Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Апрель » 28 » НАМАНГАНДАГИ ҒАЛАБА БАЙРАМИ!!!
    20:52
    НАМАНГАНДАГИ ҒАЛАБА БАЙРАМИ!!!
    «Локомотив» жорий мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган. Жамоа «Пахтакор» ва «Насаф» билан сафарда дуранг қайд этиш баробарида водийнинг икки жамоа­си - «Андижон» ва «Нефтчи» устидан ғалаба қозониб, совринли ўринларга даъвогарлардан бири эканлигига шаъма қилгандек, гўё. Жамоамиз«Навбаҳор»нинг эса ўз майдонида, минглаб ишқибозлари ҳурмати учун чиройли ўйин кўрсатиши талаб этиларди.

    Шуни таъкидлаш жоизки, ушбу учрашув принципиал аҳамиятга ҳам эга эди. Боиси, «Локо» таркибидаги кўплаб футболчилар ўтган йили Наманганда тўп суришганди. Уларнинг ўзларини нималарга қодирликларини кўрсатишга интилишлари табиий эди. Аммо шу куни «лочинлар» жорий йилдаги ўзларининг энг яхши ўйинларини намойиш этдилар ва ҳақли тарзда ғалаба қозонишди.

    Дастлабки дақиқалардан ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишган Мустафо Байрамов шогирдлари Александр Филимонов дарвозаси олдида бирин - кетин хавф­ли вазиятларни вужудга келтиришди. Аммо Гуванчмуҳаммад Овеков, Дилшод Жабборов ва Носир Отақўзиевларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Ўз навбатида, меҳмонларнинг қарши ҳужумлари ҳам хавфли тус олди. Алексей Кликуновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтган бўлса, жамоа сардори Нўъмон Ҳасанов томонидан йўлланган тўпни Байрамниёз Бердиев ушлаб олди. Хуллас, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

    Танаффусдан сўнг фаолликни оширган мезбонлар 60-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Раҳматулла Бердимуродовнинг бурчакдан оширган тўпга шу куни майдонда фаол ҳаракат қилган Алишер Маҳмудов зарба берди ва тўп Дилшод Жабборовни «топди». Дилшод эса уни боши билан Филимонов қўриқлаётган дарвозага аниқ йўллади. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташланган Вадим Абрамов шогирдлари қулай имкониятлар яратишди. Алексей Кликуновнинг кучли зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Ушбу вазиятдан бир дақиқа ўтар-ўтмас, наманганликлар ҳисобдаги фарқни иккитага оширишди. Раҳматулла Бердимуродов 35-40 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, россиялик посбонга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Бурама усулда тепилган тўп дарвоза тўридан жой олди. 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган мезбонлар учрашув сўнггида ўйин суръатини бироз пасайтириб юбордилар. Бундан фойдаланишга ҳаракат қилган меҳмонлар ҳужумни кучайтирдилар. Аммо Вадим Абрамов шогирдларига уларни самарали якунлаш насиб этмади. Шундай қилиб, улар мавсумдаги 2-мағлубиятни «қабул қилиб» олишди.

    Ўйиндан кейинги фикрлар

    Мустафо Байрамов («Навбаҳор» бош мураббийи вазифасини бажарувчи): - Аввалги икки учрашувда мағлубиятга учраганимиз сабаб, ушбу ўйинда ғалаба қозонишимиз зарур эди. Биринчи бўлимда шогирдларим учта имкониятдан унумли фойдалана олишмади. Хайриятки, танаффусдан кейин омад кулиб боқиб, иккита гол урдик ва ғалабани расмийлаштирдик. Ўз навбатида бутун учрашув давомида жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Кейинги ўйинларда ҳам уларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.

    Вадим Абрамов («Локомотив» бош мураббийи): - Агарда шогирд­ларим биринчи бўлиб гол уришганида, учрашув тамоман бошқача кўриниш оларди. Аммо Алексей Кликуновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегди. Умуман, ўша вазиятда омад биздан юз ўгирди. Жиддий рақибларга қарши кечган ўйинларда очко олишга эришгандик. Наманганликлар эса бизни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлишди...

     
    25 апрель
    «НАВБАҲОР»-«ЛОКОМОТИВ»-2:0 (0:0)
    Наманган. 15731 томошабин.

    Ҳакамлар: А.Ҳотамов-9,3; Р.Самандаров-8,8; О.Жумаев-9,0; А.Мўминов-8,0.

    Голлар: Д.Жабборов (60), Р.Бердимуродов (69).

    «Навбаҳор»: Б.Бердиев, Ю.Шеленков, Р.Бердимуродов, В.Кирьян, О.Пирматов, Д.Жабборов, Б.Йўлдошев, Н.Отақўзиев (Э.Низомбоев, 90}2), Г.Овеков (Т.Султонов, 89), М.Караданов (А.Султонов, 84), А.Маҳмудов.

    «Локомотив»: А.Филимонов, И.Кучеренко (С.Баканов, 66), Т.Айзатуллов, Р.Боқиев, А.Мальцев, Н.Ҳасанов (И.Раҳимов, 57), М.Умрзоқов, О.Новкаров, П.Соломин (А.Тўхтабоев, 62), А.Кликунов, В.Почуев.

    Огоҳлантиришлар: Г.Овеков (60) - Р.Боқиев (68).
    Назоратчи: Ғ.Каримов
    Просмотров: 911 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 4
    4 NVB-16  
    0
    umuman olganda,bizning namangan muhlislari ancha birdam.Nasaf,Bunik yoki Paxtaga uxshab iltimos bilan boshqa viloyatlarga olib boriw shart emas..bizni muhlislar uz istak-xohishi bilan boraveradi..
    paxtakorda nasaf uynasa nasaf mamuriyati 1000 bilet sovga qilibdi muhlislariga...buni eshitib rosa kulgim qistadi..
    bizanikilar uzi borib 1000 ta sotib oladi kerak bulsa!!!

    3 vhz13  
    0
    Саволингизга мен админлардан бири VHZ тўлиқров жаоб бераман. Раҳим Қурбонмамедовни жамоага бош мураббий этиб тайиланилаётган пайтда, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томнидан қарор чиқди. Унга кўра Ўзбекистон клубларида ишлайдиган чет эллик бош мураббийлар ФИФАнинг ПРО лицензиясига эга бўлиши зарур. Шунга кўра Раҳим Қурбонмамедов жамоада техник директор лавозимида ишламоқда. Амалда эса У ва Мутафо Байрамовлар жамоани аҳил, бирдамликда, келишган ҳолда бошқаришмоқда. Яна бир маълумот Навбаҳор футболчилари соат 8.00-11.30 гача тинмай эрталабаки машғулотларни бажармоқдалар.

    2 jamshid alijanov  
    0
    salom admen aka qalis sharh yorqin yoritib berganiz uchun rahmat bularkau mana shunaqa qisayam ,admen aka nima xozi mustafo bayramov bosh murabbiy boldimi menga mart oyida namngandan gazeta posilka qilishgandi shunda bosh murabbiy deb rahim aka maurinono yoshishgandi nimaga maglubiyatladan song maurinioni boshatilami

    1 Андижоний  
    0
    Браво Навбахор!!! Энди Металлургни йиртиб ташла 5-0.

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Апрель 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
      12345
    6789101112
    13141516171819
    20212223242526
    27282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz