Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Март » 7 » ЎЗИМИЗ «ИШТОНСИЗ» БЎЛАТУРИБ, «ТИЗЗАСИ ЙИРТИҚЛАР» УСТИДАН КУЛАМИЗМИ?
    21:52
    ЎЗИМИЗ «ИШТОНСИЗ» БЎЛАТУРИБ, «ТИЗЗАСИ ЙИРТИҚЛАР» УСТИДАН КУЛАМИЗМИ?
    Охирги пайтда «Чемпион»даги баъзи ҳамкасб ва ҳамфикр кишилар футболчиларнинг кам китоб ўқиши ва ҳаттоки умуман ўқимаслиги ҳақида қатор мақолалар эълон қилишиб, ушбу муаммони ҳақли равишда танқид остига олишди. Шу ўринда мен уларнинг ва газетхонларнинг нигоҳларини футбол соҳасида қалам тебратадиган журналистларнинг худди шу футболчиларга ўхшаб кам китоб ўқишига ва ҳаттоки умуман ўқимаслигига қаратмоқчи эдим.

    Дангал гапирилса, журналистларнинг бу чиқиш ва танқидлари қанчалик ўринли ва ҳақли бўлмасин, ҳамкасбларимизнинг иддаолари иштонсиз кимсаларнинг тиззалари йиртиқ нусхалар устидан кулаётганига ўхшаб кетади.

    Чунки, хоҳлаймизми, йўқми, футболчиларнинг асосий иши — футбол ўйнаш. Улар учун китоб ўқиш — «факультатив» машғулот, холос. Журналистнинг асосий вазифаси эса — эҳтиросларга берилмасдан, тарафкашлик қилмасдан ҳақ сўзни айтишдир. Шунинг учун ҳам китоб ўқиш, айниқса, ўз соҳаси — журналистика — бўйича китоб ўқиш, бу борада энг замонавий, илғор билимлардан хабардор бўлиб бориш журналистнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Яъни китоб ўқиш энг аввало футболчиларга эмас, журналистларга керак нарса.

    Биз ўзимиз, футбол журналистлари, касбимизни профессионал даражада адо этяпмизми? Бу борада ўз билимларимизни дунёдаги илғор журналистика мактаблари ва усуллари билан бойитяпмизми? Ҳар ойда журналистикага оид қанча китоб ўқияпмиз?

    Агар ҳамкасбларимиз шу ишларни қилганларида эди, улар «Пахтакор» «Бунёдкор»га енгилгач, «Йиғлаган мен бўлдим» каби ҳиссиёт ва тарафкашлик барқ уриб турган сарлавҳа-ю мақолалар, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Баҳрайнга 0:1 ҳисобида енгилгач, газеталарнинг биринчи саҳифаларида «Азалий орзуимиз яна саробга айланадими?!», «ЖАР яна узоқлашмоқда» қабилидаги мантиққа тўғри келмайдиган ва сийқаси чиқиб кетган сарлавҳаларни ёзиб чиқишмасди.

    Адабиёт, газета ва журнал ўқимайдиган одам ўзининг фикрсизлиги, тор фикрлаши ҳамда сўз заҳирасининг қашшоқлиги билан ажралиб туради. Китоб ўқимайдиган одамдан чўмичга илинадиган фикр чиқиши амри маҳол. Инсоннинг бу камчилиги турмушда, албатта, намоён бўлади. Жумладан, футболчиларнинг кам китоб ўқиши ёки умуман ўқимаслиги улар журналистларга интервью бераётганда ёки матбуот анжуманларида тузукроқ жумла туза олмай гапираётганларида намоён бўлади.

    Қизиғи шунда-ки, футбол соҳасида қалам тебратаётган баъзи ҳамкасбларимизнинг ўз касбига оид китобларни кам ўқиши, профессионал журналистикадан бехабарлиги ҳам худди ана шу интервью ва матбуот анжуманлари пайти намоён бўлмоқда. Фақат журналистлар футболчилардан фарқли равишда жавоб бераётганда эмас, балки савол бераётганда билдириб қўйишяпти «қўлбола» журналист эканликларини.

    Масалан, профессионал журналистикага оид китоб ва қўлланмаларда суҳбатдошга биттадан кўп савол бермаслик (чунки суҳбатдош ўзига қулай саволга жавоб бериб, ноқулай [журналист учун энг керакли] саволга жавоб бермай қўйиши мумкин), берилаётган савол ҳеч қандай кириш сўзлари-ю шарҳларсиз тўғри ва қисқа бўлиши, «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб берилиши мумкин бўлган саволларни бермаслик (бунинг оқибатида суҳбатдошдан маълумот ҳам, фикр ҳам чиқмайди, фақат тасдиқ ёки инкор тақдим этилади), суҳбатдошга саволларни унинг рақиби позициясидан туриб бериш (чунки шундай қилингада суҳбатдош кўпроқ гапириб, кўпроқ маълумот ёки фикр бериши мумкин) лозимлиги уқтирилган.

    Мен касбим юзасидан кўплаб матбуот анжуманларида иштирок этаман, жумладан, футболга оидларида ҳам. Гоҳида баъзи журналистларнинг берган саволларини эшитиб, ҳамкасбларимиз учун уялиб кетаман. Чунончи, ҳамкасбларимиз савол бераётганларида атиги бешта сўздан иборат саволни бериш учун 500 сўздан ташкил топган узундан узоқ «тушунтириш» монологини ўқишади. Бунинг натижасида суҳбатдош эмас, журналист кўп гапиради. Гоҳида эса улар мантиқ ва одобга тўғри келмайдиган саволларни беришади.

    Журналистларнинг матбуот анжуманларида берган ана шундай саволларини ён дафтаримга ёзиб юраман. Талабалар учун ташкил қилинган журналистика маҳорат мактабларида уларни ёмон мисоллар тариқасида тингловчиларга ўқиб бераман. Қуйида улардан баъзиларини келтираман. Шу саволларни берганларнинг профессионал журналистикадан қанчалик хабардор эканлиги ҳақида ўзингиз хулоса чиқараверинг:

    «Кўплаб мамлакатларда мухлислар ирқчиликка бориб, қоратанли футболчиларни камситишади. Сиз бунга қандай қарайсиз?» (Қоратанли Самуэль Это’О га Тошкентда берилган саволлардан бири. Унинг бу масалага қандай қараши маълум-ку! Албатта, ёмон қарайди-да! Ёки қоратанли Это’О: «Мен бундай камситишларни қўллаб-қувватлайман», — дейдими?!)

    «Сизга Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг қайси жиҳатлари манзур бўлди?» (Корея олимпия терма жамоаси Тошкентда Ўзбекистонлик олимпиячиларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратгач, кореяликлар мураббийси Пим Вербекка берилган савол. Шу савол берилганда мен: «Пим Вербек «Ўзбекистонликларнинг бизга ютқазавериши жуда манзур бўлди» — деб масхара қилади бизникиларни», — деб қўрқувдим. Хайрият-ки, голландиялик мураббий: «Ҳеч қайси жиҳатлари!» — деб жавоб берди).

    «Жан Луиджи Буффон, Икер Касильяс, Игнатий Нестеров. Бу учликдан қайсиси кучли?» (Игнатий Нестеровга берилган савол)

    «Эртанги ўйинда қандай натижага эришмоқчисиз?» (Баҳрайн терма жамоаси бош мураббийси Милан Мачалага берилган савол. Кутилганидек, мураббий «Фақат ғалаба қозониш ниятидамиз», — деб жавоб берди. Табиийки, чехиялик мураббий: «Мен эртага ютқазишга ҳам, дурангга ҳам розиман», — демасди. Лекин бизнинг ватандош ҳамкасбларимиз Милан Мачаладан ана шу жавобни ҳам кутишган, шекилли. Акс ҳолда, ушбу кулгили ва мантиқсиз саволни беришмасди).

    «Сўнгги савол. Коля, Ўзбекистон ва «Пахтакор» сен учун қанчалик қадрли?» («Чемпион» газетасининг Николай Ширшовга берган саволларидан бири. Албатта, Николай Ширшов: «Иккаласи ҳам қадрли», — деб жавоб беради-да! Ёки аксинчами?!)

    Бундан ташқари, футболга оид газеталаримиздаги аксарият интервьюлар тахминан бир хил савол — «Аҳволларингиз қалай?» саволи — билан бошланади. Интервью берувчилар ҳам ким бўлишидан қатъий назар тахминан бир хил жавоб беришади: «Худога шукр, яхши!» — деб. Тушунмайсан, шу саволга суҳбатдош: «Аҳволим ёмон!» — деб жавоб бериши керакми?!

    Ёки бўлмаса, газетачи ҳамкасбларимиз интервьюлар охирида футболчи, мураббий ва мутахассислардан янги маълумот ёки қизиқарли бир фикр олиш ўрнига «Жамоа мухлисларига тилакларингиз», — деб, олдиндан маълум, «тантанавор» эзгу тилак ва истакларни сўраб олишади. Афсуски, бундай саволлар жуда кўп. Уларни келтираверса, вақт ҳам, саҳифа ҳам етмайди.

    Футбол соҳасида ёзаётган баъзи журналистларнинг ёзган материалларини ўқисангиз, уларнинг футбол икир-чикирларидан кам хабардорлигига гувоҳ бўласиз. Улар ёзган аксарият мақолаларнининг мазмунлари «ютди», «ютқазди» ва «дуранг ўйнашди»га боради. Бу нарсани оддий мухлис ҳам билади, фақат ёза олмайди холос. Журналист дегани тушунтириб бермайдими жамоа ниманинг ҳисобига ютганини-ю, нимага ютқазганини ёки дуранг ўйнаганини?! Тушунтириб бера олмайди! Чунки футбол соҳасида ёзаётган баъзи журналистларнинг футболдан деярли хабари йўқ деса ҳам бўлади.

    Улар ўзлари профессионализмдан йироқ бўлатуриб, футболчилардан профессионализм талаб қилишади. Баъзи ҳамкасбларимиз эса журналистларнинг оддий мусобақаларида ўзлари келишилган ўйинларни ўтказиб, уялмасдан профессионал футболчилар, мураббийлар ва ҳакамларни келишилган ўйинларни ташкил қилганликда айблашади, бу муаммо ҳақида оғизларини кўпиртириб мақолалар ёзишади. Айтишади-ку: «Ўғрини қароқчи урди», — деб!

    Ёки бўлмаса ўтган йил кузида Японияда урилган битта гол ва базўр эришилган дуранг учун ҳамкасбларимиз бош мураббий Миржалол Қосимовни кўкларга кўтариб мақташди. Кейин эса (у ва унинг жамоаси ўз майдонида Баҳрайнга енгилгач) тўйда ўтириб қўйган келинга ўхшаб, оғзига талқон солиб олишди. Ваҳоланки, улар профессионал журналистларга ўхшаб, ғалабали ўйинларга ҳам, мағлубиятли ўйинларга ҳам натижадан ҳаволанмасдан ёки тушкунликка тушмасдан, футболга оид билимларга асосланиб баҳо берсалар бўларди.

    Ўзи футбол мавзусида ёзадиган баъзи журналистларимизда бир умумий касаллик бор: жамоаларимиз ютишса, уларни кўкларга кўтариб шиддат билан мақташади. Шундай мақташади-ки, мақталаётганларни манманлик ва юлдузлик хасталикларига рўбарў қилиб қўйишади. Аммо футболчиларимиз ютқазишса, шунчалик шиддат билан танқид қилишмайди: мағлуб футболчи ва мураббийларнинг ҳурмат-иззатини унутмасдан, сипойигина қилиб: «Вакилларимиздан омад юз ўгирди», — деб қўяверишади. Бундай пайтларда журналистларимизда мақтовлар ёғдирган шиддатдан асар ҳам бўлмайди.

    Бундай пайтларда улар эҳтиёткорлик билан фикрлашади, эҳтиёткорлик билан гапиришади ва эҳтиёткорлик билан ёзишади. «Эҳтиёт бўлинг: деворда сичқон бор, сичқонда қулоқ бор! Зарурми шу танқид сизга? Нима қиласиз ўзингизга муаммолар орттириб?» — дейишади улар танқидга шайланган ҳамкасбларига.

    Қанийди улар ўзларининг мана шу эҳтиёткорлигини жамоаларимиз дурангга ёки ғалабага эришганда ҳам намойиш этишса! Афсуски, улар ўз эҳтиёткорлигини фақат мағлубият ва танқид учун асраб-авайлашади.

    Ҳамкасбларимизнинг баъзилари мана шу иллатга ўзларининг қўрқоқ табиатларига кўра йўлиққан бўлишса, баъзилари футбол соҳасидаги билимларининг камлигидан йўлиқишган. Яъни футбол мавзусида ёзаётган аксарият журналистларимиз футболга қизиққанлиги сабабли шу соҳада қалам тебратишади. Лекин футбол ўйинини тўғри таҳлил қилиш, ўйинчиларнинг ва мураббийларнинг ҳатти-харакатларини объектив баҳолаш, асосиз мақтовларга берилмаслик учун биргина қизиқиш, футбол қоидалари ва статистикасини яхши билиш кифоя қилмайди.

    Бунинг учун журналистлар футбол соҳасини камида Ўзбекистон биринчи лигасидаги мураббийлар даражасида билишлари керак, — деб ҳисоблайман. Майли, бу соҳа журналистлари олдин футбол билан жиддий шуғулланмаган бўлишсин. Аммо улар футбол ҳақидаги турли китобларни кутубхоналардан ёки Интернетдан топиб ўқиб, миллионлар ўйини ҳақидаги ўз билимларини оширишлари мумкин-ку!

    Энди ўзимиз шу аҳволда бўлиб, футболчиларнинг китоб ўқимаслигини танқид қилишга маънавий ҳаққимиз борми?! Бу нарса иштонсиз нусханинг тиззаси йиртиқ кимса устидан кулиши эмасми?! Хуллас калом, аввал ўзимиз китоб ўқиб, профессионал журналист бўлайлик-да, кейин футболчилардан профессионалликни ва китоб ўқишни талаб қилайлик

    Просмотров: 834 | Добавил: vhz13 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 Sher@  
    0
    Rosa Tug'ri yozgansiz! Gap yo'q!!!

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Март 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    23242526272829
    3031

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz