Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Май » 4 » КЕЙИНГИ РАҚИБИМИЗ - «СЎҒДИЁНА» СЎНГГИ ТУРДА - ЕТИБ КЕЛДИМИ МАНЗИЛГА?
    21:28
    КЕЙИНГИ РАҚИБИМИЗ - «СЎҒДИЁНА» СЎНГГИ ТУРДА - ЕТИБ КЕЛДИМИ МАНЗИЛГА?
    4-турнинг кечиктирилган учрашувида жорий мавсумдаги илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлган «Насаф» бу сафар ўз мухлисларини хурсанд қилишга бел боғлаганди. Рақиб - «Суғдиёна» (жамоамизнинг келгуси турдаги рақиби) ҳам бу йил пешқадамларга муносиб қаршилик кўрсатаётгани билан олқишларга сазовор бўлаётганди. Аммо...

    Меҳмонлар устози Олег Тюлькин «А» лицензиясини қўлга киритиш мақсадида пойтахтда ўқишда бўлганлиги боис, жиззахликлар майдонга жамоа катта мураббийи Шуҳрат Йўлдошев қўл остида тушишди. У эса ўйиндан олдин таркиб борасида муаммога дуч келди. Аввалги турда «Пахтакор» билан бўлган учрашувда майдондан четлатилгани боис, «Сўғдиёна» сардори Даврон Файзиев майдонга тушолмасди. Натижада Йўлдошев таркибда айрим ўзгаришларни амалга оширишга мажбур бўлди.

    Илк дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишган мезбонлар бирин-кетин Умид Хонимқулов дарвозаси олдида хавфли вазиятларни вужудга келтиришди. Бу уринишлар 14-дақиқага келиб самара берди. Самандар Шодмоновнинг бурчак зарбасидан кейин тўпга эга чиққан Камолиддин Мурзоев уни боши билан Анатолий Маткевичга узатди. У эса ўз навбатида боши ёрдамида Илҳом Шомуродовни ўйинга «чорлади». Илҳом ҳам тўпга бошини «қўйди» ва голни тантана қилишга тушди. 

    Воқеалар ривожидан руҳланган қаршиликлар орадан бироз вақт ўтгач, ҳисобдаги фарқни иккитага оширдилар. Жиззахликлар сунъий ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтиришда хатога йўл қўйдилар. Бундан унумли фойдаланган Рустам Қодиров марказдан жарима майдончасига ёриб кириб, дарвозабон Хонимқуловни алдаб ўтди ва тўпни хотиржам ҳолда «манзили»га равона қилди. Меҳмонлар томонидан содир этилган кам сонли қарши ҳужумлар эса бирор марта ўз ниҳоясига етмади.

    Иккинчи бўлим ҳам воҳаликларнинг ташаббуслари остида ўтди. Айниқса, захирадан майдонга туширилган футболчилар ўзларини кўрсатишди. Мезбонлардан украиналик ҳужумчи Олег Мельник, меҳмонлардан эса ярим ҳимоячи Муқимжон Тошматовлар майдонда фаол ҳаракат қилишди. Бир-икки вазиятда Тошматовнинг зарбасига аниқлик етишмаган бўлса, Мельникнинг саъй-ҳаракатлари ўлароқ, қаршиликлар сўнгги дақиқаларда пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди.    

    Украиналик форвард жарима майдончасига ёриб кирган пайтда тўп жиззахлик ҳимоячилардан бирининг қўлига тегди. Учрашув бош ҳаками Явар Нажафалиев иккиланмай ўн бир метрли жарима зарбасини белгилади. Пенальтини Жаҳонгир Жиямуродов аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўриниш олишини таъминлади. Шу тариқа мезбонлар жорий мавсумдаги илк йирик ҳисобдаги ғалабаларини нишонлаган бўлсалар, жиззахликлар биринчи марта бундай ҳисобда мағлуб бўлишганини тан олишди.

     
    3 май
    «НАСАФ»-«СЎҒДИЁНА»-3:0 (2:0)
    Қарши. 14655 томошабин.

    Ҳакамлар: Я.Нажафалиев-8,8; Х.Мирааҳмедов-9,0; М.Саидқосимов-9,4; М.Бекдуллаев-9,0.

    Голлар: И.Шомуродов (13), Р.Қодиров (21), Ж.Жиямуродов (89-пен.).

    «Насаф»: М.Павленко, Б.Қораев, А.Маткевич, Ж.Жиямуродов, Р.Қодиров (Ж.Бобоев, 61), И.Шомуродов (Б.Муртазоев, 72), Л.Тўраев, Ҳ.Каримов, А.Филипосян, К.Мурзоев (О.Мельник,39), С.Шодмонов.

    «Сўғдиёна»: У.Хонимқулов, М.Пўлатов, А.Агалиев, А.Йўлдошев (М.Тошматов, 27), С.Ҳамидов, П.Павлов (Б.Абдумўминов, 61), Э.Жаҳонов, О.Жўрабоев, М.Ҳошимов, Р.Шоймардонов, Д.Каримқулов (Т.Абдулманов, 72).

    Огоҳлантиришлар: Б.Муртазоев (25) - П.Павлов (12).
    Назоратчи: Б.Галеев.
     
    Ўйиндан кейинги фикрлар

    Шуҳрат Йўлдошев («Сўғдиёна» катта мураббийи): - Олег Тюлькин ўқишда бўлгани сабаб, жамоани бугун мен майдонга олиб тушдим. Клубимиз етакчиси ва сардори Даврон Файзиев дисквалификация туфайли майдонга тушолмади. Бу жамоа­нинг ўйинига салбий таъсир кўрсатди. Дастлабки 20 дақиқадаёқ ҳимоячиларнинг қўпол хатолари оқибатида мезбонлар ҳисобда икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Тезкор голлар ҳам йигитлар шаштларини туширди. Руҳий ҳолат сабабми, шогирдларимнинг гол уриш учун қилган ҳаракатлари самарасиз якунланди.

    Ўз ўрнида «Насаф» раҳбарияти ва мухлисларини бугунги ҳаққоний ғалаба билан табриклайман.

    Жамоамиздаги молиявий муаммолар Худога шукр, ортда қолди. Клубимиз раҳбарлари ва ҳомий ташкилотлар бу масалада катта ёрдам беришмоқда.

    Виктор Кумиков («Насаф» бош мураббийи): - Рақиб дарвозасига иккита тўп киритилгунга қадар шогирдларим яхши ўйин намо­йиш этишди. Ке­йин эса учрашув тақдири ҳал бўлди, деб ўйлашди, шекилли, ҳужумни бироз бўшаштириб юборишди. Танаффусда футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердик. Бунинг натижасида шогирдларим ҳисобни йирик ҳолга келтиришди. 

    Камолиддин Мурзоевнинг ўйини унчалик қовушмаганлиги сабабли, уни эртароқ алмаштиришга мажбур бўлдим. 8 кун ичида 3та учрашув ўтказдик. Бу албатта, жамоамиз ўйинига таъсир қилмай қолмади. Хайриятки, ҳисоб барибир ижобий бўлди.

    Просмотров: 736 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Май 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
        123
    45678910
    11121314151617
    18192021222324
    25262728293031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz