Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Июль » 27 » Навбахорда ўзгаришлар бўладими?
    00:22
    Навбахорда ўзгаришлар бўладими?
    nullЎзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлаган дастлабки кезларда «Навбаҳор» юртимизнинг гранд клублари қаторида эътироф этиларди. Кетмакет тўрт бор чемпионликни қўлга киритиб, миллий чемпионатларимиздаги дастлабки рекордни ўрнатган «Нефтчи»нинг «гегемон»лигига ҳам айнан наманганликлар 1996 йили чемпион бўлган ҳолда чек қўйишганди. Бундан ташқари «Навбаҳор» мамлакат кубогининг дастлабки соҳиби бўлиш билан бир қаторда биллур совринни уч бор қўлга киритиб, кубокни абадийга ўзида сақлаш ҳуқуқини қўлга киритган биринчи жамоа ҳисобланади. Шу пайтга қадар атиги бир марта ўтка-зилган Ўзбекистон суперкубоги ҳам айнан «Навбаҳор»га тегишли. Жамоанинг бу каби ютуқларининг яна бир нечтасини келтириш мумкин.
    Наманганликларни иккинчи даврага муносиб тарзда тайёргарлик кўришмоқда деб айтиш қийин. Негаки жамоа­нинг барча ўйинчилари ҳам ҳалигача мураббийлар ихтиёрига етиб кела олишмади. Клуб расмийлари туркманистонлик футболчиларни келиши ҳақида гапиришаётган бўлсада, шу кунга қадар улардан дарак бўлгани йўқ. Шунингдек, россиялик ҳимоячи Юрий Шеленков ҳам машғулотларга қўшилганича йўқ. Яна бир қатор ўзбекистонлик бўлган ўйинчилар ҳам жамоа бйлан бирга эмаслар. Асосий таркиб тўлиғича йиғилмагач, жиддий тайёргарлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Айнан шу ҳолат жамоанинг ашаддий мухлисларини бугунги кундаги асосий муаммоси бўлиб туриб­ди. Уларнинг ҳар бирини «Навбаҳор» иккинчи даврани қандай ўтказади? қабилидаги савол қийнамоқда.
    Раҳматилло Бердимуродовни яна «Пахтакор» жамоасига қайтиши эса дард устига чипқон бўлди десак хато қилмаган бўламиз. Ҳуқуқий жиҳатдан Тошкент клубига тегишли бўлган Бердимуродов ўзининг муносиб ўйинлари ва чиройли голлари билан жамоа ишқибозларининг ишончини оқлаётганди. Керак вазиятларда етакчиликни қўлга олган ҳимоячи «Навбаҳор»ни қийин вазиятларда олиб чиқиб кетишни уддасидан чиққанди. Раҳматиллонинг ишончли ўйинларидан хабар топган тошкентликлар уни яна ортга қайта-ришни лозим топишди. Футболчининг ўзи эса фаолиятини Наманганда давом эттиришни истаган бўлсада ортга қайтишга мажбур бўлди. Бундан ташқари бетоблиги боис машғулотларда иштирок этмаётган Отабек Пирматов сўнгги кунларда жамоа қароргоҳида кўринмай қолди. Маълум вақт йиғинда қатнашган Владислав Кирьян ҳам ҳозирда «Навбаҳор» билан бирга эмас. Жароҳат туфайли биринчи давранинг асосий қисмини ўтказиб юборган ҳимоячи Максим Белих ҳам ҳозирча Наманганга етиб келмаган. Маълумотларга кўра Белих жароҳатини даволатиш мақсадида икки ҳафталик сафар билан Украинага сафар уюштириши мумкин экан. Бир сўз билан айтганда жамоадаги муаммоларнинг чеки кўринмаяпти. Шундай бўлсада клуб раҳбарлари камчиликларни бартараф этишга интилишмоқда. Буни улар қанчалик уддалашларини эса иккинчи давра бош-лангач билиб оламиз.
    Газетамизнинг олдинги сонларида жамоа сафига бир қатор янги футболчиларни келиб қўшилганлиги ҳақида маълумот бериб утгандик. Утган ҳаф-тада уларнинг сафи «Пахтакор» аъзолари - Элдор Тожибоев, Анатолий Власичев ва Шоҳруҳ Йўлдошевлар билан кенгайтирилди. Янги ўйинчиларнинг имкониятини билиш учун эса ўртоқлик учрашувларини ўтказиш кераклиги барчага маълум. Айнан шу мақсадда 25 июл куни «Навбаҳор» биринчи лига вакили «Бунёдкор-Қўқон» жамоаси билан ўртоқлик учрашувида куч синашди. Ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлашди. Ҳар икки голга ҳам Абдулазиз Султонов муаллифлик қилди. Мураббийлар майдонга қуйидаги футболчиларни туширишди: Боппир Носиров, Муҳаммадали Дилмуродов, Тимур Султонов, Дурбек Умаралиев, Баҳром Иўлдошев, Дилшод Жабборов, Элмурод Низомбоев, Мухтор Фозилов, Илҳом Бойдедаев, Носир Отақўзиев, Абдулазиз Султонов.
    Захирадан майдонга тушганлар: Элдор Тожибоев, Анатолий Власичев, Шоҳруҳ Йўлдошев, Жаҳонгир Меҳмонов, Алишер Маҳмудов, Искандер Нарзуллаев, Ғайрат Жўраев, Мирзолиб Раимов, Нодир Матмусаев, Ўткир Ибрагимов.
    Учрашувни Аъзам Ражаббоев, Раҳим Ғофуров ва Эдита Миробидовалар эошқаришганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
    Мазкур ўйин якунига етгач, жамоа таркибида кўрикдан ўтган Рафаэль Муслимов, Собир Элибоев, Шоҳруҳ Йўлдошев ва Анатолий Власичевларга жавоб берилди. Янги таклиф этилганлардан эса дарвозабон Элдор Тожибоев ва Муҳаммадали Дилмуродовларгина жамоада қолишди. Давралар оралиғидаги машғулотлар чоғида фаоллиги билан ажралиб турган Мирғолиб Раимов эса биринчи даврада ҳам таркибда бўлганлиги маълум бўлди. Фақатгина футболчи «Навбаҳор» таркибидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ва ўринбосарлар сафида шуғулланганлиги учун кўпчиликнинг назаридан четда қолганлиги ойдинлашди.
    Наманганликлар 22 июлдан бошлаб, машғулотларни Тошкентда давом этти­ришни режалаштиришганди. Бироқ, турли сабабларга кура пойтахт сафари белгиланган муддатда амалга ошмади. Шундан кейин «Навбаҳор»ни ушбу ҳафта бошида Тошкентга йўл олиши ҳақида гапирилганди. Жамоа аъзолари эса 27 июл куни кечки пайт яна «Навбаҳор» ўйингоҳида тўпланишди.
    Аср футболи мухбири Шавкат  СОДИҚОВ.











    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 828 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 Mir  
    0
    Navbahorni saytiga kirib bo'lmayapti, nima ga ekan?
    Kim biladi?

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Июль 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
      12345
    6789101112
    13141516171819
    20212223242526
    2728293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz