Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2009 » Февраль » 8 » Мухтор Усмонов: «Навбаҳор»нинг мақсади жиддий»
    18:05
    Мухтор Усмонов: «Навбаҳор»нинг мақсади жиддий»

       
    Автор: ПФК-НАВБАҲОР   

    Хабарингиз бор, Наманганнинг «Навбаҳор» клуби айни пайтда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боряпти. Наманганликлар у ерда икки ҳафтага яқин вақт давомида бўлиб, бир қатор назорат учрашувлари ўтказишни режалаштиришган. Ўтган йилги мавсумни ўз имкониятидан паст даражада ўтказган жамоа жорий йилда ўз олдига қандай мақсадларни қўймоқда? Биз бу саволга жавоб топиш мақсадида Туркия сафари олдидан «Навбаҳор» клуби раиси Мухтор Усмоновдан интервью олдик.

    - Жамоамизда соғлом муҳит юзага келган, - дея гап бошлади суҳбатдошимиз. - Машғулотлар белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. Яқиндагина йигитлар Тошкентдаги йиғинни якунлашди. Эртадан эса жамоамиз вакиллари машғулотларни чет эл, яъни Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттиришади (суҳбат 4 февраль куни бўлиб ўтган). Биз у ерда 17 февралгача бўлишни режалаштирганмиз.

    - Туркия йиғини давомида назорат учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилганми?

    - Албатта. Анталияда олтита ўртоқлик учрашуви ўтказишни мўлжаллаганмиз. Аммо ҳозирча рақибларнинг номи маълум эмас. Фақат шуни айтишим мумкинми, Ўзбекистон клублари билан назорат учрашуви ўтказмаймиз. Бизга МДҲ жамоаларининг рақиблик қилишлари эҳтимоли юқори (Туркиядаги дастлабки ўйинни наманганликлар Россиянинг «Луч-Энергия» клубига қарши ўтказиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учрашди). 

    - Жамоа таркибига янги қўшилган футболчилар борасидаги фикрингиз?

    - Мураббийлар ва умуман олганда, клуб раҳбарларининг асосий муаммолари - бу Ўзбекистон, Россия, Туркманистон ва украиналик футболчилардан бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун шиори остида ҳаракат қиладиган жипс жамоа тузиш. Умуман олганда, жамоамиз таркибига келиб қўшилган янги футболчилар ҳақидаги фикрим ижобий.

    - Асосий таркибнинг ўзаги аниқландими? 2009 йилда «Навбаҳор» қандай кўринишга эга бўлади?

    - Сўнгги йиғинларда биз футболчиларни адолат ва профессионализм қоидаларига амал қилган ҳолда қабул қиляпмиз. Бошқа жиҳатлар эътиборга олинмайди. Жамоамизга тўғри келмаган футболчиларга жавоб бериб юборилмоқда. Мисол учун Туркия сафари олдидан икки нафар туркманистонлик футболчи - Бахтиёр Хўжааҳмедов ва Мамедали Караданов, шунингдек, Александр Критинин, Жаводулла Ибрагимов ҳамда Шерзод Шариповларга жавоб бериб юборилди. Анталияга эса янги футболчилардан Носир Отақўзиев, Мухтор Фозилов, Темур Султонов ва Раҳматулла Бердимуродовлар олиб кетилди.
    - Жамоанинг молиявий аҳволи қандай?

    - Вилоят ҳокимлигининг қўллаб - қувватлаши натижасида молиявий муаммолар ҳал этилди. Жумладан, клубимиз ўтган йилги мавсум учун барча футболчилар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлди. Бундан ташқари, янги мавсум тайёргарлиги учун барча шароитлар яратилган. Сўнгги пайтларда жамоа учун бундай шароитлар яратилмаганди. Футболчилардан эса фақат бир нарса - машғулотларда яхши иштирок этиб, мухлислар ишончини оқлаш талаб этилади.

    - Айтганча, жорий мавсумда «Навбаҳор»нинг олдига қандай вазифа қўйилмоқда? Жамоанинг ўтган йилги натижалари ҳеч кимни қониқтирмаслиги аниқ.

    -Клубимизнинг олдига аниқ бир ўринни эгаллаш вазифаси қўйилмаган. Фақат шуни таъкидлашим мумкинки, мураббийлар ва футболчилар энг юқори ўринлар учун курашиш, жиддий мақсадларни амалга ошириш учун бел боғлаганлар. Миллий чемпионатларимизнинг кўп карра совриндори, 1996 йили мамлакат чемпиони бўлган жамоа учун олтиинчи ўрин  ярашмайди. Хўш, бу йил нима бўлади? Ўлмасак, кўрамиз. Айтишади-ку, жўжани кузда санайдилар, деб.

    Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга мурожаат қилмоқчиман: шундай қийин пайтда севимли жамоангизни доимо қўллаб-қувватланг, стадионга ташриф буюринг.
     
    Просмотров: 813 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Февраль 2009  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
          1
    2345678
    9101112131415
    16171819202122
    232425262728

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz