Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Апрель » 1 » ГУВАНЧМУҲАММАД ОВЕКОВ НАМАНГАННИНГ “РОНАЛЬДИНЬО”СИ БЎЛА ОЛАДИМИ???
    00:52
    ГУВАНЧМУҲАММАД ОВЕКОВ НАМАНГАННИНГ “РОНАЛЬДИНЬО”СИ БЎЛА ОЛАДИМИ???

    ГУВАНЧМУҲАММАД ОВЕКОВ. Ушбу футболчи мамлакатимиздаги мухлисларга яхши таниш. 2005 йилги мавсумни Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси таркибида ўтказган туркманистонлик ҳужумчи икки йиллик танаффусдан сўнг яна юртимизга қайтди. Фаолияти давомида Украина, Россия ва Қозоғистон чемпионатларида иштирок этиб, ўзига хос обрў-эътиборга эга бўлган футболчининг яна «Навбаҳор» таркибида майдонга тушиши наманганлик мухлисларни хурсанд қилди. Негаки, Овеков 2005 йил мавсумидаги муносиб ўйини орқали нафақат ишқибозларда, балки мутахассисларда ҳам илиқ таассурот қолдирганди.

    Футболчи дастлабки уч тур давомида олдингидек ёрқин ўйин кўрсата олмади. Лекин «Навбаҳор» мухлисларининг Овековдан умидлари катта. Ҳар қандай вазиятда жамоадошларини ортларидан эргаштириб, ғалаба сари руҳлантира оладиган ўйинчиларга эътибор доимо катта бўлган. Гуванчмуҳаммадни ана шундай футболчилар сирасига қўшиш мумкин.

    Гуванчмуҳаммад Овеков 1981 йил 2 февралда Ашхобод шаҳрида туғилган. Ўз фаолияти давомида «Ниса» (Ашхобод), ЦСКА (Киев), «Ворскла» (Полтава), «Арсенал» (Киев), «Навбаҳор» (Наманган), «Заря» (Луганск), «Харьков» ФК (Харьков), «Жетису» (Толдиқўрғон) жавмоаларида тўп сурган. 2009 йилги мавсумдан яна «Навбаҳор»да. Ўзбекистон олий лигасида 22 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига иккита гол урган.

     

    - Гуванчнинг чемпионат ҳақидаги фирклари

    Чемпионатнинг очилиш маросимида ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд қилолмадик. «Олмалиқ» билан бўлган ўйиндан кейин иш-қибозларимиз олдидаги айбимизни ювишимиз талаб этиларди. Шу сабабли Ғузорда нималарга қодир эканлигимизни амалда намойиш этишни мақсад қилгандик. Худога шукр, «Шўртан»дан уч очко олишни уддаладик. Гарчи шу куни майдонда 15 дақиқагина тўп сурган бўлсамда, қолган жамоадошларим муносиб ўйин кўрсатишди. Ўша учрашувда ташаббус кўпроқ биз томонда бўлди. Вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, ҳисоб йирикроқ кўриниш олган бўларди. Қолаверса, майдоннинг ҳолати кўнгилдагидек бўлмасада, жамоамиз ўз иродасини намойиш этган ҳолда мақсадига эришди.

    Дастлабки учрашувларда ҳар доим ҳам осон кечмаган. Бесаранжомлик, ҳис-ҳаяжон юқори бўлади. Боз устига, мухлислар билан тўлиб-тошган ўйингоҳда ҳиссиётларни жиловлаш қийин кечади. Бундай шароитда муносиб тарзда ўйин кўрсатиш мушкул. Ўйлашимча, кейинги турларда қандай кучга эга эканлигим кўзга ташланади. Чинданам «Олмалиқ» билан баҳсда тўлиқ куч билан ўйнолмадим. Худо хоҳласа, кейинги ўйинларда мухлислар ишончини оқлайман.

     Раҳим Қурбонмамедовдан ташқари, клуб раиси Мухтор Усмонов ҳам «Навбаҳор»га қайтишимда муҳим роль ўйнади. Сўнгги мав­сумни Қозоғистоннинг «Жетису» клубида ўтказгандим. Чемпионат якунига етгач, жамоада бош мураббий ўзгарди. Янги мутахассис таркибни бутунлай ўзгартиришни бошлаганди. Шу сабабдан олдинги таркибдан фақатгина икки футболчи қолганди, холос. Қисқаси, мураббий жамоага ўзи билган ва таниган ўйинчиларни таклиф этганди. Толдиқўрғонликлар билан тузилган шартномам яна бир йил амалда бўларди. Шунинг учун у ерда қолиб, захирада ўтиришим ёки бўлмаса ўринбосарлар сафида ҳаракат қилишим мумкин эди. Бироқ буни истамадим ва «Жетису»ни тарк этдим.

    Наманганга келганимдан хурсандман. Негаки, Наманганда майдонга тушиш учун имкониятлар етарли. Боз устига, жамоанинг мухлислари ҳам сизни ҳар доим муносиб тарзда қувватлаб, яхши тўп суришингизга туртки бериб туришади. Шу жиҳатдан олиб қараганда, «Навбаҳор»да фаолият юритиш мароқли. Қозоғистонда эса у қадар қизиқарли эмасди. У ерда фақат пул учун ўйнаш мумкин, холос. 20-30 нафар мухлис қаршисида кимни ҳам иштиёқ билан ўйин кўрсатгиси келарди?

     Айни пайтда Ўзбекистонда ҳам кучли клублар сони кўпайиб қолди. Мисол учун, «Пахтакор», «Бунёдкор» клублари Қозоғистон суперлигасидаги ҳар қандай жамоа билан бемалол куч синай олишади. Умуман олганда, савияни бир хил, деб баҳолаш мумкин. Фарқи шундаки, Қозоғистонда моддий томон бироз устунроқ. Лекин бу борада ҳам секин-аста тенглик юзага келмоқда. Масалан, «Пахтакор» ҳамда «Бунёдкор»нинг ҳозирги иқтисодий аҳволи аъло даражада. Яна бир жиҳат шундаки, Қозоғистоннинг ўртамиёна клублари ҳам молиявий томондан муносиб тарзда таъминотга эгалар.

     Кучли рақобатга жавоб бера оладиган клублар сонининг кўпайганини Ўзбекистон футболидаги муҳим ўзгариш деса бўлади. Айни пайтда чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Барча клублар ўз олдиларига юқори ўринлар учун курашиш мақсадини қўймоқдалар. Аввалги йилларда олдиндан ўз майдонингиздаги бир нечта ўйинни ғалаба билан якунлашингизни тахмин қилишингиз мумкин эди. Ҳозир эса кўплаб жамоалар меҳмонда ҳам муносиб тўп суриб, ижобий натижага умид қилишмоқда. Ўзбекистон футболи учун бу анча яхши жиҳат ҳисобланади.

     Намангандан кетганимдан кейин Украина биринчи дивизиони иштирокчиси «Заря» клуби таркибига қўшилдим. Ўша пайтда жамоанинг олдига элитага чиқиш вазифаси қў-йилганди. Иккинчи даврани ушбу жамоа таркибида муносиб тарзда ўтказдим. Негаки, учрашувларнинг барчасида ғалабани нишонлаб, олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Ке-йин «Харьков» ФКдан тушган таклифни қабул қилиб, Украина олий дивизионида ҳам тўп суриш бахтига муяссар бўлдим. 2008 йилги мавсумни эса юқорида айтганимдек, Толдиқўрғоннинг «Жетису» клубида ўтказдим. Бу вақт оралиғида Туркманистон терма жамоаси таркибида халқаро учрашувларда ҳам қатнашдим.

    Украинада ҳозир ривожланиш кузатилмоқда. Кучли клублар сони кўпаймоқда. Олдинлари у ерда ҳам саноқли жамоалар ғолиблик учун кураш олиб боришарди. Ҳозир эса даъвогарлар сони ортган. Майдонларнинг сифатига ҳам алоҳида эътибор бериляпти.

     Ҳа, жамоа 2008 йилда сира ўзига ўхшамаганини эшитдим. Бевосита бу йилги мавсумдаги иштирокимизга тўхталадиган бўлсам, Наманганга юқори натижаларни қайд этиш учун келдим. Юқори ўнликдан жой олиш ёки лигада «жон» сақлаш учун курашиш «Нав-баҳор»га хос эмас. Шундай бўлганида, жамоага қайтмаган бўлардим. Мақсадимиз, ишқибозларимиз ишончини оқлашдан иборат. Бу вазифани уддалаш мумкин. Таркибимизга эътибор қаратадиган бўлсангиз, унда муносиб ўйинчилар йиғилишганини кўрасиз.

    Навбаҳор билан бир йил муддатга шартнома тузганман. Мавсум тугаганидан кейин эса кейинги режалар хусусида ўйлаб кўраман.

    Просмотров: 1042 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 jamshid alijanov  
    0
    givanchmuhammad ovekov sendan unidimiz katta sen ranadinio bilishga harak qil axir u ham odam bolasi harakat qiseiz albatta bolasiz biz esa sizni va jamoadoshlarizni liverpol muhlislaridek qushiqlar kuylab qollaymiz va sizni va navbahorni yomon deganlar bilan har qanday jangga tayyormiz faqat oldinga hali siz va navbahorni buyk buyk ishlar va marralar kutmoqda omad sizga va navbahorga doimo yor bolsin

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Апрель 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
      12345
    6789101112
    13141516171819
    20212223242526
    27282930

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz