Бош сахифа Руйхатдан утмоы Вход
Сунгги ўйинлар
17 тур
23 апрель (шанба)
2:1null
Навбахор Суғдиёна

Сайт менюси

Ёшларнинг уйинлари
7 тур
22 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Олмалик
6 тур
16 апрель (шанба)
0:1null
Кизилкум Навбахор
5 тур
8 апрель (жума)
1:0null
Навбахор Андижон
4 тур
1 апрель (жума)
0:1null
Динамо Навбахор

Тўпурар ўйинчилар

Р. Курбонбоев (1 пен)
О. Валижонов,
Р. Аҳмедов - 1 та гол

Булимлар
Навбахор хакида [145]
Навбахорга оид хабар ва янгиликлар
Хориж хабарлар [17]
Хориж футболи
Узбек футболи [36]
Узбекистон футболига оид хабарлар
Кизик хабарлар [6]
Бу сахифада футбол оламига оид булган барча кизик маълумотларни топасизлар
Булмагур гаплар [3]
Бу сахифада булар бумас гаплар хакида гап боради. Яна бу гапларга ишониб юрманг. Булар хазил!!!
Сайт янгиликлари [8]
Сайтимизда бўлаётган янгиликлар бу бўлимда ёритилади!
Манчестер Юнайтед [5]
Манчестер Юнайтед клуби янгиликлари ва хабарлари

Бизнинг фаоллар
  • jamcoolboy
  • Oqiljon
  • ABDULLO23
  • krasavchik
  • NVB-16
  • vhz13
  • Damin
  • Ronaldo
  • Abdullo
  • sevaman

  • Хамкоримиз

    Главная » 2010 » Май » 24 » 10 тур: Кутилганидек ягона гол ёки бизни Рустам Саидов мағлуб этди-ми?...
    22:42
    10 тур: Кутилганидек ягона гол ёки бизни Рустам Саидов мағлуб этди-ми?...
    null«Динамо» ва «Навбаҳор» жамоалари учрашувидан олдин Самарқанд узра ёққан кучли ёмғир ҳам мухлисларнинг ушбу қарама-қаршиликка бўлган қизиқишларини пасайтирмади. 

    Ўйин бошланиш вақти тобора яқинлашган сайин «Динамо» ўйингоҳи сари одимлаётган томошабинлар оқими ортиб борарди. Ҳатто, Намангандан ҳам кўплаб мухлислар ташриф буюришди. 
    Ўйин олдиндан қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилганди. Фақат, ўтган турдаги «Динамо» ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўйини сингари сермаҳсул, голларга бой бўлишини кутиш қийин эди. Чунки бунга майдоннинг айни ҳолати йўл бермасди. Демакки, ягона гол ўйин тақдирини ҳал этишини тахмин қилиш қийин эмасди. 
    Мезбонлар мураббийи Азамат Абдураимов ўтган турдаги таркибни туширган бўлса, Виктор Жалилов маълум сабабларга кўра, бир нечта футболчилари хизматларидан фойдалана олмасди. Жумладан, дарвозабон Микола Павленко, Раҳматулло Бердимуродов, Элёр Жаҳонов сингари футболчилар таркибда кўринишмади. 
    Рустам Саидовнинг ҳуштаги янграгач, ҳар икки жамоа ҳам ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлади. Илк хавфли вазият ўйиннинг 8-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Темур Султонов томонидан юзага келтирилди. Унинг жарима майдони ташқарисидан кучли зарб билан йўллаган тўпи Романенко қўриқлаётган дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди. Мухлисларнинг тинмай қўллаб-қувватлашлари остида мезбонлар дастлабки хавфли ҳужумни 10-дақиқада ташкил этилди. Николаев томонидан берилган кучли зарба Горвиц томонидан бартараф этилди. Беш дақиқа ўтиб эса, Умид Абдураҳмоновнинг жарима томон етказган тўпини Ирисметов дарвозага йўллашига бир баҳя қолди. Кейинроқ Абдураимов шогирдлари кенг майдон бўйлаб ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилган бўлсалар, водийликлар қарши ҳужумда тўп суришга интилдилар. Бунда яхши ҳаракат қилган меҳмонлар 30-дақиқаларда ҳисобни очишлари мумкин эди. Собиқ «динамочи» Дилшод Шарофутдиновнинг чамаси 30 метрлардан ерлатиб йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Романенко маҳорат билан қайтарди. 38-дақиқада Валижоновнинг зарбаси бироз ноаниқ чиққан бўлса, бир дақиқа ўтиб Учқун Қобиловнинг бош билан йўллаган тўпи дарвоза ташқарисидан тўрга тегди. Хуллас, 1-бўлимда мухлислар гол гувоҳига айланишмади.

    Аввалги ўйинларда бўлгани каби бу баҳсда ҳам самарқандликлар иккинчи бўлимни ҳужумкорлик билан бошлашди. 54-дақиқада ҳужум ташкил этишга уринган Илҳом Юнусов тўпни жарима майдони ичида Ирисметовга оширди. Ўз ўрнида Жаъфар чиройли «пас» билан Крикливийни қулай вазиятга чиқарди. Украиналик ҳужумчи эса икки ҳимоячини ортда қолдириб, дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Бу унинг учун мавсумдаги илк голидир. 
    Ҳисоб очилганидан бир дақиқа ўтар-ўтмас ҳужумга отланган меҳмонлар мувозанатни дарҳол тиклашлари мумкин эди. Ўйиннинг кульминацион ҳолатларидан бирида жамоа тўпурари Юрий Целих жарима майдонида зарба беришга чоғланганида Дэвид Ония тўпни узоқлаштириш билан бирга ҳужумчини ҳам йиқитди. Бош ҳакам бу вазият пенальтига тортмаслигини билдириб, ўйинни давом эттиришни кўрсатди (учрашувдан сўнг меҳмонлар устози ушбу ҳолат юзасидан эътироз билдирди. Рустам Саидовнинг паст балл олишига шу вазият сабаб бўлди). 
    65-дақиқада самарқандликлар ҳисобдаги фарқни иккитага етказиш имкониятига эга бўлишди. Тўп захирадан майдонга тушган Акмал Бозоровга етказилгач, у чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди ва қулай вазиятда турган Юнусовни зарба йўлига чиқарди. Илҳом тепган тўп дарвозадан бироз баланд ўтиб кетди. 
    76-дақиқада меҳмонлар чиройли комбинация уюштиришди. Мамадалиев марказдан тўпни Валижоновга узатди. Отабек эса алдамчи ҳаракатлар қилиб, жарима майдони ичига узатди. Ҳаммадан баланд сакраган Целихнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинидан сантиметрлар юқори ўтди. 
    Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳужумда тўп сурган Ҳамдам Раҳмонов ва Дмитрий Краевлар фаолликлари билан ажралиб туришди, бироқ уларга Горвиц дарвозасини ишғол этиш насиб этмади. Сўнгги дақиқаларда ҳисобни ўзгартириш учун ҳар икки жамоа футболчиларида қатор имкониятлар бўлди, аммо шу куни ҳужумчиларга қараганда ҳимоячилар мустаҳкам ўйин кўрсатишди. 
    Шу ўринда таъкитдлаш лозимки, мазкур ўйинни бошқарган тажрибали Рустам Саидов йў қўйган қўпол хатолари учун ҳам назоратчи томонидан "2” баҳога лойиқ кўрилди. Бу баҳони Саидовга Виктор Романович қўймади, балки учрашув назоратчиси белгилади...Афсуски, бу билан натижа ўзгариб қолмайди, ёки ўйин бошқатдан ўтказилмайди. Фақатгина бу ҳакам маълум муддатга четлаштирилади холос. Бинобарин, ушуб салбий ҳолатдан мезбонлар тўрт поғона юқорилаб еттинчи ўриндан жой олишган бўлишса, жамоамиз бу мағлубиятдан кейин икки поғона пастга тушишди.
    Хулоса қилиб атйганда шу куни жамоамиз нохолис ҳакамлик қурбони бўлди. Бу ҳакам эса фаолиятини бундай хунук ҳолат билан якунлайдиган бўлди шекилли... 
    «ДИНАМО»-«НАВБАҲОР»-1:0 (0:0) 
    22 май. Самарқанд. 12703 томошабин. 
    Ҳакамлар: Р.Саидов-4,0; Ж.Саидов-8,8; У.Каримов-9,0; А.Кенжаев-9. 
    Гол: А.Крикливий (54). 
    «Динамо»: Д.Романенко, Д.Ония, У.Қобилов, А.Хвостунов, А.Николаев, Э.Бойдуллаев, У.Абдураҳмонов (А.Бозоров, 63), С.Сайфиев, И.Юнусов, А.Крикливий (Д.Краев, 74), Ж.Ирисметов (Ҳ.Раҳмонов, 82). 
    «Навбаҳор»: О.Горвиц, А.Половков, А.Холмуродов, Т.Султонов, А.Власичев (И.Нагаев, 83), А.Храмцов, А.Маҳмудов (Ғ.Жўраев, 76), С.Мамадалиев, О.Валижонов, Д.Шарофутдинов, Ю.Целих (М.Кривий, 85). 
    Огоҳлантиришлар: Д.Романенко (34). - Ю.Целих (49), А.Храмцов (90+2). 
    Назоратчи: А.Абдуллаев. 
    IF версияси бўйича ўйиннинг энг яхши футболчилари: А.Крикливий. - Д.Шарофутдинов.
    Ўйиндан кейинги фикрлар

    Виктор Жалилов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Мухлислар қизиқарли ва шиддатли ўйин гувоҳи бўлишди. Бугун кучлари деярли тенг бўлган икки рақиб куч синашди. Фикримча, «Динамо» футболчилари ўз имкониятларидан фойдалана олишди, биз эса йўқ. Қолаверса, учрашув бош ҳаками юз фоизлик пенальтидан кўз юмди. Ўша вазиятда ҳимоячи Ония ҳужумчимиз Целихни қўполлик билан тўхтатганди. Биз ўйин қайдномасида ушбу вазият юзасидан норозилик ёздик ва бош ҳакам хатоси учун учрашув назоратчиси томонидан икки баҳога лойиқ кўрилди. 
    Бундан ташқари, баҳсда бир қатор футболчиларимиз хизматларидан фойдалана олмадик. Хусусан, Микола Павленко оилавий сабаблар туфайли Украинага кетди. Яна тўрт футболчимиз эса «Универсиада» мусобақаларига йўл олган. 
    Азамат Абдураимов («Динамо» бош мураббийи): - Мавсумдаги қизиқарли ва кескин ўйинлардан бирини ўтказдик. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмагач, танаффусда футболчиларга ўйин тақдирини ягона гол ҳал этишини айтдим. Чунки майдон ҳўл эди ва бунда ҳужумкор футбол намойиш этишдан кўра, ҳимоявий тактика асосида тўп суриш осон. Худога шукр, гол урдик ва ягона тўп ўйин тақдирини ҳал этди.
    Категория: Навбахор хакида | Просмотров: 761 | Добавил: jamcoolboy | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Кейинги учрашувлар
    18 тур
    25 август(пайшанба)
    :null
    Насаф Навбахор

    Кириш формаси

    Календарь
    «  Май 2010  »
    ДуСеЧорПаЖуШаЯк
         12
    3456789
    10111213141516
    17181920212223
    24252627282930
    31

    Жадвал
    Жамоа Ўйин Очко
    1 Насаф 7 17
    2 Бунёдкор 6 16
    3 Пахтакор 6 16
    4 Бухоро 7 12
    5 Навбаҳор 7 9
    6 Металлург 7 9
    7 Андижон 6 8
    8 Олмалиқ 7 8
    9 Нефтчи 7 8
    10 Машъал 6 8
    11 Қизилқум 7 6
    12 Шўртан 7 5
    13 Динамо 7 4
    14 Сўғдиёна 7 2

    2011 йилги таркиб

    Facebook

    Жамоа трансфери
    Mavsum orasida o'tishlar Kelganlar : noma'lum
    Ketganlar : noma'lum

    Кидирув

    Сунги янгиликлар
    [22.08.2011][Сайт янгиликлари]
    Сайтимизнинг сахифаси Facebook да! (2)
    [22.08.2011][Навбахор хакида]
    Жамоамизнинг 1100 голи (0)
    [23.04.2011][Навбахор хакида]
    Керакмас мағлубият (0)
    [18.04.2011][Навбахор хакида]
    Ғалабага тенг дурранг (1)
    [09.04.2011][Навбахор хакида]
    Мазмунли ўйин, мазмунсиз ҳисоб (0)

    Жарималар жафоси
    Жарималар жафоси

    Сарик карточка : -
    Кизил карточка : -

    Иштирок этмайдилар
    Жарохат туфайли ушбу уйинчилар бир неча вакт жамоага ёрдам бера олмайдилар:


    Бундай уйинчилар йук

    Архив

    Статистика

    Сайтда хозир жами: 1
    Мехмонлар: 1
    Хурматли инсонлар: 0

    Jamcoolboy© 2024-2011
    Сайт создан в системе uCoz