бўлмаса, кучсизгина шамол ҳам томимизни учириб кетиши турган гап. Шу сабабдан, пойдеворни мустаҳкам олиш зарур. Чемпионат савиясини ошириш орқалигина асрий орзумизни рўёбга чиқаришимиз мумкин. Бошқа йўл йўқ. 

    - 2009 йилнинг ортда қолган етти ойи сизнинг фаолиятингизда қандай акс этди?

    - Умуман олганда ёмон эмас. Айтиб ўтганимек, январь ойида Куала-Лумпур шаҳрида ОФКнинг махсус семинарида иштирок этдим. Жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Эрон-БАА ҳамда Шимолий Корея-Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувларини бошқардим. Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги 6та ўйинда реферилик қилдим. Осиё чемпионати саралашидаги марказий ўйин Баҳрайн-Япония учрашуви менга ишониб топширилди. Бундан ташқари, Уммонда ташкил этилган Кўрфаз кубогида икки ўйинда ҳакамлик вазифасини бажардим. 
    - Истиқболдаги режалар қандай?

    - Олдинда яна бир қатор масъулиятли ўйинлар кутиб турибди. Биринчи навбатда 9 сентябрь куни Баҳрайн-Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати «плей-офф» босқич жавоб учрашувини бошқараман. Менга бу борада Баҳодир Қўчқоров ва Абдулҳамид Расуловлар ёрдам беришади. Шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларида ҳам ҳакамлик қиламан. Бу халқаро майдондаги иштироким. Миллий чемпионатда эса олий лига ўйинлари мени кутиб турибди.

    Камолиддин АЛИМОВ, «ИнтерФУТБОЛ» махсус сухбири .

    Категория: Узбек футболи | Просмотров: 777 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 Yuve  
    0
    Adminlar bugungi uyin yangiliklarni qachon kiritasila

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Август 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz